Latest news

22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  1 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  3 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  6 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  64 20:46Максим Шацких: "Қўлда валидол ушлаб томоша қиладиган ўйин бўлди"  11 20:27"Ал Иттиҳод" бош мураббийи "Бавария"да иш бошлаши мумкин  1 20:20Суперлига. "Пахтакор" — "Металлург" 4:3. Highlights  1 20:01Суперлига. 7 та гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Металлург"дан устун келди  72 19:30"Байер" "Жирона" сардорига қизиқиш билдирмоқда  0 19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  3 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  10 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  6

Ла Лига. Бенземадан дубль ва "Реал Мадрид" чемпионлик пойгасини давом эттиради News

Ла Лига. Бенземадан дубль ва "Реал Мадрид" чемпионлик пойгасини давом эттиради

Испания чемпионати 27-тури доирасида "Реал Мадрид" - "Эльче" учрашуви бўлиб ўтди.

Реал Мадрид – Эльче 2:1
"Эстадио Альфредо Ди Стефано" стадиони
Голлар: 0:1 – 61 Кальво, 1:1 – 73 Бензема, 2:1 – 90 Бензема.

"Реал Мадрид" – Куртуа, Менди, Варан, Начо, Рамос (Родриго, 61), Васкес, Вальверде (Кроос, 62), Каземиро, Иско (Модрич, 62), Винисиус Жуниор (Азар, 75), Бензема.

"Эльче" – Бадия, Верду, Кальво, Мохика, Барраган (Мигель Анхель, 36), Фидель (Хосема, 87), Марконе, Гути (Диего Гонсалес, 87), Моренте (Хосан, 75), Каррильо, Бойе (Мфулу, 75).

Огоҳлантиришлар: Бензема (37), Каррильо (69).


Real Madrid

Karim Benzema - 73', Karim Benzema - 90'

LaLiga . Round 27

13/03/2021, 19:15

1
:
2
Finished

Elche

Dani Calvo - 61'

Stadium: Alfredo Di Stefano, 0 spectators

Referee: Jorge Figueroa

45'
90'
37'  Karim Benzema
61'  Sergio Ramos (Rodrygo)
62'  Federico Valverde (Toni Kroos)
62'  Isco (Luka Modric)
73'  Karim Benzema
73'  Luka Modric
75'  Vinicius Junior (Eden Hazard)
90'  Karim Benzema
90'  Rodrygo
36'  Antonio Barragan (Cifu)
61'  Dani Calvo
61'  Tete Morente
69'  Guido Carrillo
75'  Tete Morente (Josan)
75'  Lucas Boye (Omenuke Mfulu)
87'  Fidel Chaves (Josema)
87'  Raul Guti (Diego Gonzalez)


Ла Лига мусобақа жадвали ва тўпурарлар рўйхати билан танишинг


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


Бўлди, бош ҳакам финал ҳуштагини чалди ва ўйинни якунлаб берди. "Реал Мадрид" ғалаба қозониб, чемпионлик пойгасини давом эттирадиган бўляпти. 

90+3-дақиқа. Мендида яхши имконият, у зарба ҳам берди, лекин ноаниқ. Қўшимчасига ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди. 

90+1-дақиқа. ГООООООООООООООЛ! Карим Бенземадан дубль. Родриго билан "девор" услубида ўйнаб, бир рақибини чалғитган форвард идеал зарбаси билан тўпни узоқ пастки бурчакка жойлаб қўйди. 

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

89-дақиқа. Начооо! Лука Модричдан тўпни қабул қилган ҳимоячи узоқ ўйлаб ўтирмади ва зарба берди, лекин дарвозабон ўз ўрнида.

87-дақиқа. Ўзгариш! "Эльче" таркибида ўйинчилар алишмоқда. Фидель ва Рауль Гути ўрнига Хосема ҳамда Диего Гонсалес ўйинга қўшилди.  

83-дақиқа. Начонинг узатмасидан кейин Каземиро боши билан зарба бера олди, лекин тўп дарвозадан бироз юқорироқдан ўтиб кетди. 

80-дақиқа. "Эльче" футболчилари тўпни ўз дарвозаларидан имкон қадар узоқда ушлаб туришга ҳаракат қилишмоқда. Шу йўл билан улар ҳимоядагиларга бироз нафас ростлаб олишга имкон яратаётгандек. 

78-дақиқа. Каземиро жарима майдони ташқарисидан кучли зарба йўллади, лекин бироз ноаниқ.  

75-дақиқа. Ўзгариш! Винисиус Жуниор ўрнига Эден Азар ўйинга ташланди. 

73-дақиқа. ГООООООООЛ! Карим Бензема ҳисобни тенглаштирмоқда! Чап қанотдан захирадан майдонга тушган Лука Модричнинг ажойиб узатмасидан сўнг франциялик голеадор ўз ҳисобига яна битта аниқ зарба ёздириб қўйди. 

71-дақиқа. Родригонинг узатмасидан кейин Каземиро ҳам, Винисиус ҳам тўпга етишига бир баҳя қолди.

Крооснинг узатмасидан кейин Каземиро бош билан зарба беришга уриниб кўрди, лекин ниятига ета олмади. 

69-дақиқа. Огоҳлантириш! Бенземага нисбатан қўпол ўйнаган Гуидо Гариллога сариқ карточка кўрсатилди. 

65-дақиқа. Мезбонлар энди аввалгиданда катта куч билан рақиб ҳимоясига босим уюштирмоқда. 

63-дақиқа. Ўзгаришлар! "Қироллик клуби" сафида ўзгаришлар юз берди. Рамос, Вальверде ва Иско учун бугунги беллашув якунига етди. Уларнинг ўрнини Кроос, Модрич ва Родриго эгаллади.  

61-дақиқа. ГОООООООЛ! Бурчакдан узатилган тўпни Дани Кальво боши билан дарвозага йўллади.   

59-дақиқа. Бу сафар "Реал" жарима майдончасида тушунарсизроқ вазият. Ҳимоячилар саросимага тушиб қолишди ва зарбадан кейин Куртуа жамоасини муқаррар голдан қутқарди. Ҳужум давомида эса меҳмонлар вакили йиқилиб тушди ва пенальти сўради, аммо... Ён ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни кўрсатаётганди.  

Стандарт вазиятдан Зизу шогирдлари бу сафар ҳам наф чиқара олмади. 

56-дақиқа. "Реал" босимни давом эттирмоқда. Яна бурчак зарбаси ишлаб олди мезбонлар. Вальверденинг Бенземага узатган тўпини ҳимоячи майдондан чиқариб юборди. 

Қизиқ ҳолат... Рамос рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди. Испаниялик футболчи рақиб ўзининг қўлини ушлаб қолганига эътибор қаратишни сўради, лекин ҳакам аксинча Серхионинг ўзи қоидани бузди деб топди. 

53-дақиқа. Майдоннинг бурчагида ҳужумга ёрдамга келган Варанни қўполлик ишлатиб йиқитишди, жарима зарбаси

52-дақиқа. Яна бурчак тўпи. Исконинг узатмасидан кейин эса ҳимоячилар Бензема зарба беришига имкон қолдиришмади.  

50-дақиқа. Биринчи бўлимда бўлгани каби "Реал" тўп билан муомалада ва кўпроқ ҳужум уюштирмоқда, лекин ҳамон ҳисоб очилмади.  

48-дақиқа. Мендининг узатмасидан кейин ҳимоячига тегиб тўп майдонни тарк этди. Бурчак зарбасини Иско амалга оширди, Рамос рақибига тўқнашиб йиқилди, кейин Бензема зарба берди, аммо ноаниқ. 

47-дақиқа. Начо, Рамос ва Каземиро қисқа масофада рақибнинг бир йўла икки футболчисини йиқитиб қўйишди. Ҳакам қоида бузилганини эътироф этди. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!

Жамоалар майдонга қайтишди. 

Ҳозирча танаффус, биз ҳам бироз дам оламиз.

45+2-дақиқа. Жарима зарбасидан Исконинг узатмасидан кейин унинг ҳеч бир шериги дарвозага зарба йўллай олмади ва ҳужум қайтарилгач, бош ҳакам бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди.  

45+1-дақиқа. Яна Вальверденинг узатмага айланиб кетган зарбасидан кейин Винисиус тўпни дарвозага тўғрилаб қўя олмади. 

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг якунида хавфли вазият юзага келди. Вальверденинг узатмасидан кейин Исконинг зарбаси ўхшамади, Винисиусга эса рақиблар ҳалақит қилишди. 

44-дақиқа. Ўнг қанотдан узатмадан кейин "Эльче" ҳимоячиси тўпни қайтара олмади ва Каземирода имконият юзага келди, лекин бор йўғи бурчак зарбаси.  

Тўпга эгалик қилиш борасидаги кўрсаткич 55% - 45%, табиийки мезбонлар фойдасига. 

41-дақиқа. "Реал" жарима зарбасини тепдию, аммо у рақиб қарши ҳужумининг пойдевори бўлиб хизмат қилди. Ортга тезда қайтиб улгурган Каземиро тўпни олиб қўйилишини таъминлади. 

39-дақиқа. Лукас Васкеснинг хатосидан кейин "Реал" жарима майдонида хавфли вазият юзага келди, лекин Куртуа қийинчилик билан бўлсада, тўпни қайтарди.   

37-дақиқа. Огоҳлантириш! Рақибидан қутилишда қўлини ишлатгани учун Карим огоҳлантирилди.  

36-дақиқа. Яна бир марта Винисиус тўпни қулайроқ нуқтада турган Бенземага етказди ва ҳужумчи айланма йўналишда зарба йўллади, бироқ тўп йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди.  

36-дақиқа. Ўзгариш! Жароҳати сабаб ўйинни давом эттира олмаган Антонио Барраган ўрнига Мигель Сифуентес ўйинга қўшилди.  

34-дақиқа. Хавфли вазият! Вальверденинг фаоллиги ва вақтида тўпни олдинга ташлаб бериши, кейин Винисиус тезилиги ҳисобига рақибини тўпсиз қолдирди ҳамда Бенземани тўп билан таъминлади, аммо Бенземанинг чап оёқдаги зарбаси қовушмади. 

33-дақиқа. "Эльче" анча ўзига келиб олди ва аста секин  

32-дақиқа. Бош ҳакам "Реал" футболчилари ҳужумда фол ишлатганини қайд этди.  

31-дақиқа. Менди яна ҳужумга фаол тарзда ёрдам бермоқда, лекин унинг узатмаси ўзи истагандек чиқмади ва дарвозабон тўпни бемалол эгаллаб олди. 

29-дақиқа. Ўйин анча сокин руҳда давом этмоқда. Олдинда ЕЧЛнинг муҳим ўйини кутиб турганини унутмаётган "Реал" камроқ куч сарфлаб, уч очкони қўлга киритмоқчидек.

27-дақиқа. Чап қанотдан ривожланган ҳужумни Иско якунлаши мумкин эди, аммо зарба кучли бўлсада, посбон жой танлашда адашмагани аён бўлди.  

25-дақиқа. "Эльче" ҳужумга ўтмоқчи бўлиб кўрди, лекин бунга Начо йўл қўймади.

21-дақиқа. "Реал" ҳамон тўп билан, кўплаб ҳужумлар, лекин чинакамига хавфли вазият ҳозирча у қадар кўп деб айта олмаймиз.

18-дақиқа. Барраган майдонда ётибди. Меҳмонлар вакили ёрдамга мухтож, ҳар эҳтимолга қарши захира ўриндиғидаги футболчилар чигалёзди машқларини бошлаб юборишди. 

16-дақиқа. Узатмадан кейин иш зарбагача етиб бормади ва яна меҳмонлар ортга қайтиб "кетишди".

15-дақиқа. "Эльче" марказ чизиғидан ўта олди ва жарима зарбаси ишлаб олди. 

10-дақиқа. Бензема ҳужумни ривожлантирмоқчи эди, лекин Винисиусдан тўпни қабул қилган Карим ниятига ета олмади.   

7-дақиқа. Мезбонлар катта устунликка эга ва "Эльче" футболчилари Тибо Куртуани умуман безовта қилишмаяпти. Ҳозирча барчаси Зинедин Зидан шогирдлари режаси бўйича кетаётгандек.

3-дақиқа. "Реал" илк дақиқалардан тўпни ўз назоратига олди ва олдинга ташланди. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди! 

ЯНГИЛАШ

"Реал Мадрид" – "Эльче"

20.15, "Эстадио Альфредо Ди Стефано"

"Реал Мадрид" – Куртуа, Менди, Варан, Начо, Рамос, Васкес, Вальверде, Каземиро, Иско, Винисиус Жуниор, Бензема.

"Эльче" – Бадия, Верду, Кальво, Мохика, Барраган, Фидель, Марконе, Гути, Моренте, Каррильо, Бойе.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика