Latest news

02:05Илёс Қурбонов: "Ҳаёт-мамот ўйинида зафар қучдик. "Насаф"га қарши ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз"  0 01:45Иван Бошкович "Локомотив"га қарши ўйинда Йовович асосий таркибда тушмаганини айтди  2 01:29Григорий Колосовский: "Зарба бермасдан гол уриб бўлмайди"  0 00:24Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Леганес"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  40 23:59А Серия. "Наполи" — "Рома" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  2 23:30АПЛ. МЮ Аморим қўл остидаги илк ўйинда "Ипсвич Таун"ни мағлуб эта олмади  21 22:55Машарипов "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан: "Бу жамоада катта бўлганман, аммо..."  5 22:12"Лестер" Куперни истеъфога чиқарди  3 21:15АПЛ. "Саутгемптон" ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди  38 21:13 Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ва ўйинчиси Ҳожиакбар Алижонов "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 20:09Перес Винисиусга мурожаат қилди  7 19:45Кетма-кет иккинчи йил чемпион бўлган Бобир Абдихолиқов билан интервью   2 19:37Суперлига. "Сўғдиёна" – "Локомотив" 2:0. Highlights  0 19:36Суперлигани қайси клуб тарк этади? Кумуш медал кимга насиб қилади? 26-тур интригалари  8 19:18Суперлига. Қайси жамоалар қолади, қайсилари кетади?  6

Купер Рашидовни нега терма жамоага чақирмаганини очиқча изоҳлашни истамади - матбуот анжумани (тўлиқ) News

Купер Рашидовни нега терма жамоага чақирмаганини очиқча изоҳлашни истамади - матбуот анжумани (тўлиқ)

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Қатарга қарши ўйиндан олдинги матбуот анжуманида бир қатор масалалар бўйича изоҳ бериб ўтди.

Эктор Купер даставвал ўйинолди фикрларини билдира туриб, эртанги баҳсда ҳам жамоадан тартибли ўйин кутишини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, мураббий Қатар билан ўйинда ўтган баҳсда захирада қолган футболчиларга ҳам имконият беришини маълум қилди.

- "Эртага бу йиғин доирасидаги иккинчи ўйинда майдонга тушамиз. Бу учрашувда КХДР билан баҳсдаги яхши жиҳатларни сақлаб қолишни ва услубни янада шакллантиришга урғу берамиз. Ундан ташқари, биринчи ўйинда камроқ ўйнаган футболчиларга Қатарга қарши беллашувда имконият берамиз. Лекин бу таркиб бутунлай ўзгариб кетади дегани эмас. КХДР билан учрашувда ҳаракат қилган баъзи футболчилар эртага ҳам майдонга тушишади. Эртанги учрашувдан кейин иккинчи йиғинимиз ҳам якунланади. Шундан сўнг ноябрда жамоани яна йиғамиз. Истагим шуки, футболчилар клуб ихтиёрига кетишганидан сўнг терма жамоа услубини ёддан чиқариб қўйишмаса бўлгани. Айнан шунга умид қиламан", - дейди Эктор Купер.

Матбуот анжуманида Эктор Куперга ҳамрохлик қилган терма жамоамиз таянч ярим ҳимоячиси Одилжон Ҳамробеков Қатарга қарши қизиқарли ўйин кутаётганини айтди.

"Эртага бизни қизиқарли ўйин кутиб турибди. Қатар билан ўйинлар доим қизиқарли ўтган. Араб давлати жамоалари доим ҳужумкор ўйин намойиш этишган. Шу боисдан ҳам уларга қарши ўйнаш мароқлироқ", - дейди Одилжон Ҳамробеков.



Сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамовнинг Осиё кубогида гуруҳдаги рақибларимиз ўрганиш жараёни бошландими, деган саволига Эктор Купер қуйидагича жавоб қайтарди:

- "Албатта рақибларимизни ўрганамиз. Бугунги кунда ахборот технологиялари ривожланиб кетган. Шу боисдан стадионга бормай туриб ҳам видео орқали рақибнинг ўйинини ўрганиш ёки кўриш мумкин. Айни пайтда кўпроқ ўзимизни ўйинимиз ҳақида қайғурмоқдамиз. Келаси ФИФА кунларидан бошлаб жараённи кузатиш, рақибларни ўрганиш учун таҳлилчиларимизни ҳам ўйинларга юборамиз. Бундан ташқари ҳозирги пайтда биринчи навбатда ўз ўйинимизга қаратаяпмиз. Рақибларимиз ҳақида барча маълумотлар бор".


"Championat.asia" муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев эса Ливан билан бўлажак ўйин ўтказилиши ҳақиқатга яқинми дея Эктор Куперга мурожаат қилди. Қайд этиш керакки, Миодраг Радулович яқинда берган интервьюсида бу ҳақида тўхталиб, Австралияда Ўзбекистон билан ўйнашлари ҳақида маълумот берганди. 

- "Биз 15 ноябрь куни Ливан билан ўйнашимиз режалаштирилгани ҳақида маълумотга эгаман. Мабодо яқин вақт ичида қандайдир ўзгариш бўлган бўлса, унда бундан бехабарман".



Кўпчиликни қизиртирган савол, яъни Шаҳбоз Беғамов Рашидовнинг йиғинга чақирилмаслиги жароҳат билан боғлиқми ёки футболчи Купернинг ҳимоявий кўрсатмаларини тўлиқ бажармагани бунга сабаб бўлдими дея сўради. Мураббий эса буни очиқчасига изоҳламаслигини билдириб, ҳеч кимга терма жамоадан жой кафолатланмаганини қуйидагича таъкидлади:

- "Ўзбекистон терма жамоа билан шартнома тузаётганда, менга ҳеч ким маълум футболчилар доим термага чақирилиши керак деб талаб қўймаган. Ҳеч бир футболчига терма жамоадан доимий жой кафолатланмаган. Рашидовни нима учун чақирмаганим сабабини айтишни истамайман. Жароҳат ёки ўйин услубимга тўғри келмагани учун чақирилмаганини тушунтириб ўтишга ҳожат йўқ деб ҳисоблайман.  Масалан, мисол учун, Ҳамробеков ҳам ўз клубида жуда яхши ўйнаши мумкин, аммо мени услубимга тўғри келмаса, унда буни ҳам терма жамоага чақирмайман. Ёки ҳозирги кунда унинг нуқтасида бошқа футболчини синаб кўраётган бўлишим мумкин. Сабаблар кўп, аммо буни ошкор қилмоқчи эмасман.

Шунингдек, терма жамоага футболчи жалб этаётган унинг ҳозирги спорт формасига ҳам эътибор қаратаман. Рашидовни бу йиғинга чақирилмагани, унинг учун терма жамоа эшикларини буткул ёпиб қўйилганини англатмайди. Барчани ўз қараши ва ўз тушунчаси бор. Клубида зўр ўйнайдиган футболчи терма жамоада ўйнаб кетолмаслиги ёки аксинча бўлиши мумкин. Бу йиғинга чақирилмаган футболчилар терма жамоадан ўрин олиш учун имкониятни сақлаб қолишади. Мураббий ўйин ҳам терма жамоадаги иш кафолатланмаган. Масалан натижа ёмон бўлса, унда истеъфо яқин туради. Футболчиларда ҳам шу. Ҳеч кимга терма жамоадан ўрин кафолатланмайди".



Одилжон Ҳамробеков Нарзулла Сайдуллаевнинг "Бунёдкор" стадионидаги майдон ҳолати борасидаги саволига футболчи сифатида қуйидагича баҳо берди:

- "Очиғи, ҳозир бор нарсани айтса баҳонага юйишлари мумкин. Аммо майдон ҳолатини натижага таъсир қилувчи факторга айлантирмаган бўлардим. Майдон ҳолатини ҳамма кўриб, билиб турибди. Лўнда қилиб айтганда, майдон идеал футбол намойиш этишга тўсқинлик қилади".


Сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов Купердан иккинчи, яъни захира тактик схемаси борлигини ва бор бўлса, уни қачон қўллаб, синовдан ўтказиб кўриш режасини сўради.

- "Ҳозир футболчиларга турли хил тактик юкламалар бериб ташласам, уларни боши қотиб қолади. Аввал мазкур услубни узлаштирмасидан туриб захира тактикаси борасида ишламай турамиз. Аввало ўзимизни тактика, яъни услубимизда терма жамоа қиёфасини шакллантириб олишимиз лозим. Кейин эса рақибдан келиб чиққан ҳолда, вазиятга қараб иккинчи "Б" режаларига ўтамиз.  Масалан Эрон билан ўйинда ютқазганимизга тактика нотўғри бўлганидан эмас, балки ўшанда ҳаракат қилган футболчиларнинг тактик кўрсатмаларни тўлиқ бажармагани сабаб бўлди. Балки ўшанда биз позицияларда бошқаларни синаб кўрганимизда, балки натижа бошқача бўларди. Ёки КХДР билан ўйинни олайлик, биз тўғри тактика танлангани учун ғалаба қозонмадик. Балки футболчилар кўрсатмаларни тўғри амалга оширгани учун ютуққа эришдик. Ундан ташқари футболчилар йиғин тугагач клубларига кетишади. Бу орада эса терма жамоа услуби бироз ёддан чиқиши мумкин. Чунки ўз жамоасида умуман бошқача услубда ўйнашади. Тан оламан, мен танлаган тактика кўпчиликка ёқмайди.  Мен 100 миллион аҳолиси бор мамлакат терма жамоасини бошқарганман. Энди ўзингиз тасаввур қилинг, қандай қилиб 100 миллион инсонларга ёқадиган тактикани топиш мумкин? Биз ҳаммамиз бир-биримизга ўрганишимиз, мураббийлар, футболчилар ва журналистлар  ўзаро кўникма хосил қилишимиз лозим. Агар барчаси яхши бўлса, яъни Худо хоҳласа Осиё Кубогини қўлга киритсак ёки Жаҳон чемпионатига чиқсак, унда биз тўғри йўлдан кетаётган бўламиз. Агар бундай бўлмаса, унда тактикани ўзгартириш керак бўлади".


Шаҳбоз Беғамов Виталий Денисов борасида ҳам сўради. ЎФА эълон қилган таркибда Денисовни жароҳати сабабли йиғинга жалб этилмагани маълум қилинганди. Аммо футболчи ўз клубида майдонга тушиб, футбол ўйнамоқда. Виталий Денисовни чақирилмаганига айнан нима билан боғлиқлиги сўралган савол Купер қуйидагича жавоб қайтарди.

- "Менга Денисовда жароҳат борлигини айтишди. Шу сабабдан уни рўйхатга киритмадим. Аммо уни клубида ўйнагани ҳақида билмайман. Менга жароҳат борлигини айтишгани учун йиғинга чақирмагандим. Қолганидан хабарим йўқ.


 

Rating: +56   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика