Latest news

18:41Норчаев Италияга жўнаб кетди  2 18:20"Эвертон" Грилишни "Манчестер Сити"дан сотиб олмоқчи  1 17:56Абдурауф Бўриев: "Ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга ғалаба учун чиқиш керак"  0 17:32Кэррик — АПЛда январь ойининг энг яхши мураббийи  9 17:15"Брентфорд" форварди АПЛда январь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди  2 17:01Эшитдик-да! "Ғазалкент" Лазизбек Мирзаевни 70 минг еврога сотиб олди ва ижарага берди   11 16:43Достон Ҳамдамов: "Суперлиганинг янги мавсуми осон ўтади"  7 16:07Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади  1 15:44Абдуқодир Ҳусанов "Setanta Sports"га интервью берди  11 15:22Капелло Жаҳон чемпионати арафасида Тухелни огоҳлантирди  2 14:54ФИФА "Атлетик" клубига 2028 йилгача трансфер тақиқи қўйди  5 14:33САфарда: "Пахтакор" бир соат фарқи билан икки украин клубига қарши ўйнади. Бўриев ва Ҳамдамовдан интервью!   4 14:13Расман: Владимир Бубаня — "Металлург" футболчиси  7 13:55"Ливерпуль" дарвозабони Премьер-лигада муҳим кўрсаткичга эришди  1 13:32Расман: "Металлург" Султонов билан шартнома имзолади  1

Ўзбекистон - "CAFA U-16 Championship" турнир ғолиби! News

Ўзбекистон - "CAFA U-16 Championship" турнир ғолиби!

Бугун "CAFA U-16 Championship" турнирининг 3-тури доирасида Ўзбекистон термаси Тожикистонга қарши баҳс олиб борди.

Ўйиннинг онлайн ҳисобини ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин.

ЯНГИЛАШ

Учрашув 42 градус иссиқликда давом этмоқда. Ўйиннинг дастлабки 10 дақиқасида томонлар голга тортадиган вазиятлар ярата олишмади.

Ниҳоят гол урилди. 37-дақиқада Руслан Розиев рақибнинг бир неча ҳимоячисини алдаб ўтган ҳолда дарвозанинг яқин бурчагини аниқ нишонга олди, 0:1. Учрашувдаги илк хавфли вазият эди бу.

Биринчи бўлим ушбу ҳисобда якунланди.

56-дақиқада ҳисоб 0:2 кўринишига келди. Бурчакдан узатилган тўпни яна Розиев дарвозага жойлаб қўйди.

76-дақиқада ҳисоб қисқарди. Умеджон Рамазонов вазиятдан унумли фойдаланди.

85-дақиқада Жасурбек Жалолиддинов катта саҳнага чиқди. У посбон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва посбонни алдаб ўтиб, гол уришга эришди, 1:3.

Бугунги учрашувни бевосита "Локомотив" стадионидан 349 томошабин кузатиб бораётгани маълум қилинди.

Учрашув 1:3 ҳисобида якунланди. Шу орқали Ўзбекистон терма жамоаси турнир ғолибига айланди.

16:45 - Тожикистон U-16 - Ўзбекистон U-16 1:3. 349 томошабин

Ҳакамлар: 
Медер Таичиев, Канат Мирсабеков, Элдос Мирзабеков (учаласи Қирғизистон), Жасур Мухторов (Ўзбекистон)
Комиссар: Исломов Давлатманд (Тожикистон)
Назоратчи: Қодирбек Чиннибеков (Қирғизистон)

Гол: Руслан Розиев (37, 0:1), Руслан Розиев (56, 0:2), Умеджон Рамазонов (76, 1:2), Жасурбек Жалолиддинов (85, 1:3).

Тожикистон U-16: 16.Азизжон Ғоибов, 2.Абдурауф Меҳрубони, 3.Жамшид Сатторов, 4.Жамшиджон Оқилов (19.Довуд Ҳакимов, 87), 9.Муродали Акназаров, 12.Зуҳриддин Фузайлов, 14.Алишер Раҳимов, 17.Алинур Ниёзбеков, 18.Умеджон Рамазонов, 20.Шерзод Дадабоев, 21.Фаизидин Назаров (6.Мизроб Усмонов, 55).
Захира: 1.Фируз Назаров, 5.Фирузжон Бобоназаров, 8.Фарҳод Бобохонов, 13.Иноятулло Шаҳриёри, 15.Муҳаммаджон Ризомов.

Ўзбекистон U-16: 12.Мўминмирзо Қодиров, 4.Сардор Абдурашидхўжаев (3.Фозилжон Пиримқулов, 90+2), 6.Диёрбек Раҳимқулов (2.Алибек Давронов, 90+1), 7.Темур Мамасидиқов, 8.Мироншоҳ Сатторов, 9.Игорь Чикризов, 10.Жасурбек Жалолиддинов, 11.Руслан Розиев, 14.Даниёр Сабиров, 15.Муҳаммадюсуф Насиров (5.Хуршид Убайдуллаев, 46), 20.Азизбек Ҳафизов.
Захира: 21.Ҳамидулло Абдунабиев, 16.Фарруҳбек Муҳторов, 17.Ҳусаин Норчаев, 18.Хушназар Хушназаров.

Огоҳлантириш: Мироншоҳ Сатторов (51), Алинур Ниёзбеков (83).

Четлатиш: Зуҳриддин Фузайлов (60), Хуршид Убайдуллаев (86).

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика