Latest news

22:56Чемпионшипга равона бўлган жамоа устози "Бавария" бош мураббийига айланиши мумкин  0 22:43Тухель "Бавария"дан кетгани учун яхшигина товон пули олади  0 22:32Россиялик ҳакам "Сурхон" - "Насаф" ўйинидаги вазият ҳақида: "Бош ҳакам мақтовга лойиқ"  4 22:15БАА. Амонов ва Абдуллаев жамоаси "Ал Шаржа"га мағлуб бўлди  0 21:30"Ливерпуль" янги бош мураббий номини эълон қилди  7 21:05Суперлига. 105 дақиқа давом этган ўйинда "Насаф" "Сурхон"ни кичик ҳисобда таслим қилди  86 21:00Суперлига. "Динамо" Жиззахда "Пахтакор" билан муроса кўчасини танлади  74 20:52"Пари НН" - ЦСКА. Таркиблар эълон қилинди  5 19:58Ўзбекистонда ўтадиган ФИФА Футзал Жаҳон чемпионати-2024 мусобақасининг расмий логотипи эълон қилинди  1 19:53Аргентина терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  3 19:49"Марсел"нинг 3 нафар футболчиси ўққа тутилди  0 19:20Хорватия терма жамоаси Евро-2024 учун таркибини тақдим этди  3 18:54"Ливерпуль" "Байер" ҳимоячиси учун курашда пешқадамлик қилмоқда  0 18:26МЮ, "Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм" Брантуэйтга қизиқмоқда  0 17:49ОКМК "Сўғдиёна"ни мағуб этган голларга бой ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Расмий хабар. "Сурхон" Дуглас ва Лукас билан шартнома тузди, Агапов кетди News

Расмий хабар. "Сурхон" Дуглас ва Лукас билан шартнома тузди, Агапов кетди

"Сурхон" жамоаси сафига келиб қўшилган украиналик легионер Микола Агапов ҳужжатлар билан боғлиқ муаммони ҳал қила олмаганлиги сабабли, клуб футболчи билан дўстона хайрлашди.

Трансфер ойнаси ёпилишига оз вақт қолганлигини яхши ҳис қилиб турган "Сурхон" клуби раҳбарияти шу куннинг ўзида жамоа кўригида бўлиб турган Дуглас До Насименто Тругило ва Лукас Оливейра Де Кунья билан шартнома имзолади.

Шундай қилиб узоқ давом вақт этган легионерлар масаласи ёпилди.

Лукас бугун жамоа билан Термиз сари парвоз қилади ва кечки машғулотларда иштирок этади. Дуглас айни пайтда Украина давлатида бўлиб турибди. Виза билан боғлиқ муаммо ҳал этилса, у ҳам кубок баҳсида "Локомотив" жамоасига қарши басҳда майдонга тушиши мумкин.



Дуглас До Насименто Тругило. 1997 йилнинг 10 июль куни Бразилияда таваллуд топган. Бўйи 184 см. Ампуласи: Марказий ҳужумчи. Уни дўстлари оддийгина қилиб "Дуглас" деб чақирадилилар. Фаолияти давомида қуйидаги жамоаларда тўп тепган:

2008-2014 йиллар "Audax RJ" (Бразилия);
2014-2015 йиллар "Vasco da Gama" (Бразилия);
2016-2017 йиллар "Fluminense U-20" (Бразилия);
2017 йил "Aimore RS" (Бразилия);
2018 йил "URT MG" (Бразилия);
2019 йил "Gremio Anapolis" (Бразилия).



Лукас Оливейра Де Кунья. 1997 йилнинг 30 июль куни Бразилиянинг Катагуасес шаҳрида туғилган. Бўйи 178 см. Ампуласи: Қанот ярим ҳимоячиси. Уни дўстлари оддийгина қилиб "Лукас" деб чақирадилар. Фаолияти давомида қуйидаги жамоаларда тўп тепган:

2015-2016 "Friburguense" (Бразилия);
2017-"Mogi Mirim" (Бразилия);
2018 "Matonense" (Бразилия);
2019 "Primavera SP" (Бразилия).

2019 йилги мавсумда Лукас "Примавера СП" таркибида 8та учрашувда майдонга тушган ва жами майдонда 513 дақиқа ҳаракат қилган.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика