Latest news

20:13АПЛда мавсумнинг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар эълон қилинди  1 19:51ПРО-Лига. "Шўртан" камчиликда "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратди  1 19:36Начо Европанинг бошқа клуби шарафини ҳимоя қилмайди  0 19:17Ҳакамлар Суперлига 6-тур ўйинларида нечта хатога йўл қўйишди?  2 19:06Жоржиньо "Арсенал" билан янги шартнома имзолади  0 18:31Зиеш "Челси"га қайтмайди  2 18:11"Барселона" Кубарси билан янги шартнома имзолади  5 17:50Фоден, Деклан Райс, Сака ва бошқалар — АПЛ мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди  3 17:27"Тоттенхэм" таркибини тубдан ўзгартиради  0 17:12ПРО-Лига. "Дўстлик" - "Машъал": Асосий таркиблар маълум  2 16:55Моуриньо: "Ўша таклифни рад этиб, хато қилганман"  5 16:41ПРО-Лига. "Шўртан" – "Қўқон-1912": Асосий таркиблар маълум  1 16:23Ўзбекистон футзал МТЖ дунёнинг биринчи рақамли жамоаси билан ўртоқлик ўйинлари ўтказади  10 16:05"Манчестер Юнайтед" АПЛ юлдузи учун курашга қўшилди  1 15:44Холанд АПЛнинг "энг яхши ёш футболчиси" соврини қўлга киритиши мумкин   5

Африка Миллатлар Кубоги-2019. Маҳрезнинг сўнгги сониялардаги голи Жазоирни 29 йил деганда финалга олиб чиқди News

Африка Миллатлар Кубоги-2019. Маҳрезнинг сўнгги сониялардаги голи Жазоирни 29 йил деганда финалга олиб чиқди

Мисрдаги қитъа биринчилигининг 1/2 финал иккинчи жуфтлигида Жазоир термаси Нигерияга қарши баҳс олиб борди.

Учрашувда ҳисоб нигериялик ҳимоячи  Уильям Трост-Эконгнинг автоголидан сўнг очилди. Иккинчи бўлим ўрталарида Одион Игало Жазоир дарвозаси томон белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, ўртадаги фарқни тиклади. Ҳакам томонидан қўшиб берилган бешинчи дақиқада эса Риёд Маҳрез жарима зарбасидан чиройли гол уриб, Жазоирни 29 йил деганда мусобақанинг ҳал қилувчи босқичига йўл олишига сабабчи бўлди. 

Ярим финалда мағлуб бўлган Тунис ҳамда Нигерия Тошкент вақти билан 18 июль, соат 00:00да бошланадиган бронза медаллари учун баҳсда қатнашишади.

Сенегал ҳамда Жазоир ўртасидаги ҳал қилувчи ўйин эса 20 июль санасида (00:00) бўлиб ўтади. 


Жазоир – Нигерия 2:1 (1:0, 1:1)

«Cairo International Stadium»

Голлар: 1:0 – 40, автогол Трост-Эконг, 1:1 – 72, пенальти Игало, 2:1 – 90+5 Маҳрез.

Жазоир – Мболи, Манди, Зеффан, Бенламри, Бенсебайни, Гедиура, Беннасер, Фегули, Маҳрез, Бунежа, Белаили.

Нигерия – Акпейи, Коллинз, Трост-Эконг, Омеруо, Авазьем, Этебо, Чуквуэзе (Оньекуру, 78), Ндиди, Ивоби, Игало, Муса.

Огоҳлантиришлар: Бунежа (52), Фегули (68), Манди (71), Авазьем (88).

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика