Latest news

19:17U-20 Осиё кубоги. Корея Республикаси пенальтилар сериясида Ўзбекистонни мағлуб этиб, ярим финал ва жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  365 19:15"Реал" — "Жирона". Мадриддаги ўйин учун таркиблар маълум  1 18:31А Серия. "Наполи" меҳмонда "Комо"га мағлуб бўлди ва биринчи ўринга қайтиш имкониятидан фойдалана олмади  5 18:25Рафаэл Леау Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 17:58"Арсенал" Мойзе Кинни 52 млн еврога харид қилиши мумкин  2 17:21АПЛнинг икки гранди де Йонгнинг трансфери бўйича "Барселона" билан боғланди  1 16:55Ўртоқлик ўйини. "Нефтчи" Молдова жамоасини мағлуб этди  4 16:04U-20 Осиё кубоги. Япония пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, ярим финалга ва ЖЧга йўлланма олди!  11 15:37Зайниддин Тожиевнинг ўғли Беларусь клубида кўрикдан ўтмоқда  13 15:22"Фейеноорд" ван Персини жамоанинг янги бош мураббийи деб эълон қилди  3 14:48"Pink Ladies Cup 2025". Ўзбекистон 2-турда Иордания устидан ғалаба қозонди, вакилларимиз илк турда Корея Республикасига мағлуб бўлганди  0 14:28"Манчестер Юнайтед" ёзда Осимхен учун 75 млн евро тўлашга тайёр  3 14:02Гвардиола: "Ҳаётлигимда ҳеч ким АПЛни кетма-кет тўрт марта ютмайди"  30 13:38Интервью. Анвар Бердиев: "Ҳеч қайси рақиб "Шўртан"га оддий жамоа сифатида қарамаслиги керак"  1 13:21Интервью. Сардор Абдураимов: "Нефтчи"да захирада ўтиргандан, "Машъал"да асосий таркибда ўрнимга эга бўлиш яхшироқ"  0

ОЧЛ-2019. "Пахтакор" "Озоди"да дуранг ўйнади News

ОЧЛ-2019. "Пахтакор" "Озоди"да дуранг ўйнади

ОЧЛ 1-туридан ўрин олган "Персеполис" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.


"Персеполис" - "Пахтакор" 1:1
5 март 2019. Теҳрон. "Озоди" стадиони. 20:00 (Тошкент вақти)
Ҳакамлар:
Аднан Муҳаммад Тума, Аҳмад Моаннес Нади, Муҳаммад Мустафо Ҳассан (Иордания), Қосим Матар (Уммон).

Голлар: Марат Бикмаев 5, - 0:1. Марио Будимир 25, - 1:1.

"Персеполис": Бейранванд, Ҳалилзода, Ҳуссайни, Ресан (Рафейи, 88), Нуроллоҳи, Тўроби, Камябиниа, Шири, Будимир (Неъмати, 71), Нодири, Алипур
Захира: Радошевич, Рафейи, Шарифи, Ҳемати, Муҳаммад Ҳуссайни, Карими.

"Пахтакор": Санжар Қувватов, Фаррух Сайфиев, Егор Кримец, Шерзод Аъзамов, Хожиакбар Алижонов, Сардор Собирхўжаев (Марко Симич, 85), Садриддин Абдуллаев, Достонбек Ҳамдамов, Жалолиддин Машарипов (Жавоҳир Сидиқов, 77), Драган Черан, Марат Бикмаев (Игорь Сергеев, 60)
Захира: Ботирали Эргашев, Жаҳонгир Аҳмадов, Жасур Яхшибоев, Владимир Козак,

Огоҳлантиришлар: Хожиакбар Алижонов 21, Фаррух Сайфиев 22, Тораби 70, Жалол Ҳуссайни 75. 



Persepolis

Mario Budimir - 25'

AFC Champions League Grp. D . Round 1

05/03/2019, 20:00

1
:
1
Finished

Pakhtakor Tashkent

Marat Bikmaev - 5'

45'
90'
25'  Mario Budimir
71'  Mario Budimir (Siamak Nemati)
88'  Bashar Resan (Soroush Rafiei)
5'  Marat Bikmaev
60'  Marat Bikmaev (Igor Sergeev)
77'  Jaloliddin Masharipov (Javokhir Sidikov)
85'  Sardor Sabirkhodjaev (Marko Simic)


Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ




90+5. ЎЙИН ТУГАДИ! "Пахтакор" Теҳронда ОЧЛ-2018 финалчиси билан дурангга эриша олди! 

90+4. "Персеполис" деярли бутун жамоа билан ҳужумга ўтмоқда, "Пахтакор" мардонавор тарзда ҳимояланмоқда

90+2. Ҳамдамов қулай вазиятга чиқиб борди, аммо у ўйиндан ташқари ҳолатга тушиб қолган экан

90. Учрашувга 5 дақиқа қўшилди

88. Ўзгариш. "Персеполис". Ресан ўрнига Рафеий туширилди

85. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Собирхўжаев ўрнига Симич туширилди

82. "Пахтакор"нинг тезкор қарши ҳужуми! Алижонов катта тезликда олдинга ўтди, Сидиқовнинг зарбаси йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди

79. ЗАРБА! Ҳамдамовнинг чап оёқда йўллаган зарбаси дарвозабон томонидан ушлаб олинди

77. Ўзгариш. "Пахтакор". Машарипов ўрнига Сидиқов туширилди

75. Огоҳлантириш. "Персеполис". Жалол Ҳуссайни

74. ЗАРБА! Бурчак зарбасидан сўнг Кримец ва Аъзамовнинг уринишларига аниқлик етишмади

71. Ўзгариш. "Персеполис". Будимир ўрнига Неъмати тушди

70. Огоҳлантириш. "Персеполис". Тораби

65. Ўйин шиддатли тарзда давом этмоқда

60. Ўзгариш. "Пахтакор". Бикмаев ўрнига Сергеев туширилди

52. Мезбонларнинг хавфли уришини Қувватов қийинчилик била бартараф этди

50. "Пахтакор" вакиллари бурчак тўпига эга бўлишди. Аммо бу самара келтирмади

46. Иккинчи тайм бошланди



Учрашувдаги голларни телеграмдаги каналимизда томоша қилиш мумкин. КАНАЛГА ЎТИШ 



45+2. Биринчи тайм тугади. Ҳозирча 1:1.

45+1. ЗАРБАААААААААААААААА! Садриддин Абдуллаевнинг кучли зарбасини Бейранванд қайтарди! 

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди

43. Жалолиддин Машарипов майдон марказига яқин жойда йиқитилди. Унга шифокорлар ёрдам беришди, Жалолиддин майдонга қайтди

41. "Озоди" стадионига келган минглаб мухлислар қандайдир овоз кучайтиргичлар билан "Персеполис"ни олдинга чорлашмоқда

36. "Пахтакор"нинг қарши ҳужуми, аммо Собирхўжаев ўйиндан ташқари ҳолатда

30. Ҳисоб тенглашгач мезбонлар янада яхшироқ ўйнай бошлашди. 



25. ГОЛ! 1:1. Марио Будимир жарима майдони ичидан кучли зарба билан ҳисобни тенглаштирди. 

 



23. ЗАРБА! Марат Бикмаевнинг боши билан йўллаган зарбасини Бейранванд ушлаб олди

22. Зарба жонли деворга тегиб қайтди. Хавф бартараф этилди. "Пахтакор" қарши ҳужумга ўтди, аммо Сайфиев кутилмаганда сирғаниб кетди

22. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Фаррух Сайфиев

21. "Персеполис" жуда қулай имкониятга эга бўлди. Жарима тўпи

21. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Хожиакбар Алижонов

17. Аста секин "Персеполис" ҳам ўзига келмоқда ва ташаббусни ўз қўлига олишга уринмоқда. "Пахтакор" ҳимояланмоқда

13. Дастлабки дақиқаларда "Пахтакор" ҳеч нимадан қўрқмай, эркин ва чиройли ҳужумкор ўйин намойиш этмоқда. Бу албатта бизни қувонтиради!

11. УХХХХХ! ЗАРБААААА! Черан Машарипов узатиб берган тўпни боши билан дарвозага йўллади, Бейранванд қийинчилик билан қайтарди!

10. Сардор Собирхўжаевни рақиблар қўполлик билан тўхтатишди. "Пахтакор" жарима тўпига эга бўлди.

8. УХХХХ! Бурчак тўпидан кейин Камябиниа боши билан дарвозага йўллади, бироз ноаниқ!

8. ЗАРБАААААААААА! ҚУВВАТОВдан ажойиб сейв! Сайфиев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди! 

7. Мезбонлар тезда ҳужумга ўтишди, "Пахтакор" ҳимоячилари тўпни қайтаришди



5. Машарипов тўпни қанотдан жарима майдонига узатди, Черан боши билан дарвозага йўллади, дарвоза устунига теккан тўп Бикмаевга борди, Марат бўш дарвозани осонгина ишғол қилди. Бу вазиятда ҳакамлар ўйиндан ташқари ҳолатни аниқлашда хатога йўл қўйишгандек кўринди. Бу энди ҳакамларнинг муаммоси. 


5. ГОООООООООООООООООООООООООООООЛ! БИКМАЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕВ! 0:1

 


1.ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Иккала жамоа "Озоди" стадиони майдонига тушиб келишмоқда.

- Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади. 



Rating: +94   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика