Latest news

09:08МЮ Антонига нарх белгилади  0 08:36"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  7 08:03Суперлига. Бугун 17-тур якунланади  2 07:30"Ал Насср" Португалия клубини йирик ҳисобда мағлуб этди. Роналдудан хет-трик  0 07:15Суперлига. Водий дербисида "Нефтчи" ғалаба қозонди, "Андижон" эса "Насаф" билан дуранг ўйнади  0 01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  2 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  0 00:17Шешко Каррингтонда  1 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  34 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  12 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  7 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  3 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  3 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  7 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  109

Даврон Файзиев: "Майдон ҳолатини мағлубиятга сабаб сифатида кўрсатмаган бўлардим" News

Даврон Файзиев: "Майдон ҳолатини мағлубиятга сабаб сифатида кўрсатмаган бўлардим"

Суперлига навбатдаги турида "Қўқон-1912" жамоаси ўз майдонида Бекободнинг "Металлург" жамоасини қабул қилди (0:2).




Ушбу учрашувдан сўнг мезбонлар катта мураббийи Даврон Файзиев фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, бугун турнир жадвалидаги иккита ёнма-ён турган жамоалар ўзаро тўқнаш келишди. Биринчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик. Тезкор гол режаларимизни бузиб юборди. Ҳимояда йўл қўйган қўпол хатоларимиз рақибнинг фойдасига ишлади. Ўйлайманки, кейинги турларда йўқотилган очколарни ўрнини тўлдиришга ҳаракат қиламиз. Иккинчи давранинг дастлабки турларини мағлубият билан бошлаш аламли албатта. Йигитлар вазиятни тушуниб турибди. Биринчи даврадаги ўйинимизни, ғалабаларни қайтаришимиз керак. Эртадан бошлаб кейинги ўйинга футболчиларимизни тайёрлашни бошлаймиз.

Биринчи таймда  вазиятлар яратдик, лекин улардан фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда эса рақибимиз бизни хатоларимиздан унумли фойдаланишга ҳаракат қилди ва қайсидир маънода бунга эришди. Иккинчи бўлимда яққол голли вазият ярата олмадик. Бугун биринчи бўлиб биз гол урганимизда бошқача бўларди. 

Майдонга жавобгар шахслар бор, давлат имтихонлари ўтказилгани сабаб шунақа бўлиб қолди. Бу майдонда кеча машғулот ўтказдик. Майдон холатини мағлубиятга баҳона сифатида рўкач қилиш нотўғри бўлади, чунки ҳар икки жамоа ҳам мана шу майдонда ҳаракат қилди. Давлат қабул қилган қарорга биз қарши чиқа олмаймиз. Бу баҳона бўла олмайди. 

Марказлашган чемпионатда битта ҳужумчи билан ҳаракат қилдик, бунгача уйдаги барча учрашувларда иккита ҳужумчи билан ўйнаётган эдик. Ўйин қандай натижа билан тугашини олдиндан билмайсиз. Уйда кўпроқ ҳужумкор ўйнаймиз. Мағлубиятни тан олиш ҳам мардлик ҳисобланади. Футбол шундай ўйин кимдир ғалаба қозонади, кимдир ютқазади. Ҳали олдинда 11 та тур ўйинлари бор , ўйлайманки йўқотилган очколарни ўз жойига қўйишга улгурамиз",- дейди Даврон Файзиев.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика