Latest news

09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   0 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  1 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   4 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  19 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  1 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  22 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  3 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  2

Нўъмон Ҳасанов: "Жамоа аҳил, бир оила бўлсагина ғалабалар келади" News

Нўъмон Ҳасанов: "Жамоа аҳил, бир оила бўлсагина ғалабалар келади"

Coca Cola Суперлига навбатдаги туридан ўрин олган "Локомотив" - "Навбаҳор"(1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар катта мураббийи Нўъмон Ҳасанов фикрларини билдириб ўтди.




"Қизиқарли ўйин бўлди. Ким биринчи гол урса ўша ютарди. "Локомотив" иккинчи бўлимда гол уриб бизни қийин аҳволга солиб қўйди. Биринчи бўлимнинг дастлабки 15 дақиқасида йигитлар ўзига келишолмади. Бўлим охирларида ҳаракатлари қовушди. Бундай ўйинларда битта гол барчасини ҳал қилади. "Локомотив" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Хатоларимиз устида ишлаймиз. Очиқ турган футболчига атайинми ёки бошқа сабабми қаттиқ пас беришмоқда. Кўп футболчиларни ўйинини тушунмадим.

Жамоага келганимга кўп бўлмади. Клубдаги футболчилар, раҳбарлар касалланишди, коронавирус билан курашишди. Ўша пайт футболчиларда куч йўқ эди. "Локомотив" билан ўйинга тайёргарлик яхши ўтди. Битта ўйинда ютиб олсак ҳаммаси ижобий томонга ўзгариб кетади.

Футболчиларни урушиб кетиши ва бошқа ҳолатлар ҳақида бундан олдинги матбуот анжуманларида гапирган эдим. Яна такрорласам нотўғри бўлади. Ҳозир ҳам йигитларни олдига кириб буни айтдим. Футболчиларни муносабати бир-бирига яхши бўлиши керак. Бундай жамоани кўрмаганман. Битта оила сифатида бирлашиш керак. Ҳар доим тушунтирмоқдаман. Бу ҳолатга ўзим ҳам тушунмаяпман. Жамоа аҳил оила бўлсагина ғалабалар келади. Машғулотларда ҳам ишлаяпмиз. Вазиятни тўғирлашга ҳаракат қиламиз.



Ҳужумчилардаги реализация? Қўқон жамоасини бошқарувини қўлимга олганимда ҳам шу муаммо бор эди. Пас ўйнашни билишмасди. Лекин, маълум вақт ўтгач пас билан ўйнашни ўзлаштиришди. Юқорида айтганимдек жамоага яқинда келдим, тўғри ўйнаш, қанотдан тўғри тўпни ошириш эмас, очиқ турган футболчи билан ўйнаш кабиларни йўлга қўямиз. Ҳужумчилар кам, тўғриси бизнинг пайтда пас берадиган, гол урадиган ҳужумчилар кўп бўларди. Анчадан бери ҳужумчилар камлиги кўриниб турибди.

Азим Аҳмедовни орқароқда ўйнатаётган эдим. Машғулотларда тактика ўзгарди, позицияси ҳам ўзгарди. У жамоа сардори, сардор мураббийнинг ёрамчиси, футболчиларни бирлаштирадиган бўлиши керак. Бугун майдонда агрессивлик қилмади. Фақат, Голбан ва Даврон Ҳошимовнинг ҳаракатлари учун ўйиндан кейин урушдим. Бу нотўғри нарса. Урушиб кетиш, ҳурматсизлик футболчига ярашмайди. Ҳозир сизлар кўряпсизлар, мухлислар кўрса нима бўлади? Битта жамоада ўйнаб бундай ишларни қилиш керак эмас. Ҳамма хато қилади.

Канчельскиснинг ҳолати ҳақида, иситмаси бор. Кеча гаплашдим, футболчиларни йиғиб йўқлаб келишга жўнатдим. Улар кўриб келишди. Барибир у бош мураббий, биз унинг ёрдамчиларимиз. Канчельскис яхши инсон. Соғлик тилайман. Биз билан бирга бўлмасада ҳар куни алоқада бўлиб турибмиз. Футболчилик пайтимизда ўйинларини кўп кўрганмиз",- дейди Нўъмон Ҳасанов.

Rating: -9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика