Latest news

16:43"Ал Ҳилол" Рафиньяни нишонга олди, "Барселона" 100 млн евро талаб қилмоқда  0 16:17"Боруссия Д" "Брайтон" ярим ҳимоячиси трансфери устида ишламоқда  0 15:50Евро-2024. Хорватия - Италия. Превью  2 15:37"Милан" "Тоттенхэм" ҳимоячисига қизиқяпти  1 15:13Баҳодир Мирзаев ОКМК билан шартномасини 5 йилга узайтирди  1 14:49"Манчестер Сити" Украина терма жамоаси дарвозабонини жалб қилмоқчи  1 14:22"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов Олимпиадада қатнашишига рухсат берди  8 14:00Эшитдик-да! Биринчи давра якунланмасдан "Динамо"ни яна бир футболчи тарк этди  3 13:44Суперлига: "Насаф" - "Нефтчи" ва 12-турнинг қолган баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси   45 13:19Ла Лига клублари Европа чемпионатининг грузиялик юлдузига даъвогар  0 12:52"Ливерпуль" "Наполи" хавбекига қизиқмоқда  0 12:26"Атлетико" Словакия терма жамоаси футболчисини сотиб олиши мумкин  0 11:59"Челси" Жонатан Дэвиднинг вакили билан музокаралар олиб бормоқда  1 11:30"Барселона" сотмайдиган футболчилар рўйхати аниқ  3 11:05Дэвид Бекхэм «Реал Мадрид» собиқ футболчисини жамоасига олиб келмоқчи  1

"Сурхон” 2020 йилги мавсум олдидан янги бош мураббий ва футболчиларни таништирди News

"Сурхон” 2020 йилги мавсум олдидан янги бош мураббий ва футболчиларни таништирди

Бугун Термиз шаҳридаги "Ёшлар маркази" биносида “Сурхон” профессионал футбол клуби кенг жамоатчилик учун янги мавсум олдидан янги футболчиларнинг таништирув маросимини ўтказди.

Тадбирда Сурхондарё вилоят ҳокими ўринбосари ва клуб раҳбарияти иштирок этишди.

Учрашув аввалида Сурхондарё вилоят ҳокими ўринбосари Чори Раҳмонович Бегимқулов сўзга чиқиб ўтган мавсум кўнгилдагидек ўтгани жамоа кучли олтиликка киргани бу йил ОЧЛга йўлланма олиши кераклиги ҳақида тўхталди. Бу мавсум вилоят ҳокими футболга катта эътибор қаратиб жамоага ҳар томонлама шароитлар яратиб бераётганлиги, хусусан, жамоанинг уй стадиони бўлмиш “Сурхон” стадионининг ёритиш тизими билан боғлиқ муаммо ҳал этилиб, апрель ойидан бошлаб учрашувлар кечки вақтда бўлиши ҳақида тўхталди.



Тадбирда клуб директори Ҳасан Рўзиев Жамоага бош мураббийи вазифасини бажарувчи этиб Шавкат Абдухўжаев тайинланганлигини эълон қилди ва жамоанинг тайёргарлиги ва янги мавсумдаги режалари ҳақида тўхталди. Шундан сўнг жамоага таклиф этилган футболчиларга жамоа либослари тақдим этилди.

Тадбир давомида "Сурхон" футболклубига келиб қўшилган янги футболчилар кенг оммага таништирилди. Улар "Сурхон" сафида қуйидаги рақамларда тўп тепишади:

11 – Александр Касьян
45 – Акбар Тўраев
8 – Шерзод Каримов
27 – Азиз Ибрагимов
16 – Нуриддин Ҳасанов
7 – Ҳусниддин Ғофуров
32 – Жаҳонгир Меҳмонов
17 – Сардор Сулаймонов
15 – Нурмуҳаммад Номозов
99 – Сарвар Солиев




Асқар Эшмўминов тайёрлади

фото: Собитжон Ходжамқулов

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика