Latest news

22:45Та "Бавария" билан шартнома имзолайди. "Байер" ҳимоячини компенсация эвазига КЖЧга қўйиб юбориш таклифини кутмоқда  0 22:30ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 22:25CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда мағлуб этди  3 22:00"Краснодар" ўз тарихида илк бор Россия чемпиони бўлди  2 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" – "Бухоро" (матнли трансляция)  12 21:21Аморим Гарначога янги жамоа қидиришни айтди. Футболчи Европа лигаси финалидан кейин МЮ устозидан норози бўлганди  7 21:10Ла Лига. "Реал" сўнгги ўйинда Мбаппенинг дубли эвазига "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, "қироллик клуби" мавсумни иккинчи ўрин билан якунлади  23 20:59Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида бир киши кам "Шўртан"ни йирик ҳисобда енгди  29 20:38РПЛ. Файзуллаев захирадан тушиб ассист қайд этган ўйинда ЦСКА ғалабага эришди, Ашурматов "Рубин" ғалаба қозонган ўйинда захирадан ўйинга қўшилди, "Акрон" эса...  11 20:34"Истиқлол" — "Санат Нафт". Таркиблар маълум  0 19:01"Ньюкасл" кейинги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 18:38Ҳакамларимиз Қозоғистон – Қирғиз Республикаси аёллар терма жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқариб боришади  0 17:39“CAFA U-17 Championship 2025” бошланмоқда  4 16:50АПЛнинг якунланаётган мавсумдаги энг яхши ўйинчиси аниқланди  4 16:21"Футбол олами". Ўзбекистон кубоги 1/8 финал жуфтликлари маълум  1

Рўзиқул Бердиев: “Молиявий муаммоларни эсдан чиқариб майдонга тушяпмиз” News

Рўзиқул Бердиев: “Молиявий муаммоларни эсдан чиқариб майдонга тушяпмиз”

Суперлиганинг 16-тури доирасида ўтказилган “Насаф” ва “Сурхон”(5:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрлари билан ўртоқлашди.




“Мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Учинчи голга қадар “Сурхон” жамоасига имконият бермадик. Рақиб сафида тажрибали футболчилар бор эди, уларга имконият бермасликка ҳаракат қилдик. Учинчи голдан кейин озгина бўшашдик. Ўйин давомида устунлик биз томонда бўлди, буни ҳисобда ҳам акс эттирдик. Йигитлар кўрсатмаларимизни бажаришди.   

“Навбаҳор” билан ўйинга яхши тайёрланамиз. Бугунги ғалаба руҳий томондан кўтаринкилик бериши тайин. Биз ҳар бир учрашувга жиддий ёндашмоқдамиз. Суперлигада осон ўйиннинг ўзи йўқ. Жамоалар бизга муносиб қаршилик кўрсатишмоқда. Йигитлардан ҳар бир учрашувга жиддий тайёрланишни талаб қилмоқдамиз. 

Марко Станоевичнинг ўйинида мавсум бошига қараганда пасайиш бўлди. Балки чарчоқ аломатидир ёки бошқа сабабданми, билмадим. Лекин тажрибаси катта, ўйинни бошқаришга бизга ёрдам бермоқда. Траорега “Андижон” билан ўйинда имконият бердик. Қанот ярим ҳимоясида ўйнади, лекин биз кутган ўйинни кўрсата олмади. Бугун Шерзод Насруллаев чарчаб қолди, шунинг учун уни қанот ҳимоясида ўйнатдик. 

Молиявий муаммолар бор, биз буни ўйлаб майдонга чиқаётганимиз йўқ. Футболчилар вазиятни тўғри тушуниб туришибди. Ҳомийларимизга ишонамиз, тез орада муаммо ўз ечимини топади деган умиддамиз. Биз ўз ишимизни тўғри бажаришга ҳаракат қиляпмиз.

Ойбек Бозоров “Андижон” билан ўйинда жароҳат олди Лекин кечаги машғулотларда қатнашди ва ўйнай олишини билдирди. Ўйиндан олдин жароҳати барибир ўз сўзини айтди. “Навбаҳор” билан ўйинда мухлисларни хурсанд қилиш учун бор кучимизни берамиз”, – дейди Рўзиқул Бердиев.

Rating: +46   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика