Latest news

23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  1 22:47"Сурхон" Дмитрий Плетнёвнинг кетганини эълон қилди  1 22:24"Манчестер Сити" рекорд трансферни эълон қилди  2 22:04"Реал"да зиддият: Перес ва Алонсо ўртасидаги илк қарама-қаршиликлар юзага чиқди   9 21:26Консейсаунинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  0 21:05"Реал" Алабадан қутулмоқчи  2 20:53"Айнтрахт" Экитикени "Ливерпуль" таклиф қилган суммага сотмади  3 20:40Пол Мерсон Мадуэкенинг "Арсенал"га ўтишини бемаънилик деб баҳолади  1 20:13Ироқлик футболчи мухлислар билан хайрлашди ва Тошкент томон йўлга чиқди  3 19:28"Ювентус" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини трансфер қилмоқчи  0 19:16Расман: Ўзбекистоннинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси "Қўқон-1912"га ўтди  1 19:00Конате Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 18:35Эшитдик-да! ЎФА Хорватия терма жамоаси собиқ устозига таклиф билан чиқди  64 18:05Топ-трансферлар вақти. "Арсенал" ва "Ливерпуль" "тезлигига" пулдан муаммоси йўқ "Ньюкасл" ҳам дош беролмаяпти   3 17:45"Истанбул Башакшеҳир" матбуот хизмати Аббос Файзуллаевнинг трансфери масаласида маълумот берди  3

"Футбол ретро талқинда" (94-сон) News

"Футбол ретро талқинда" (94-сон)

Ушбу рукнимиздан тарихга айланган, аммо ҳар бир футбол мухлисига завқ бағишлайдиган фотосуратлар жой олади.

1999 йилги "Олтин тўп" соҳиби, "Бунёдкор" собиқ аъзоси Ривалдо "Милан" сафида. 2002/2003 йилги мавсум.

"Блэкберн Роверс" билан Англия чемпионига айланган дарвозабон Тим Флауэрс. 1995 йил.

"Парма". 1990/91 йилги мавсум.

Женнаро Гаттузо ("Рейнжерс"). 1997 йил. Бир мавсумдаёқ Шотландия клуби ёқимтойи бўлиб улгурган Женнаро клубга Дик Адвокат бош мураббий этиб тайинлангач, асосий ўйинчи сифатида қаралмаган ва жамоадан кетган.

1992 йилги Олимпия ўйинлари чемпиони – Испания.

Тепа қатордагилар: Тони Хименес, Хуан Мануэль Лопес, Луис Энрике, Абелардо Фернандес, Кико, Рафаэль Бергес

Пастки қатордагилар: Альфонсо Перес, Хосеп Гвардиола, Микель Ласа, Альберт Феррер, Роберто Солосабаль

5 марта Испания чемпионати тўпурари бўлгани боис "Пентапичичи" лақабини олган афсонавий ҳужумчи Уго Санчес ("Реал Мадрид").

Тўрт мамлакатнинг тўрт юлдузи – Луиш Фигу (Португалия), Карлес Пуйоль (Испания), Кака (Бразилия), Николя Анелька (Франция).

"Бенфика". 2009 йил.

Тепа қатордагилар: Давид Луиз, Нелсон, Хави Гарсия, Оскар Кардосо, Луизао, Жозе Морейра

Пастки қатордагилар: Рамирес, Коэнтрау, Ди Мария, Савиола, Рубен Аморим

"Астон Вилла" билан Европа Чемпионлари Кубоги (Чемпионлар Лигаси)ни ютган ярим ҳимоячи Денис Мортимер. 1982 йил.

"Бавария" таркибидаги бразилияликлар – ярим ҳимоячи Бернардо ва ҳужумчи Мазиньо Оливейра. 1991/92 йилги мавсум.

"Ювентус" бошқарувини яна ўз қўлига олган Массимилиано Аллегри "Пескара" сафида. 1992/93 йилги мавсум. 

Маълумот учун, у футболчилик даврида ярим ҳимоячи позициясида ўйнаган.

Бундеслиганинг 2004/05 йилги мавсумдаги энг яхши тўпурари (24 та гол) – "Нюрнберг" вакили Марек Минтал.

ЖЧ-1998. Германия – Иран 2:0. Осиёнинг 2003 йилдаги энг яхши ўйинчиси Меҳди Маҳдавикия германиялик ҳимоячи Кристиан Вёрнсни таъқиб қилмоқда.

АҚШнинг 42-президенти Билл Клинтон ва "Футбол қироли" Пеле. 1997 йил.

"Челси"нинг янги аъзоси Андрей Шевченко ва Жозе Моуринью. 2006 йил.

"Коринтианс" афсоналари – Сократес ва Валтер Касагранде. 1980-йиллар.

Франция терма жамоасининг Евро-2004'даги таркиби. Жамоа чорак финалда ўша Евро ғолиби Грецияга ютқазган (0:1) ва чемпионатдаги юришини тўхтатган.

Испания терма жамоасининг Евро-2004'даги таркиби. Жамоа гуруҳдан чиқа олмаган. Португалия ва Греция плей-оффга йўл олган.

Англия терма жамоасининг Евро-2004'даги таркиби. Жамоа чорак финалда Португалия томонидан тўхтатилган. 

Сэр Алекс Фергюсоннинг "Манчестер Юнайтед"даги биринчи машғулоти. 1986 йил.

Германия чемпионатининг 2009/10 йилги мавсумида "Шальке"ни 2-ўрин сари етаклаган йигитлар Мануэль Нойер ва Иван Ракитич.

Футболчилик фаолиятини тугатган Йохан Кройфф мухлислар билан хайрлашмоқда. 1984 йил.

Англия Премьер-лигасининг биринчи ғолиби – "Манчестер Юнайтед". 1992/93 йилги мавсум.  

Ёш Неймар.

ЕВРО-2008 рамзий терма жамоаси.

Эслаб-эслаб...

Роналдиньонинг фаолияти битта постерда!

XXI асрнинг энг яхши марказий ҳимоячилари дуэти.

"Вертолёт", Златан ва ота-бола Мальдинилар  (84-сон)
Ўзгармаган Пепе, "Аякс"нинг буюк таркиби (85-сон)

"Буюк сардор", "Бавария" афсоналари (86-сон)

Ака-ука Куманлар, классик қарама-қаршилик (87-сон)
Нидерландия-2005, битта кадрдаги икки афсона (88-сон)

ЖЧ-1994 либослари, ЧЛни ютган энг ёш мураббий (89-сон)

Жайдари болалар, А Сериянинг 90-йиллардаги посбонлари (90-сон)

Роналду эволюцияси, Карлес Пуйоль "орзулар жамоаси" (91-сон)

Қишлоқлик испан йигити, энг совриндор мураббийлар (92-сон)

Жаҳлдор "Олтин тўп" эгалари, ПСЖ рамзий термаси (93-сон)

Ғоя муаллифи: Шерзод Нурматов

Author : Sherzod Nurmatov
Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика