Latest news

15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  8 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  63 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   19 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  26 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  2 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0

Комбинацион ҳужумни хушламайдиган Туркманистон News

Комбинацион ҳужумни хушламайдиган Туркманистон

Бугун, 13 январь куни Туркманистон терма жамоаси Осиё Кубоги гуруҳ босқичининг 2-тур учрашувида Ўзбекистон терма жамоаси билан беллашади.

Ушбу баҳсдан олдин қўшниларимизнинг Японияга қарши кечган 1-тур ўйинида (2:3) урган ва ўтказиб юборган голларини таҳлил қилишга уриниб кўрдик.
Баҳсда тўп билан муомала қилиш бўйича устунлик кутилганидек Япония томонида бўлди. Японлар билан учрашувда комбинацион ҳужумдан гол ура олмаслигини билган Туркманистон терма жамоаси эътиборни қарши ҳужум ва узун пасларга қаратди. Ўйиндаги биринчи гол қўшниларимиз томонидан урилди. Арсланмурат Амановнинг индивидуал маҳорати эвазига туркманистонликлар ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Аманов ўйнаётган (чап) қанотдан бошланган ҳужумларнинг бири муваффақиятли якунланди. Арсланмурат ўз қанотида тўпни қабул қилиб, марказроққа ўтди ва тўпга бор кучи билан зарба берди.

Японияликлар посбони Сюити Гонда ҳимоячи сабаб тўпнинг қайси томонга учаётганини аниқлашга кечикди ва ўз дарвозасини голдан сақлаб қола олмади. 1:0.
Биринчи тайм қўшниларимизнинг ғалабаси билан якунланди. Мураббийдан керакли кўрсатмаларни олган Япония терма жамоаси футболчилари иккинчи бўлимнинг бошиданоқ хавфли ҳужумлар уюштира бошлашди. Шундай ҳужумларнинг бири голга айланди. 56-дақиқада Туркманистон футболчилари ўз жарима майдончаси ичида Юя Осакони ёлғиз қолдиришди. Айнан шу хато туркманистонликларга қимматга тушди.

"Вердер" ҳужумчиси бир ҳаракат билан ортида келаётган футболчини "хот-догга юборди" ва дарвозани ишғол қилди. Бу гол учрашувда катта бурилишга сабаб бўлди.
Япониянинг иккинчи голи аввалгисидан 4 дақиқа ўтиб урилди. Бир неча дақиқа олдин ҳисоб тенглашганидан шошиб қолган туркманистонликлар ҳимояда қўпол хатога йўл қўйишди. Мекан Сапаров ортида рақиб футболчиси келаётганини кўриб, тўп майдондан чиқиб кетишини таъминламоқчи бўлди, аммо унинг ҳисоб-китоблари жуда нотўғри эди. 

Бунинг устига жамоадоши хатосини тўғирлашга уринган посбон Маммет Оразмуҳамммедов дарвозасини бўш қолдирди. Нагатомо эса бу имкониятдан фойдаланиб, тўпни бўш турган ҳужумчига узатди ва японияликлар яна гол уришди. Учинчи голга алоҳида тўхталиш шарт эмас деб ўйлайман, чунки рикошет масалани ҳал қилди. 3:1.
Захирадан майдонга тушган Алтимурад Аннадурдиев сай-ҳаракатлари Туркманистон терма жамоаси пенальти ишлаб олди. Аҳмет Атаев 11 метрли жарима зарбасини голга айлантирди. Учрашув шу ҳисобда якунига етди.

Туркманистон терма жамоасининг ижобий жиҳатлари
Жамоанинг кўплаб ҳужумлари сўнгги мавсум "Бухоро" шарафини ҳимоя қилган Арсланмурат Аманов қанотидан амалга оширилади, чунки Аманов керакли пайтда тўғри қарор чиқара оладиган футболчилардан бири
Туркманистонликлар комбинацион ҳужумни эмас, тезликка эътибор берилган қарши ҳужумлар ташкил этишни, узун паслар билан ўйнашни хуш кўради
Бугунги рақибимиз кўпроқ омадини жарима майдончаси ташқарисидан синайди. Улар Японияга қарши баҳсда бир неча марта узоқдан дарвозани ишғол қилишга уринишди ва бунинг уддасидан чиқишди
Туркманистон терма жамоаси футболчилари елкама-елка курашларда ҳар Осиёнинг ҳар қандай жамоаси билан тенг кураша олади.

Туркманистон терма жамоасининг салбий жиҳатлари
Қўшниларимиз тўпни ўзида кўп ушлаб тура олмайди, узоғи билан 3 ёки 4та пасдан сўнг тўпни рақибга олдириб қўйишади.
Бугунги рақибимиз ҳимоячилари иккинчи қаватда яхши ўйнай олмайди. Японияликларнинг бўйи узун бўлмасада, бир неча марта Туркманистон дарвозасига бош билан зарба беришга муваффақ бўлишди.


Хулоса
Натижа ҳисобга олинмаганда Туркманистон терма жамоаси Осиё Кубогидаги илк ўйинини биздан яхшироқ ўтказди. Қўшниларимизнинг камчиликларини топишга бироз қийналдим. Туркманистонликлар рақибнинг индивидуал маҳорат бобида устунлиги туфайли таслим бўлишди. Бугунги ўйинда ҳамюртларимиз гол уриш учун кўп тер тўкишига тўғри келади.

Author : Aslanov Jasurbek
Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика