Latest news

17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  1 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  3 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  11 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1

Илёс Зейтуллаев: "Мен бошқа клубга ижарага кетаман" News

Илёс Зейтуллаев: "Мен бошқа клубга ижарага кетаман"

Илёс Зейтуллаев Туриннинг "Торино" клуби билан шартнома тузганлиги ҳақида хабар бергандик.
Аммо туринликлар Зейтуллаевни бугуннинг ўзидаёқ бошқа клубга ижарага беришни режалаштирган.

- Фаолиятимни давом эттириш учун "С-1" сериядан жамоалар бор эди. "B" сериядан ҳам клублар йўқ эмасди. Аммо ўйин амалиётига эга бўлиш учун кўпроқ майдонга тушиш имкониятини берадиган клуб сафига бориб қўшилишни режалаштириб юргандим. "С-1" серияда ўйнашдан наф кўрмадим. Агар реал баҳо берадиган бўлсам, олий лигамиздан "Бунёдкор", "Локомотив" ва "Пахтакор" бугунги кучи билан "B" серияда ўйнай оладилар. "А"да эса аутсайдер бўлишлари мумкин. Агар жамоа чиқмаганида фаолиятимни Ўзбекистонда давом эттиришни ўйлаётган эдим. Буни қарангки, кеча кутилмаган хабарни эшитдим.

- Италия сайтлари Сизни бошқа клубга ижарага берилишингиз мумкинлиги ҳақида ёзишяпти?
- Келинг, вазиятга холисона баҳо берамиз. "Торино" ҳозир ажойиб жамоа сифатида шаклланган ва улар "А" Серияда олтинчи ўринни эгаллаб турибдилар. Бу таркибдан жой олиш қийин. Шунинг учун Португалия ёки Хорватия жамоаларидан бирига ўтсам керак. Бугун-эрта тақдирим ҳал бўлади. Нима бўлганда ҳам, жамоасиз қолмаслигим керак.

Нодирхўжа Юлдашев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика