Latest news

08:20Исломбек Исмоилов "Нефтчи"даги норасмий дебютидан сўнг нималар деди?  1 07:52Расман. Италиялик футболчи фаолиятини "Бунёдкор"да давом эттиради  2 07:26U-23 Осиё кубоги. Бугун бизни ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  4 03:11Сенсация! Париж дербисида "Париж" ғалаба қозонди ва ПСЖ Кубокни тарк этди  3 03:06"Ювентус" — "Кремонезе" 5:0. Туринда "голлар шоуси"  2 02:44Англия Кубоги. "Ливерпуль" ўз майдонида "Барнсли"ни аяб ўтирмади  1 02:21Гути Алонсонинг "Реал"дан кетиши ҳақида: "Футболчилар мураббийдан норози бўлса, бу дарров сезилади. Назаримда, асосий сабаб шу"  2 01:43Англия Кубоги 4-раундига қуръа ташланди  4 01:11Хорхе Вальдано: "Алонсо билан боғлиқ вазият биринчи кундан бери барқарор туюлмаётган эди"  4 00:44Риёд дербиси "Ал Ҳилол"ники! Роналду гол урди, аммо Инзаги жамоаси ғалабага эришди  16 00:09U-23 Осиё Кубоги. Қирғизистон ва Саудия гуруҳда қолиб кетди  9 23:53"Реал" футболчилари Алонсонинг истеъфосидан "шок"да. Улар бу хабарни клуб расмий баёнотидан билишган  9 23:21"Реал" қишда янги футболчилар сотиб олмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти амалдаги таркибга ишонмоқда  20 22:58РАСМАН: Русланбек Жиянов — "Навбаҳор" футболчиси!  7 22:34"Реал"га янги бош мураббий тайинланди  33

Муборакдаги очилиш учрашувида “Машъал“ мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди News

Муборакдаги очилиш учрашувида “Машъал“ мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди

Coca Cola Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Машъал" - "Металлург" учрашуви якунланди.

Учрашувнинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин.

Coca Cola Суперлига, 3-тур
МАШЪАЛ – МЕТАЛЛУРГ 2:1
20 март 2021 йил. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 17:00
Ҳакамлар:
Ахрол Рисқуллаев, Руслан Самандаров, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Виктор Григорьев
Назоратчи: Александр Попов
Комиссар: Жамшид Имамов

ГОЛ: 28 - Жамолиддин Убайдуллаев 1:0, 85 - Сирожиддин Қўзиев 2:0, 87 - Камолиддин Тожиев 1:2


“Машъал”: 12. Шоҳруҳжон Эшбўтаев, 7. Ифеани Ифеани, 10. Ҳумоюн Муртозаев, 11. Чигозе Самуэль Онониву(2. Зафарбек Акрамов, 67), 13. Шаҳзод Шайманов, 17. Жамолиддин Убайдуллаев, 18. Аббос Шодмонов, 19. Сардор Абдураимов (с), 20. Худоёрхон Саъдуллаев(9. Дониёр Усмонов,63), 22. Сирожиддин Қўзиев, 23. Самандар Шукуриллаев.
Захира: 1. Ботир Носиров, 4. Шаҳзодбек Ҳамидов, 5. Нажмиддин Нормуродов, 8. Мичель Окоро Ибе, 21. Укеме Мичель Уильямс.

"Металлург": 12. Александр Лобанов, 4. Одилбек Абдумажидов, 7. Дониёр Нарзуллаев(15. Зоҳид Абдуллаев,65), 8. Саламат Қуттибоев, 14. Аброрбек Тошқўзиев, 21. Камолиддин Тожиев, 27. Ихтиёр Тошпўлатов, 28. Станислав Андреев, 34. Евгений Макеев (22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 46), 55. Акбар Исматуллаев (с), 98. Дамир Темиров.
Захира: 1. Акмал Турсунбоев, 6. Никита Павленко, 9.Маҳмуджон Қудратиллаев, 11.Иван Нагаев,  48. Дилшод Раҳматуллаев.

 Огоҳлантириш: Жамолиддин Убайдуллаев 55,  Ифеани Ифеани 65, 


ЯНГИЛАШ



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ

Ҳакам иккинчи бўлимга тўрт дақиқа қўшиб берди

Тошқўзиевнинг қанотдан узатган тўпига ҳимоядан етиб келган Тожиев боши билан дарвозаби ишғол қилмоқда


87. ГОООООООООЛ. Камолиддин Тожиев ҳисобни қисқартирмоқда 


85. ГОООООООООЛ. Сирожиддин Қўзиев ҳисобни 2:0га келтирмоқда

82. ЗАРБАААААА. Саламатдан кучли ва аниқ зарба, бу сафар ҳам мезбонлар дарвозабони жамоадошларининг жонига оро кирмоқда

78. Ўзгариш: Аброр Тошқўзиевнинг ўрнига Никита Павленко майдонга тушди

75. Ўзгариш: Учрашувда кичик жароҳат олган Ифеани Ифеанининг ўрнига Нажмиддин Нормуродов майдонга тушди

71. УХХХХ. Станислав жарима зарбасини амалга оширди, Саламат эса тўпни жамоадошларига ташлаб берди, бироқ бекободликлардан ҳеч ким йўқ

67. Ўзгариш: Чигозе Самуэль Ононивунинг ўрнига Зафарбек Акрамов тушди

65.  Ўзгариш: Дониёр Нарзуллаев ўрнига майдонга Зоҳид Абдуллаев тушди

65.  Огоҳлантириш: Ифеани Ифеани огоҳлантирилди

63. Ўзгариш: Дониёр Усмонов Худоёрхон Садуллаевни алиштирмоқда

61. «Металлург» футболчилари рақиб жарима майдончасини тўлиқ эгаллашмоқда, бироқ ҳозирча бефойда

59. ЗАРБАААААААА. ЭШБЎТАEEEEEEВ!!!!. Тошқўзиевнинг жуда яқин масофадан боши билан зарба йўллади. Мезбонлар посбонидан супер сейв

57. УХХХХ. Меҳмонлар яхши ҳужум ташкил этишди, бироқ Саламат Қутибоев қулай келган тўпга зарба бера олмади

55. Огоҳлантириш:  Жамолиддин Убайдуллаев огоҳлантирилди.

54. ЗАРБАА. Андреевнинг узоқдан йўллаган зарбасини Эшбўтаев ушлаб олди

53. Убайдуллаев бурчакдан ёриб кирди ва узатмани амалга оширди, бироқ Лобанов яхши ҳаракат қилди.

48. ЗАРБАА. Тошқўзиевнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди

46. Ўзгариш: Шаҳзодбек Ғофурбеков Евгений Макеевнинг ўрнига майдонга тушди

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

Ҳакам биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берди

42. ЗАРБА. Акбар Исматуллаев қулай жарима зарбасидан фойдалана олмади

40. ЗАРБА. Самуэль Ононивунинг узоқдан йўллаган зарбасини аниқ бироқ, кучсиз чиқди.

Бу гол "Машъал" учун 2021 йилдаги биринчи гол бўлди.  Шундай қилиб Суперлигамизда бу мавсум гол урмаган клуб қолмади

Бурчакдан узатилган тўпни Лобанов қайтарди, бироқ меҳмонлар жарима майдончасининг ичидаги палла партишликдан Убайдуллаев унумли фойдаланди


28. ГООООООЛ. Жамолиддин Убайдуллаев ҳисобни очди 

26. ЗАРБА. Акбар Исматуллаевнинг олис масофадан зарбаси ноаниқ чиқди.

24. Учрашувда тўхталиш: Ҳар икки жамоанинг биттадан футболчилари майдонда ётибди

20. ЗАРБА. Дамир Темировнинг узоқдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

13. ЗАРБААА. Ҳумоюн Муртозаев жарима майдончасига кириб борди ва зарба йўллади, бироқ ноаниқ

12. «Металлург» яхши ҳужум ташкил этди, бироқ сўнгги тўпга Саламат Қуттибоев етиб кела олмади

5. ЗАРБААА. Ҳумоён Лобанов дарвозасини узоқдан нишонга олди, бироқ зарбага аниқлик етишмади

3. ЗАРБААА. Худоёрхон Сайдуллаев жарима майдончасига кириб борди ва зарба йўллади, бироқ ноаниқ

 1. ЎЙИН БОШЛАНДИ! 

- Учрашув соат 17:00да бошланади.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика