Latest news

17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  2 17:00Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  2 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  16 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  1 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  4 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  0 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  24 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  23 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  24 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  8 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  10 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0

Интервью. Дилшод Аҳмадалиев: “Охирги маротаба июнь ойида маош олдик. Айни пайтда ҳолат зўр эмас” News

Интервью. Дилшод Аҳмадалиев: “Охирги маротаба июнь ойида маош олдик. Айни пайтда ҳолат зўр эмас”

“Бунёдкор” жамоаси атрофида юрган турли гап-сўзлар ва клубдаги муаммоларга ҳали ҳамон барҳам берилмади.

Албатта, бу ўз-ўзидан жамоанинг ички муҳитига ва футболчиларнинг кайфиятига таъсир қилиши турган гап. Табиийки, бундай ҳолат натижаларнинг пасайишига ва барқарорсизликка олиб  келади. Футболда майдон ташқарисидаги рўй бераётган воқеалар майдон ичидаги жараёнга бевосита ўз таъсирини ўтказиши сир эмас. Хўш, клубда шу кунгача бирор ўзгаришлар бўлдими? Бундан кейин натижалар қандай кўриниш олади? Бу борада жамоанинг маҳоратли футболчиси Дилшодбек Аҳмадалиевни суҳбатга чорладик.

- Сўнгги пайтларда “Бунёдкор” атрофида клубдаги вазият билан боғлиқ муаммолар ҳақида гаплар тарқагани йўқ. Маош, овқатланишда муаммолар борлиги ҳақида эшитгандик. Бугунги кунда вазият қандай?

- Ҳа, муаммолар бор. Агар бўлмаганида бундай гаплар тарқалмас эди. Маош масаласига келсак, охирги маротаба июнь ойида маош олганмиз. Тўғриси, овқатланиш яхши эмас. Ошпазлар қўлидан келганча ҳаракат қилиб нимадир тайёрлаб беришади. Қачон пул ўтказиб беришса ҳамма нарса бўлади дейишмоқда. Лекин, мавсум бошидан бери шу аҳвол.

- Суперлиганинг охирги икки турида жамоа муҳим бўлган очколарни йўқотди. Турнир жадвалида ҳам пастга тушди. АГМК билан ўйинда дуранг ва Қўқонда ғалабани қўлдан чиқарди. Бу юқоридаги омилларнинг таъсирими?

- Ҳа, бу нарсалар футболчиларга ҳам, жамоа ўйинига ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. Агарда бу муаммолар бўлмаганида фақат футбол ва ўйинларга эътибор берар эдик.

- ФИФА кунларида машғулотлар қандай руҳда кетмоқда? Жамоада ички муҳит ва  кайфият қандай?

- Тўғриси, кўпчиликда кайфият йўқ деса ҳам бўлади. Машғулотлар ҳам шунга яраша ўтяпти.

- Жамоанинг ҳозирги ҳолати ва имконияти совринли ўринлар учун курашишга етадими?

- Жамоанинг ҳолати зўр эмас. Ўзимиз, футболчилар ва мураббийлар билан биргаликда ҳаракат қилиб совринли ўринларни эгаллашга ҳаракат қиламиз.

- Фаолиятингиз давомида “Бунёдкор”да учта мураббий билан ишладингиз. Сергей Лушан, Миржалол Қосимов, Вадим Абрамов. Қайси мутахассис даврида ўсишга эриша олдим деб ўйлайсиз?

- Менимча, бу уч мураббий даврида ҳам бир хил ўйнадим деб ўйлайман. Ҳар бир мураббийнинг ўз услуби бор.

- “Бунёдкор”да Миржалол Қосимов даврида ҳам ўзига яраша қийинчилик ва муаммолар бўлган. Ҳусусан Абрамов бошқарувида ҳам шу ҳолат кузатилмоқда. Бу икки мураббий футболчиларни қандай руҳлантира олади?

- Мураббийлар вазиятни тушунтиришади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз ишимизни қилишимиз кераклигини таъкидлашади.

- Билишимизга қараганда, мавсум бошида жамоани тарк этишга яқин келган экансиз. Хорижда тўп тепиш режангиз борми?

- Четдан таклифлар ҳозирча йўқ. Кейинги мавсумни Суперлиганинг бошқа клубида давом эттирсам керак. Ҳа, бу йил жамоани тарк этишим мумкин эди. Лекин, шартномам борлиги учун кета олмадим.                                                                      

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика