Тачмурод Агамуродов — "Қизилқум" бош мураббийи News

Тачмурод Агамуродов — "Қизилқум" бош мураббийи

13 июнь санасидан Суперлигага рестарт берилишидан хабарингиз бор.

Шу куни Навоийда "Қизилқум" жамоаси АГМКни қабул қилади. "Championat.asia" олган маълумотларга кўра, навоийликларга янги бош мураббий тайинланди. Эндиликда "Қизилқум"да Тачмурод Агамуродов бош мураббий сифатида фаолият олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, туркманистонлик мутахассис ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида Самарқанднинг "Динамо" жамоасини бошқарганди. "Динамо" якунда 24 очко билан Суперлигада сўнгги поғонани банд этган ва Про-лигага тушиб кетганди.


Айни пайтда "Қизилқум" жамоаси Суперлиганинг ортда қолган 3 турида 1 дуранг ва 2 мағлубият қайд этган ва бор йўғи 1 очко билан 12-поғонада турибди.


Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> СУПЕРЛИГА

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика