Latest news

01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  0 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  2 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  32

АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Челси"ни иродали тарзда мағлуб этди News

АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Челси"ни иродали тарзда мағлуб этди

АПЛнинг 13-тури доирасидаги марказий ўйин якунланди.

Учрашувнинг мантли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг:

Манчестер Сити – Челси 2:1

«Этихад Стэдиум»

Гол: Канте (22), Де Брюйне (29), Махрез (37).

Манчестер Сити – Эдерсон, Жоау Канселу, Менди, Стоунз, Фернандиньо, Родри Эрнандес (Гюндоган, 52), Сильва (Фоден, 67), Стерлинг, де Брюйне, Марез, Агуэро (Жезус, 76).

Челси – Аррисабалага, Зума, Томори, Эмерсон (Джеймс, 59), Аспиликуэта, Жоржиньо, Ковачич, Пулишич, Канте, Виллиан, Абрахам.

Огоҳлантириш: Жоржиньо (61).

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Сити" "Ливерпуль"ни қувишда давом этади!

90+5. Миша, гол отмен! ВАР голни бекор қилди. Эххх, Гвардиола ва ВАР бир умрлик душманга айланади шекилли... Унинг ортидан "Челси" ҳужумга ўтди. Берилган зарба эса ноаниқ бўлди.

90+4. ГОООООООООЛЛЛЛ!!! Стерлингггг!!!! Унинг зарбасини Кепа қайтаргандек бўлганди. Бироқ тўп дарвозага кириб кетди, 3:1!!!! "Сити" чемпионлик учун курашни давом эттиради!

90+3. Зарбааааааа!!! Маунтнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди!

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

89. Фоден жуда қулай вазиятни йўққа чиқарди. У яхши нуқтада бўла туриб, тўпни Стерлингга оширмоқчи бўлганди. Тўпни Жеймс қайтариб юборди.

84. АПЛнинг сўнгги 10 дақиқаси асосан жуда юқори босим остида кечарди. Негадир жамоалар ҳозир босимни камайтиришган.

80. ЗАрбаааааааа!!!! Виллианнинг зарбаси Эдерсонга теккан ҳолда майдонни тарк этди. Аммо ҳакам буни кўрмади.

76. Бугун ўйини қовушмаган Агуэро ўз ўрнини Жезусга бўшатиб берди.

73. Жуда қийин ҳолат. Жеймс ўз жарима майдончаси ичида Агуэрони йиқитгандек кўринди. Ҳакамнинг хуштаги чалинмади.

72. Фоденнинг кучсиз зарбасини ушлаб олиш Кепа учун қийин бўлмади.

71. Жон Террини кўрсатишди)) Ўша даврларни соғинди одам...

68. Виллианнинг кучли зарбаси томошабинлар томонга кетди.

65. ЗАРБАААААААААА!!!! Стерлингнинг илк зарбасини Аспиликуэта, қайтган тўпга берилган Махрезнинг зарбасини Кепа қийинчилик билан қайтарди!!!! Дахшатттттт!!!!

61. "Челси" бутун майдон бўйлаб ҳаракат қилмоқда ҳужум учун вариантлар изламоқда. "Сити" эса тўп тушиши билан тезкорлик билан рақиб ярим майдонига ўтиб кетмоқда.

57. "Сити" юқори босимни давом эттирмоқда. Кевиннинг бурчакдан оширилган тўпини Сильва дарвозага қараб тепди. Аспиликуэта яққол голдан қутқарди жамоасини...

55. Яна зарбаааааааааа!!! Де Брюйненинг айёрона зарбаси "Челси" футболчисига тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

53. Зарбаааааааааа!!! Қанотдан оширилган тўпга Канте зарба берди. Тўп дарвозага кириб кетаётган жойида Фернандиньонинг оёғига тегиб, майдонни тарк этди.

51. Иккинчи таймда ҳам асосан "Челси" ҳужумга ўтаяпти. "Сити" эса қарши ҳужумда ўйнамоқда.

49. Иккинчи бўлим ҳам юқори темп билан бошланди. Махрезнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди.

Биринчи бўлим якунланди. Жуда зўр бўлаётган ўйинни шу тариқа тўхтатишди ярамаслар...((

45. Таблода биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилган пайтда "Сити" ҳужумга ўтганди. Сильванинг тўп узатишини Стерлинг қабул қилмади. У ўзини оффсайддаман деб ўйлаганди.

43. Зарбааааа!!! Кепа қовун тушурганди. Агуэро эса тўсинни пойлади. Қайтган тўпни эса ҳимоячилар қайтариб юборишди.

40. Томори ўз жарима майдончасида Агуэрони йиқитгандек кўринди. Бироқ бу вазият ВАРда кўриб ҳам чиқилмади.

37. ГООООООООООООООООЛЛЛ!!!!! Тайм тугамасидан "Сити" ким аслида ким эканлигини кўрсатиш учун интилмоқда! (Ҳар ҳолда амалдаги чемпионлар) Махрез ҳисобни жамоаси фойдасига ўзгартирди, 2:1!

29. ГООООООООООООООЛЛЛЛ!!!! Де Брюйненинг берган зарбаси Зуманинг оёғига тегиб, дарвозага кириб кетди, 1:1! Ўйин бошидан бошланади!

25. "Сити"нинг даври ўтмоқда, Гвардиоланинг АПЛдаги даври ўтмоқда. Пеп сочсиз бошини ушлаганча ўйинни кузатмоқда. 

22. ГОООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!!!!! Марказдан узатилган супер пасни супер тарзда тўхтатиб олган Канте дарвозабон билан бирга бир ҳолатдан унумли фойдаланди, 0:1!19. Эмерсоннинг зарбасини Эдерсон ушлаб олди. Устунлик тўлиқлигича "Челси" томонида.

17. "Челси" ҳужумга ўтди. Абрахам рақиб жарима майдончаси ичида йиқитилганди. Барча пенальти деб ўйлаётган пайтда бош мураббий оффсайдни қайд этди.

15. Кантенинг қанотдан ерлатиб узатган пасини Стоунз бурчакка чиқариб юборди. "Аристократлар" вазиятдан унумли фойдалана олишмади. Зуманинг берган кучли ва хавфли зарбаси бироз ноаниқ кетди.

11. "Челси" яна бир вазият яратди. Кантенинг пасидан кейин Абрахам тўпни Эдерсоннинг устидан ошириб ташламоқчи бўлганди. Ўхшамади...

9. Дахшат ўйин бўлмоқда! Вазиятлар жуда кўп, бироқ гол йўқ. Ҳозирча шарт ҳам эмас.

8. ЗАРБАААААААААА!!!! Абрахамнинг тўп узатишидан кейин Виллиан 15 метрлардан зарба йўллади. Тўп устуннинг ёнгинасидан ўтиб кетди.

6. "Сити" яна ҳужумга ўтди. Ўз одатига кўра жамоа рақиб жарима майдончаси атрофида майда паслар орқали ичкарироққа киришди. Де Брюйне бу сафар қулай нуқтадан дарвозага зарба йўлламади.

4. Зарбааааааааа!!! "Сити" ўз услубида "Челси" жарима майдонига кириб берди. Агуэронинг тўп узатишидан кейин Де Брюйненинг зарбаси бироз ноаниқ кетди. Жуда хавфли зарба бўлганди.

1. Учрашув бошланди!

- Учрашув бошланишига барча нарса шай!

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишди.

- Учрашув бошланишига оз вақт қолмоқда. "Этихад" ҳар доимгидек тўлиб тошган. Барчамиз учрашувни бошлашга шаймиз.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика