Усмон Тошев "Бухоро"га қайтди
10 may 2021 13:37
News
"Хабарингиз бор, 2019 йилнинг 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони эълон қилинган эди. 10 май куни «Бухоро» профессионал футбол клубининг қароргоҳида навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Бухоро вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Ботиржон Шахриёров, Бухоро жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Исмоил Мирзаев, Бухоро вилояти футбол ассоциацияси биринчи вице президенти Фаррух Хамраев ҳамда Бухоро футбол клуби раҳбарияти, ишчи ходимлари ва жамоа ишқибозлари иштирок этишди. Йиғилиш давомида «Бухоро» профессионал футбол клуби бош директори лавозимига 2021 йил 10 майдан Тошев Усмон Қудратович тайинланди", дейилади хабарда.
Similar news
championat.asia
"Реал" Арбелоанинг дебютида Сегунда клубига мағлуб бўлиб, Испания кубоги билан хайрлашди!
Испания Кубоги. "Барселона" "Расинг" тўсиғидан қийналиб ўтди, мезбонларнинг икки голи инобатга олинмади
Кроос "Барселона" ҳақида: "Улар ҳеч қандай халқаро соврин юта олишмайди"
Полиция Винисиусга банан отган мухлисни қидирмоқда
Comments