Latest news

17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1 16:57Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон U-23 йирик ғалабага эришди  14 16:45Ботирали Эргашев: "Хатолардан фожиа ясаш керак эмас"  6 16:34Фердинанд МЮ ҳақида: "Агар Санчо, Рэшфорд, Антони, Гарначо ва бошқалар туфайли пул йўқотишга тўғри келса, фарқи йўқ – улардан қутулинг. Жамоа биринчи ўринда"  1 16:00"Қайрат" қаҳрамонига айланган захира дарвозабони  1 15:39Кунде "Олтин тўп" ҳақида: "Унга Ямаль ҳам, Дембеле ҳам лойиқ. Мен овоз бермайман – кучлиси ғалаба қозонсин"  10 14:40Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга кимларни олиб кетди?  5 13:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири  1 13:38Гулжигит Аликулов - Ўмон билан ўйин, "Қайрат" ва Жалолиддинов ҳақида   0 13:25ФОТОГАЛЕРЕЯ. "CAFA Nations Cup-2025". Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  2 12:55Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  2 12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  6 12:00Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"  10 11:39Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."  16 10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  12

Бахтиёр Ашурматов: "Ўзбек футболидан VAR тизимини олиб ташлаш керак" News

Бахтиёр Ашурматов: "Ўзбек футболидан VAR тизимини олиб ташлаш керак"

Coca-Cola Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган АГМК - "Қўқон-1912" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдириб ўтди.




Ўйин ҳақида

- АГМК жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, бугун рақибга муносиб қаршилик кўрсатдик. Йигитлар бу ўйинга яхши тайёргарлик кўришганди. Таркибимизда бир оз муаммолар бор эди. Славко Лукич, Фарҳод Бекмуродов ва Шоҳназар Норбековлар бир оз бетоб эдилар. Шу сабаб уларни асосий таркибда тушира олмадик. Лекин бу холат ўйин натижасига унчалик ҳам таъсир кўрсатди деб ўйламайман. Футболчилар ўйинда қатнаша олмаган дўстлари учун ҳам ҳаракат қилишди. Бизни қўллаб-қувватлаш учун келган мухлисларимиз учун ҳам охиригача курашдик. Афсус аламли мағлубиятга учрадик.

- Кетма-кет жамоангиз иштирокидаги 3-ўйинда VAR тизими ишламоқда...

- Очиғи VAR тизимини ўзбек футболидан олиб ташлаш керак. Нега деганда битта турда 7 та ўйин бўлса, фақат 2 та учрашувда ишлайди. Босқичма-босқич ўтилади дейилди, лекин бизнинг ҳакамларимиз савияси VAR тизими даражасига етмайди. Бу баҳона эмас, биринчидан бу тизим ўйин тезлигини пасайтириб қўймоқда. Иккинчидан, мана Европада ўйиндан ташқари холатда ҳам ўйнашга берилаяпти. Бирга-бир вазиятда ҳакамлар қарорлари ҳимоя қилинаяпти. Жаҳон чемпионатида қатнашганман деб айтди, лекин ишончим комил деб байроқчани кўтаряпти. Айнан бугунги ўйиндаги ҳакамлар савияси паст ва VAR дан фойдалана олмаслигини кўрсатиб берди. Биз мураббийлар ўз устимизда ишлаб ўсишимиз керак. Лекин ҳакамлар ҳам ўз устиларида ишлашлари керак. Балки VAR тизими учун чет элдан ҳакам чақириб, конференциялар ташкил этиш керакмикан? Чунки ҳакамлар бу тизимда ишлаш, ўйинни қандай тўхтатиш ҳақида билишмаяпти. АГМК футболчиларига жанговор ўйин учун миннатдорчилик билдирган бўлардим. Айрим ўйинлар бўлади, жамоангиз ютқазса ҳам шогирдларингиз кўрсатган ўйиндан фахрланасиз. Бугун шунақа ўйин бўлди. 10 киши бўлиб ҳам охиригача курашдик.

- Қизил карточка ҳақида фикрингиз қандай?

- Қизил карточка ҳақида айтсам, мен балет тарафдори эмасман. Аксинча жанговор футболни қўллаб-қувватлайман. Футболчи тўпга ташланди, балки Жокич тўпга биринчи улгургандир. Такрорий вазиятни кўрмасдан вазият ҳақида айтиш қийин. Кимнидир айблаш ниятим йўқ. Сариқ карточка берилса керак деб ўйлагандим.

- Трансфер ойнаси вақтида жамоангиз таркиби кучайтириладими?

- Афсус, таркибимиз унчалик ҳам кучайтиради деб айтмаган бўлардим. Шу таркибда бор футболчиларни сақлаб қолсак, уларга ишонч билдирамиз. Рақобат керак, лекин очиғини айтаман селекция жараёнидан биз актив бўлмаймиз.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика