Latest news

14:15Инсайд тасдиқланди: Ўзбекистон МТЖ 2 карра жаҳон чемпиони билан ўйнайди   1 13:55Арманистон асосий стадиони майдонини Женнифер Лопес концертидан 1 ой ўтмай тиклашга эришди  7 13:36Германия терма жамоаси 2001 йилдан бери илк бор Жаҳон чемпионати саралашида гол уролмади  2 13:09Қирғизистон Ўзбекистон билан ўйин олдидан 2 та йўқотишга эга  9 12:41IShowSpeed Қозоғистонга келади  1 12:14"Барселона" келаси ёз учун иккита топ-трансферни режалаштирган  1 11:33Месси Жаҳон чемпионатида қатнашадими?   14 10:47Юлиан Нагельсман кечаги мағлубиятдан сўнг шогирдларини кескин танқид қилди  3 10:15МЮ Онанани ижарага бериши мумкин  3 09:40Бразилиялик бизнесмен бутун бойлигини Неймарга қолдирди  18 09:20Италия терма жамоасининг собиқ устози "Фенербахче"ни бошқаришга асосий номзод  4 09:00Месси ўйиндан олдин кўз ёшларини тўхтата олмади. Баҳс якунидан сўнг мухлислар билан хайрлашди  10 08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  9 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  12 07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  7

Йилнинг энг яхши ярим ҳимоячиси - Жавлон Иброҳимов News

Йилнинг энг яхши ярим ҳимоячиси - Жавлон Иброҳимов

"Championat.asia" сайти одатга кўра ўз талқини бўйича "Йилнинг энг яхшилари"ни аниқлайди.

Дастлаб йилнинг энг яхши дарвозабони ва ҳимоячисини эълон қилгандик. Энди позиция бўйича энг яхши ярим ҳимоячини аниқлаймиз.

Демак, Суперлига-2018да йилнинг энг яхши ярим ҳимоячиси бўлишга номзодлар қуйидагича кўриниш олди:

Сардор Мирзаев ("Локомотив")
Жавлон Иброҳимов ("Бунёдкор")
Сардор Собирхўжаев ("Бунёдкор")
Аъзам Алиев ("Навбаҳор")
Жасур Ҳасанов (АГМК)

Сайтимиз ходимлари ўртасидаги сўровномага кўра, жорий мавсумда Ўзбекистон чемпионатида фаолият кўрсатган футболчиларнинг позиция бўйича энг яхшиларини аниқладик. Унга кўра, Суперлигада йилнинг энг яхши ярим ҳимоячиси дея "Бунёдкор" футболчиси Жавлон Иброҳимов топилди.

Жавлон Иброҳимов "Бунёдкор" сафида ўтган мавсумда юқори даражада барқарор ўйин кўрсатди. Гарчи таянч ярим ҳимоячиси бўлишига қарамасдан, Иброҳимов жамоасининг бир қатор муҳим голларига муаллифлик қилди. Маълум муддат чемпионат тўпурарлари пойгасида пешқадамлик қилишга ҳам муваффақ бўлди.

Шунингдек, сўровномада "Локо" сафида ажойиб мавсумни ўтказган Сардор Мирзаев ғолибликни қўлга киритган Жавлон Иброҳимовга етарлича рақобат туғдирди. Фақатгина биргина овоз фарқи билан шоҳсупа Жавлон Иброҳимовга насиб этди. "Насаф" ва АГМК таркибида ажойиб ўйинлар кўрсатган Жасур Ҳасанов ҳам лауреатлар ичида овоз тўплашга эришди. "Бунёдкор"нинг яна бир марказий ярим ҳимоячиси Сардор Собирхўжаев ҳам номзодлар қаторидан ўрин олди ва битта овоз тўплади. Номзодлар қаторига кирган "Навбаҳор" таянч ярим ҳимоячиси Аъзам Алиев овоз тўпламади.


Қуйида сайтимиз ходимлари кимга овоз беришганини ҳавола этамиз:

Нарзулла Сайдуллаев - Жасур Ҳасанов
Толибжон Қосимов - Жавлон Иброҳимов
Шаҳбоз Беғамов - Жавлон Иброҳимов
Жаҳонгир Файзуллаев - Сардор Мирзаев
Зоир Турсунбоев - Сардор Мирзаев
Ниғмон Назимов - Жавлон Иброҳимов  
Алишер Холматов - Жасур Ҳасанов
Нозима Зарипова - Жасур Ҳасанов  
Хайрулла Холиқов - Сардор Мирзаев  
Жасур Асланов - Жавлон Иброҳимов
Нодирхўжа Юлдашев - Сардор Мирзаев  
Гайрат Хасбиулин - Сардор Собирхўжаев
Асрор Абдуназаров - Жавлон Иброҳимов


Шу тариқа "Бунёдкор" аъзоси Жавлон Иброҳимов "CA" талқини бўйича Суперлига-2018да йилнинг энг яхши ярим ҳимоячиси деб топилди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика