Latest news

14:13"Италияда футбол жуда секин ўйналади!" — Капелло "Интер"нинг шармандали мағлубияти сабабини айтди  0 13:41"Андижон" собиқ легионери "Металлург" таркибига қўшилди  1 13:10ЖЧ-2026 можароси якунланяпти: Конго ДР ўрнига Нигерия ўйнайди  6 12:46ОФК клублар рейтингини янгилади. Ўзбекистон кучли ўнликда  1 12:36"Нефтчи" жамоасининг 2026 йил учун таркиби ва рақамлари эълон қилинди  11 12:11"Кийиниш хонасидаги гаплар ўша ерда қолиши шарт!" — Месси замонавий футболчиларнинг одатини танқид қилди  4 11:44Жаҳон футболидаги глобал ислоҳотлар ва имкониятлар — Жанни Инфантинонинг FIFA раҳбари сифатидаги фаолиятига 10 йил тўлди  0 11:28Терма жамоалар ва клубларни қўллаб-қувватлашнинг янги молиявий механизмлари ишлаб чиқилмоқда  0 10:58Хуршид Ғиёсов: "Буни ҳаёт кўрсатади"  1 10:28"Барселона" етакчиларидан бири: "Тўп Винисиусда бўлса, фақат ибодат қилиш қолди"  9 10:00"Реал" ва "Ман Сити" италиялик ҳимоячи учун курашмоқда  0 09:35Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Осиё кубогига борадиган таркиби маълум  2 08:50The Telegraph АПЛ мавсумидаги топ-10 трансферни эълон қилди  0 08:22"Барселона" президенти: "Биз 2023 йилда уни қайтариб олишга ҳаракат қилдик, лекин Месси "Интер Майами"га ўтишни қарор қилди"  9 07:56EЧЛдан шармандали тарзда чиқиб кетганидан сўнг жамоа бош мураббийи нималар деди?  7

Эрен Дердийокнинг битта голи неча пул туради? Унинг "Пахтакор"даги бир куничи? News

Эрен Дердийокнинг битта голи неча пул туради? Унинг "Пахтакор"даги бир куничи?

"Пахтакор" футбол клуби раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев бундан буён клубдаги маошлар ва бошқа ҳисоботлар шаффоф тарзда бериб борилиши ҳақида таъкидлаганди.

Шундан кейин клуб матбуот хизмати асосий таркибидаги футболчилар, асосий жамоа мураббийлар штаби ва клуб раҳбариятининг йиллик маош ва даромадлари акс эттирилган маълумотни тақдим қилди.

Унда энг кўп маош жамоанинг швейцариялик легионери Эрен Дердийокка тўланиши акс этган (йилига 1,3 млн евро). Шундан келиб чиқиб, бироз математик билимларимизни ишга солишга ва сиз учун бир қатор қизиқарли фактларни келтиришга қарор қилдик. 

1 евро 12 минг 694.6 сўмга тенг. 1,3 млн евро эса 16 503 028 661 (16 млрд) сўмга баробар. 

1. Эрен бир ойда 108 минг 333 евро (1 миллиард 375 миллион сўм) ишлаб топади. 

2. Бу ҳафтасига 25 минг 277 евро (320 миллион 882 минг сўм) дегани.

3. Дердийок бир кунда 3 611 еврога (45 миллион 840 минг сўм) эга бўлади.

4. "Пахтакор" ушбу футболчининг клубда ўтказган ҳар соати учун 150 евро тўлайди. Бу ўзбек сўмида 1 миллион 904 минг сўмга тенг.

Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг 31 декабрига қадар мўлжалланган. Эрен аллақачон клуб либосида 5 ой 18 кунни ўтказиб бўлди. У жорий йилнинг ортда қолган қисмида 596 минг еврони ўзиники қилишга улгурди (7 миллиард 566 миллион сўм).

Футболчининг майдондаги статистикасига эътибор қаратамиз. 

1. У жорий мавсумда 13 та ўйин ўтказишга улгурди. Демак, "Пахтакор" Дердийокнинг ҳар бир ўйини учун 45 минг 846 евро тўлаяпти. Бу ўзбек сўмида 582 миллион сўмга баробар.

2. У жорий мавсум "шерлар" либосида жами 1016 дақиқа ҳаракатланган. Демак, Тошкент клуби футболчининг майдонда ўтказган ҳар дақиқаси учун 587 евро тўлаяпти. Бу ўзбек сўмида 7 миллион 452 минг сўмга тенг. Бир дақиқа учун ёмон эмас, тўғрими?

3. У жорий мавсум "шерлар" либосида фақат 4 та гол урди. Демак, "Пахтакор" марказий ҳужумчининг ҳар голи учун 149 минг евро тўлаяпти. Бу ўзбек сўмида 1 миллиард 891 миллион 500 минг сўмга тенг!

Хуллас, 33 ёшли швейцариялик форвард ураётган бир голнинг баҳоси деярли 2 миллиард сўмга тенг. 

Қадрли мухлис, юқорида барча маълумотлар билан танишдингиз. Нима деб ўйлайсиз, Эрен Дердийок ўзига тўланаётган пулларни оқлаяптими?

Author :
Rating: -121   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика