Latest news

15:10БАА – Ўзбекистон учрашуви учун ўзбекистонлик мухлисларга нечта чипта тақдим этилади?  1 14:45Шўрпешона "тимсол"  1 14:27Элит ОЧЛ қайтмоқда. Бугун чорак финалга старт берилади  6 13:57Англия топ-клублари "Golden Boy"га даъвогар футболчи учун курашмоқда  0 13:29ЕЧЛ плей-оффида қўшимча таймлардан воз кечилади, дастлабки 8 ўринни эгаллаганлар жавоб учрашувларини уйида қабул қилади  6 12:58Хуммельс "Боруссия"га қайтади ва клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этади  1 12:30"Реал" Анчелотти ўрнига 10 йилда 11 та соврин ютган мураббийни олиб келмоқчи  12 12:06Ўзбекистон U-15 терма жамоаси УЕФА Ривожланиш Кубогида қатнашади  8 11:43Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   25 11:26"Аввал ҳам Жаҳон чемпионатида қатнашганмиз, машиналар берилган. Самолёт олсангиз ҳам оёқ ердан узилмасин" — Равшан Эрматов чемпионларга яна нималар деди?  13 11:19"Криштиану – бутун дунёга ибрат" — Фигу  9 10:54Анчелотти ёзда сотиб олиш керак бўлган тўрт нафар футболчи номини айтди  12 10:25АПЛ тарихидаги энг яхши ҳужумчилар рўйхати эълон қилинди  13 09:56Мората яна А Серияга қайтиши мумкин  0 09:27Sofascore. «Ал Фaйҳа» дуранг ўйнаган баҳсда Шукуров қандай баҳо олди?  1

Андрей Шипилов: "Шаҳзод Убайдуллаев ҳали бор имкониятни намойиш этгани йўқ" News

Андрей Шипилов: "Шаҳзод Убайдуллаев ҳали бор имкониятни намойиш этгани йўқ"

"Бухоро" - "Металлург" (1:4) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Андрей Шипилов матбуот анжуманида қатнашди.

Доим ўз жамоамдан ва мураббийлар штабидан ҳар бир ўйинга, рақиб мусобақа жадвалида қандай ўриндалигидан қатъий назар максимал тарзда ишлашни талаб қиламан. Бугун бутун штаб ва жамоам илк дақиқадан охиригача бор кучи билан ўйнади. Узоқ йўл босиб келдик, об-ҳаво ҳам иссиқ. Футболчилардан максимал ёндошув сўраяпмиз. Шундагина натижага эриша оламиз. Бошқа йўл йўқ.

Бугун футболчилар майдонга тушишди ва ўз ишини қилди, натижага эришдик. Энди кейинги ўйинга тайёргарликни бошлаш керак, шундай тарзда бутун мавсум давомида ишлаш керак. Мана шунда жамоа ривожланади", - дейди Шипилов. 

- Шаҳзод Убайдуллаев ҳақида қандай фикрдасиз?

- У билан кўп суҳбатлашамиз. У аста-секин жамоага қўшилиб бормоқда. Убайдуллаев ҳали бор имкониятини намойиш этгани йўқ. У билан индивидуал тарзда ҳам ишлаяпмиз, жамоавий тарзда ҳам. Шаҳзод олдига аниқ мақсад қўйилган, унда стимул бор.

- Ҳакам билан кичик тортишув бўлди...

- Бўш трибуналар остида бош мураббийнинг гаплари эшитилиб туради. Шу боис ҳакам менга мурожаат қилди. Мен доим жамоамни руҳлантириб бораман, бунга ўрганганман, ҳисоб қандай бўлишидан қатъий назар.

- "Машъал" стадионидаги шароитлар ҳақида фикрингиз қандай?

- Қашқадарёдаги барча клублар уйида меҳмон бўлсак доим барчаси ажойиб бўлади. Нуриддин Зайниев бошчилигида яратилган инфраструктура ҳамон ажойиб ҳолатда. Шундай ибора бор: саҳро ўртасида атиргуллар очилмоқда. Барчаси ажойиб, баҳо 5+.

- Ўтган мавсумда "Металлург" Қаршида "Насаф"ни ранжитган эди. Олдинда "Насаф" билан ўйин кутиб турибди.

- Ҳозир бугунги ғалабадан кейинги ижобий ҳиссиётларни енгиб ўтиш керак. "Насаф" ажойиб клуб ва ўз олдига юқори мақсадлар қўядиган жамоа. Ажойиб стадионга эга. "Насаф" бугунги кунда ўзбек футболида етакчи. Биз барча клубларни ҳурмат қиламиз ва ҳеч кимдан қўрқмаймиз.



Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика