Latest news

01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  0 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  0 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  2 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  5 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:23ЖЧ-2026 саралаши. Болгария - Испания, Словакия - Германия ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  6 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  4 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

ЖЧ-2018. Зерикарли ўйинда ҳисоб очилмади News

ЖЧ-2018. Зерикарли ўйинда ҳисоб очилмади

Айни дамда жаҳон чемпионатининг 3-тури доирасида Дания - Франция учрашуви ўтказилмоқда.

Учрашувнинг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг:

ЯНГИЛАШ

ЎЙИН ТУГАДИ. ЖЧ-2018ДА ИЛК МАРТА 0:0 ҲИСОБИ ҚАЙД ЭТИЛДИ

90+2. Ўзгариш. Дилейни ўрнига Лерагер тушди.

90+1. Мбаппе олдинга ўтганди. Аммо у зарба бериш нуқтасига келганда пас берди. Хуллас гол уришни истамади.

90. Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

88. Франция тўп билан кўпроқ бўлмоқда. Бироқ зарбалар беришмаяпти. Икки томон ҳам дурангга рози.

86. Стадионга ташриф буюрган мухлислар ўйиндан норози. Улар хуштак чалишмоқда.

84. Мбаппе интилмоқда. У бир йўла тўрт ҳимоячи тўсиғидан ўтмоқчи бўлганди. Аммо рақиблар бунга жим қараб туришгани йўқ.

82. ЗАРБАААААААААААА!!! Фекирнинг зарбасини Шмейхель қайтарди.

80. Франциянинг ҳам Даниянинг ҳам гол ургиси йўқ.

78. Ўзгариш. Дембеле ўрнига Мбаппе тушди.

76. Эриксен олдинга ўтганди. Бироқ ҳимоячилар уни тўхтатиб қолди.

75. Менимча биз ЖЧнинг энг зерикарли ўйинини томоша қиляпмиз.

74. Ниҳоят, Мендининг тўп оширишидан кейин Жиру ноаниқ бўлса-да, боши билан зарба берди.

72. Франция позицион ҳужумга ўтишга уринмоқда. Ҳозирча зарбалар йўқ.

70. ЗАРБААААААААА!!!! Фекирнинг зарбаси тўрнинг ташқи томонига бориб тегди. Бироз ноаниқ.

69. Ўзгариш. Гризманн ўрнига Набиль Фекир туширилди.

66. Дания футболчиларининг босими ошмоқда. Бироқ зарбадан дарак йўқ.

63. Дания футболчилари бурчак зарбасини амалга оширди. Аммо тўпни Манданда уриб юборди. Қайтган тўпдан берилган зарба эса даниялик футболчига тегиб, ортга қайтиб кетди.

60. Ўзгариш. Систо ўрнига Фишер майдонга туширилди.

58. ЗАРБАААААААААААА!!! Эриксен яна бир бор зарба берди. 18 метрлардан берилган зарба бироз ноаниқ.

54. ЗАРБАААААААААААА!!! Эриксеннинг зарбасини Манданда иккинчи уринишда ушлаб олди.

53. Данияда имконият. Жарима зарбаси.

50. Ўзгариш. Люка Эрнандес ўрнига Бенжамен Менди тушди.

ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ. БИЗ ҲАМ ТАНАФФУС ҚИЛИБ ОЛАМИЗ.

45+2. Гризманн ўз жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олди ва олдинга қараб кетди. Аммо уни марказда Йоргенсен йиқитди. Унга сариқ карточка берилди.

45. Сидибе-Канте-Дембеле комбинациясидан сўнг Усмон зарба берди. Бироқ тўп анчагина ноаниқ кетди.

44. ЗАРБААААААААА!!!! Гризманн рақиб жарима майдончаси ичида тўпни тўхтатиб олди ва Жируга оширди. Унинг зарбасига аниқлик етишмади. Қанот ҳаками оффсайдни қайд этди.

41. Дембеле ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига ёриб кирди ва тўпни хаводан Гризманнга ошириб бермоқчи бўлди. Бироқ ҳимоячи хавфни бартараф этди.

40. ЗАРБАААААААААА!!! Гризманнинг зарбасини дарвозабон қайтарди.

38. Ўйин яна марказга кўчди. Ҳозирча ўйин темпи бироз суст.

36. Жиру Гризманнга хаволатиб пас берганди. Аммо Антуан йиқилиб тушди.

34. Усмон Дембеле 18 метрлардан зарба берди. Бироқ зарба ноаниқ бўлди.

32. Тома Лемарни рақиб жарима майдончаси яқинида қўполлик билан йиқитишганди. Аммо ҳакам хуштагини чалмади.

30. Эриксен дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди. Аммо Манданда уни тўхтатди. Хавфли вазият бўлганди.28. Бурчак зарбасидан Франция самара чиқара олмади. Ҳимоячилар ўз ўрнида яхши ҳаракат қилишди.

27. Сидибенинг тўп узатишидан кейин Кьер тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

26. Францияда имконият. Жарима зарбаси.

25. Гризманн олдинга ўтганди. Йоргенсен ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнагандек бўлганди. Аммо ҳакам ҳеч нима демади.

22. Дания бурчак тўпини амалга оширди. Бироқ Варан хавфни бартараф этди.

20. Франция яна ҳужум ташкил қилишга уринди. Аммо Оливье Жиру рақиб ҳимоячисига қарши фол ишлатди.

18. Франция ҳужумга ўтганди. Гризманн рақиб жарима майдончасига кирганида ҳимоячидан ўта олмади.

16. Бурчакдан узатилган тўпдан Варан боши билан зарба берганди. Аммо тўп дарвозага умуман яқинлашгани йўқ.

15. ЗАРБАААААААА!!! Люка Эрнандесни рақиб ҳимоячиси ўз жарима майдончаси ичида йиқитди. Тўп Жируга бориб тушди. Унинг зарбасини Каспер Шмейхель қайтариб юборди.14. Франция олдинга ўтишга уринди. Гризманнинг ҳаволатиб берган пасини Далсгор қайтариб юборди.

12. Брейтвейт олдинга ўтди. Рақиб жарима майдончаси яқинида у Кимпембени йиқитди.

10. Ҳозирча вазиятлар йўқ. Икки жамоа ҳам бир бирини ўрганмоқда.

6. Яна ўша Мартин Франция жарима майдончаси ичида пайдо бўлди. Аввалига тўпни ундан Канте олиб қўйгандек эди. Бироқ Брейтвейт тўпни қайтариб олди ва дарвоза ёнига пас бермоқчи бўлди. Бироқ Канте тўпнинг йўлига тўғаноқ бўлди.

4. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТТТТТ!!! Дания футболчиси Мартин Брейтвейт рақиб жарима майдончаси ичида йиқилиб тушди. У деярли дарвозабон билан бирга бир ҳолатда эди.

2. Ўйиннинг илк дақиқаларида францияликлар тўпни ўзларида ушлаб туришибди.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ

- Учрашув бошланишига оз вақт қолмоқда.

Denmark

World Cup Grp. C . Round 3

26/06/2018, 20:00

0
:
0
Finished

France

Stadium: Luzhniki, 78011 spectators

Referee: Sandro Ricci

45'
90'
45'  Mathias Joergensen
60'  Pione Sisto (Viktor Fischer)
75'  Andreas Cornelius (Kasper Dolberg)
90'  Thomas Delaney (Lukas Lerager)
50'  Lucas Hernandez (Benjamin Mendy)
68'  Antoine Griezmann (Nabil Fekir)
78'  Ousmane Dembele (Kylian Mbappe)

Дания - Франция 0:0

Дания: Шмейхель, Кьер, Кристенсен, Йоргенсен, Дальсгор, Стригер, Делэни, Эриксен, Брайтуэйт, Корнелиус, Систо.

Франция: Манданда, Кимпембе, Варан, Сидибе, Эрнандес, Канте, Н’Зонзи, Лемар, Дембеле, Жиру, Гризманн.

Огоҳлантириш: Йоргенсен (45+2).

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика