Latest news

00:50"Арсенал" Гёкереш билан деярли келишиб олди  0 00:25Премьер лигага қайтган "Сандерленд" ўз тарихидаги рекорд трансферни амалга оширди  0 00:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" – "Ювентус" (онлайн ҳисоб)  13 23:50Александр Ляказетт Саудия Арабистони юқори дивизиони дебютанти таркибига бориб қўшилди  1 22:45"Вест Ҳем" молиявий фейр-плей сабаб Кудусни "Тоттенхэм"га арзонроққа сотиши мумкин  0 21:55"Фенербахче" Шкринярнинг тўлиқ трансфери устида ишламоқда  0 21:29Карвахаль ўзига рақобатчи бўлган Трентнинг "Реал"га келгани ҳақида гапирди  6 21:09Давиде Анчелотти "Реал"даги энг ёмон ҳолат ҳақида гапирди  0 20:45Клублар ўртасидаги ЖЧда яна бир Беллингем порламоқда. У "Боруссия" учун инглиз топ клублари таклифларини рад этган  2 20:19Расман: Кепа "Арсенал"га ўтди  0 19:49"Арсенал" қанотни кучайтирмоқчи, лекин Мартинелли қолади  0 19:22"Футбол олами". Қаршида "триллер" рўй берди, "Навбаҳор"дан 6:0, "Бунёдкор"да суперкамбэк  1 19:06"Монако" "Барселона" ҳужумчисини ижарага олди  3 18:38"Арсенал" "Челси" вингери учун таклиф юборди  3 18:10Хаби Алонсо Родригонинг "Реал"даги роли ҳақида гапирди  2

Тимур Кападзе: "Абрамов келгач ҳужумкор ўйнай бошладик" (матбуот анжумани) News

Тимур Кападзе: "Абрамов келгач ҳужумкор ўйнай бошладик" (матбуот анжумани)

ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Сингапур - Ўзбекистон учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Ўзбекистон терма жамоаси ёрдамчи мураббийи Тимур Кападзе ва дарвозабон Абдумавлон Абдужалилов иштирок этди.

- Олдинги мураббий кетгач жамоа ўйинида нималар ўзгарди?
- Сингапур давлатига меҳмондўстлик учун раҳмат айтамиз. Ажойиб мамлакатда эканлигимиздан хурсандмиз. Саволга келадиган бўлсак футболчилар ҳужумкор ўйнашни исташганди, мураббий ўзгарганидан кейин анча ҳужумкор тактикада ўйнай бошладик. Биз айни пайтда ўзбекистонлик мухлислар ва мутахассислар хоҳлаган ўйинни намойиш этаяпмиз", - деди Тимур Кападзе.

- Сингапур терма жамоаси ҳақида нима дея оласиз?

- Биз барча рақибни ҳурмат қиламиз. Сингапур ҳам шулар қаторида. Бўлажак рақибимиз сўнгги пайтларда яхши натижалар қайд этмоқда. Ўз ўйинимизни яъни ҳужумкор тарзда ўйнашга интиламиз. Сингапур сафида ҳужумда тезкор футболчилар бор, бундан ташқари ақлли мураббийга эга.

- Эртага бутун ўйин давомида ташаббусга эгалик қилиб, ҳужумда ўйнамоқчимисизлар?

- Замонавий футболда бутун ўйин давомида ҳужумда ўйнаб бўлмайди, аммо имкон қадар кўпроқ ҳужумда ҳаракат қилишга интиламиз.

- Аввалги мураббий ва ҳозирги мураббий ўйин услубида қандай фарқ бор?
Абдумавлон Абдужалилов:
- Биз анча эркин ўйнашни бошладик. Купер вақтида мен терма жамоага чақирилмаганман. Абрамов билан "Бунёдкор" клубида ҳам бирга ишлайман. Уни яхши биламан ва кўпроқ урғуни ҳужумга қаратишни бошладик.



ЎФА матбуот хизмати ёрдамида тайёрланди

фото: Сингапур ФА

Rating: +82   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика