Latest news

22:31Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"  0 22:13Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"  2 21:57Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди  63 21:21ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди ва пешқадамликни қўлига олди  1 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  65 20:16Тер Штеген "Барселона"да қолмоқчи  0 19:58Бобир Абдихолиқов "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланди  7 19:35"Милан" "Торино" футболчисини сотиб олади  1 18:51Клопп клублар ўртасидаги ЖЧ форматини жиддий танқид қилди  6 18:32Хаби Алонсо "Ювентус"га қарши ўйин ҳақида: "Уларнинг "Манчестер Сити"га қарши ўйини ҳеч нимани англатмайди"  3 17:45"Милан" 3 футболчини сотиб олмади ва жамоасига қайтариб юборди  0 17:20"Штутгарт" футболчисини 100 млн еврога баҳоламоқда, "Бавария" эса 50 миллионга  0 16:51"Пахтакор" Қаршида сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  4 16:23"Барселона" Месси, Коутиньо, Куман олдидаги қарзларини ёпди  14 15:52"WhoScored" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи рамзий термасини тақдим қилди  18

ОФК ЎФА ходимини икки ойга футболдан четлатди News

ОФК ЎФА ходимини икки ойга футболдан четлатди

ОФК Тартиб-интизом ва Этика қўмитаси ЎФА ходими Беҳзод Миртимиров борасида қарор қабул қилди.

Қарорга кўра, ушбу ходим футболга доир ҳар қандай фаолиятдан икки ой четлатилди. Бу борада ОФК Тартиб-интизом ва Этика қўмитаси Тартиб-интизом кодексининг 104-моддаси бўйича қарор чиқарди.

Қарорда шундай дейилади: "Миртимиров ОФК суриштирувида иштирок этишдан бош тортгани учун футболдан четлатилди. У футболга доир ҳеч қандай ишда фаолият юрита олмайди. У Куала Лумпурга келиб ОФКнинг таклифига кўра суриштирувда иштирок этишдан бош тортди. ОФК маълумот йиғиш борасида иш олиб бораётгани боис токи суриштирув ўз ниҳоясига етмагунча қадар бу борада бошқа маълумот бермайди".

Бизга маълум бўлишича, Беҳзод Миртимиров ЎФАда таржимон сифатида фаолият юритади. Унинг устидан қандай текширув (суриштирув) бошлангани ва нима сабабдан икки ойга футболдан четлатилгани ҳақида ЎФА расмий баёнот беради деган умиддамиз.

Суратга изоҳ: Беҳзод Миртимиров (ўнгдан биринчи) шу йилнинг 31 октябрь куни ўтказилган ОФК Конгрессида ЎФА номидан иштирок этиб, ОФК Низомига ўзгартириш борасидаги таклифга ЎФА овози сифатида "Йўқ" деган вариантни кўтарганди. 

Rating: -62   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика