Latest news

08:55He we go! “Реал“ яна бир футболчи билан келишувга эришди  2 08:26“Насаф“нинг яна бир етакчиси легионерга айланиши мумкин  1 07:57“Пахтакор“ ҳужумчиси иккинчи даврани “Динамо“да ўтказади  1 07:34Элдор Шомуродов хайрлашув хатини ёзди  6 01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  11 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  5 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  6 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0 21:21Кунья 10-рақам ҳақида: "Бу мени ғурурлантиради"  1 20:53Диёр Имомхўжаев "Soccer club" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувларининг ёпилиш тарихи ҳақида гапириб берди  15

Андрей Шипилов: "Бугун шогирдларим кичик мўъжиза яратишди" News

Андрей Шипилов: "Бугун шогирдларим кичик мўъжиза яратишди"

Суперлиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Металлург" (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Андрей Шипилов фикрлари билан ўртоқлашди.




"Мавсумнинг 12та тури ортда қолди. Ҳар бир жамоанинг ўз мақсади бор. Қўқонликлар ўз олдига юқори мақсадларни қўйганликларини эштдим. Бизда ҳам ўз режаларимиз, мақсадларимиз бор. Биз ҳар бир ўйинга футболчиларни яхши тайёрлашга ҳаракат қиляпмиз. Айтиш жоизки, бугун ҳар икки жамоага ҳам осон бўлмади. Футболчиларга раҳмим келади. Улар шундай шароитда ҳам майдонга тушишмоқда. Барча футболчилар ўз саломатлигига таваккал қилишди. Майдон четида туриб яратгандан хеч қайси футболчи жароҳат олмаслигини сўраб турдим.Футболчилар ҳаракат қилмади демаган бўлардим. Қўлидан келганича ҳаракат қилишди.

Бугун ҳар икки жамоа ҳам ўз даражадасида ўйнай олишмади. Ҳолбуки биз ғалаба қозонган бўлсак ҳам ўйиндан кўнглим тўлмади. Бугун шогирдларим кичик мўъжиза яратишди. Пандемиянинг биринчи танаффусига қадар барчаси яхши эди. Иккинчи танаффусдан яхши ҳолатда чиқдик деб бўлмайди, тўғри сафарда "Локомотив" ва "Андижон"ни ютдик. Ҳозир футболчилар кичик қаҳрамонлик кўрсатишмоқда. Футболчиларнинг тикланиши мураккаб кечаётганини таъкидлаган бўлардим. Уларга осон деб бўлмайди. Иккита сафар учрашуви анча қийин кечди. Барқарорсизлик йўқ деган фикрдан йироқман.

Ҳозир мен чемпионатда яна танаффус бўлиб қолишидан қўрқяпман. Юзага келадиган ҳар қандай танаффус футболчилар учун оғир бўлади. Учинчи танаффус керак эмас, деб ҳисоблайман. Бундан буёғига тўхталишларсиз мавсумни якунлашни истайман", - дейди Андрей Шипилов.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика