Latest news

21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  0 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  1 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  0 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  1 19:23Алишер Одилов "Навбаҳор" ва унинг мухлислари билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси маълум  15 19:05Расман: Одил Ҳамробеков Эроннинг амалдаги чемпиони сафини тўлдирди  7 19:00Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  17 18:40ЖЧда муносиб иштирок этиш учун мураббийлар штаби таркибини такомиллаштириш мақсад қилинган — ЎФА  7 18:27"Комо" "Манчестер Сити" футболчисни сотиб олди  0 17:59Альканатара "Барселона" мураббийлар штабига қайтмоқда  0 17:30МЮ яқин орада янги базасини очади. Унда сартарошхона ҳам бўлади  1 17:02Манба: Мбеумо МЮга ўтди  3 16:40"Реал" собиқ ҳимоячиси фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин  2

Равшан Ҳайдаров: "Кетма-кет иккита ўйинда иккита автогол? Нима бўлаётганига ўзим ҳам ҳайронман" News

Равшан Ҳайдаров: "Кетма-кет иккита ўйинда иккита автогол? Нима бўлаётганига ўзим ҳам ҳайронман"

Coca Cola Суперлигаси 11-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Сурхон" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Равшан Ҳайдаров ўз фикрларини билдирди.

"Бугун жуда ёмон ўйин ўтказдик. Ҳар уч кунда ўйнаяпмиз, бу ўйинга тайёргарлигимиз меъёрида бўлмагани билиниб қолди. Таркибда ҳам муаммоларимиз борлиги ўз таъсирини кўрсатди. "Бухоро" жамоаси яхши ўйнади, уларни ғалаба билан табриклайман. 

Рақибни бир кун кўп дам олгани билинди, жисмоний томондан улар биздан устун келишди. Таркибимиздаги муаммолар ҳақида гапирадиган бўлсам, ҳужумчимиз Касьян бугун майдонга тушмади. Станоевич ҳали сафимизга қайтмади. Жисмоний ҳолатимиз ҳам юқори даражада эмас. Пандемия, футболчиларни касалланиши, жароҳатлар бари ўзининг таъсирини кўрсатмоқда. Ҳар уч кун ўйнаш қийин бўлмоқда. 

Афсуски, иккинчи ўйинда ҳам автагол ҳисобига очко йўқотмоқдамиз. Нима бўлаётганига ўзим ҳам ҳайронман. Жамоани кучайтиришни ўйламоқдамиз, "Пахтакор"дан Иброҳим Йўлдошев биз билан бирга шуғулланмоқда. Ҳали рўйхатдан ўтказмадик. Ташкилий томондан ҳам айрим муаммолар бор. 31 августга қадар янги футболчиларни қўшиб олишга ҳаракат қиламиз", - дейди Равшан Ҳайдаров.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика