Latest news

02:19Максим Шацких: "Холдорхонов биз кутган ўйинни кўрсата олмаяпти"  7 01:55А Серия. "Болонья" - "Ювентус" баҳсида 6та гол урилди  7 01:51Вадим Абрамов: "Навбатдаги 2 очкони қўлдан чиқардик"  4 01:30Мбаппе Париж марказида 250 кишилик кечки овқат ташкил қилди  4 00:15Мбаппенинг укаси ҳам ПСЖни тарк этади  1 00:02Файзуллаевнинг иккита голли паси ЦСКАнинг йирик ғалабасига ёрдам берди  10 23:30Февзи Давлетов: "Ўйин сифатидан кўнглим тўлди, натижадан эса йўқ"  3 23:04Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи рақам бўлиб ҳаракатланиш ўйиндан аввалги режамиз эди. Бундай қийин учрашувларда энг муҳими натижа"  18 22:56Чемпионшипга равона бўлган жамоа устози "Бавария" бош мураббийига айланиши мумкин  4 22:43Тухель "Бавария"дан кетгани учун яхшигина товон пули олади  2 22:32Россиялик ҳакам "Сурхон" - "Насаф" ўйинидаги вазият ҳақида: "Бош ҳакам мақтовга лойиқ"  15 22:15БАА. Амонов ва Абдуллаев жамоаси "Ал Шаржа"га мағлуб бўлди  1 21:30"Ливерпуль" янги бош мураббий номини эълон қилди  9 21:05Суперлига. 105 дақиқа давом этган ўйинда "Насаф" "Сурхон"ни кичик ҳисобда таслим қилди  92 21:00Суперлига. "Динамо" Жиззахда "Пахтакор" билан муроса кўчасини танлади  81

Расман: "Чангчун Ятай" Самвел Бабаянни бош мураббий сифатида эълон қилди News

Расман: "Чангчун Ятай" Самвел Бабаянни бош мураббий сифатида эълон қилди

Бугун "Чангчун Ятай" ўзбекистонлик мутахассис Самвел Бабаянни бош мураббий сифатида эълон қилди.

Хабарнинг ўзбекча таржимаси қуйидагича:

"Клубнинг ривожланиш эҳтиёжлари туфайли жаноб Самвел Бабаян "Чангчун Ятай" бош мураббийи сифатида ишга олинди ва янги бош мураббийлар гуруҳи 2020 йилги Хитой Лигасида қатнашиш учун шакллантирилади.

Бабаян 1971 йилда туғилган ва мураббийлик фаолиятини 1996 йилда бошлаган. У 2014 йилда Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасига бош мураббий бўлди ва Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди. Кетма-кет 2 йил давомида (2014, 2015) "Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи" деб топилди. 2015 йилнинг июнь ва ноябрь ойларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Олимпия терма жамоаларида иш бошлади. Жамоаларни Лондон Олимпиядаси саралаши ва Россияда бўлиб ўтган ЖЧ саралашигача олиб борган. 2019 йилда эса Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаган.

Бабаян бу сафар "Чангчун Ятай" жамоасига бош мураббий этиб тайинланди ва унинг мураббийлар штаби Григорий Колосовский, Деян Журжевич, Александр Галич ва Антон Майерановлардан ташкил топади. "Чангчун Ятай" тез орада улар билан ажойиб натижаларга эришишга умид қилмоқда", - дейилади "Чангчун Ятай" расмий хабарида.

Эслатиб ўтамиз, бу клуб якунланган мавсум Хитойнинг мавқеи жиҳатдан иккинчи ўринда турувчи чемпионати (1-лига)да иштирок этган ва якунда 5-ўринни эгаллаган. Бабаянга "Чангчунг Ятай"ни Суперлигага олиб чиқиш вазифаси қўйилган.

Rating: -104   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика