Latest news

00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1

2024 йил Суперлига клублари 23 нафар ёши катта ўйинчини рўйхатдан ўтказиши мумкин News

2024 йил Суперлига клублари 23 нафар ёши катта ўйинчини рўйхатдан ўтказиши мумкин

Мамлакатимизда 2023 йилги мавсум якунига етди ва футбол олами олдинда турган 2024 йилги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборган.

Расман: Суперлига иштирокчилари сони 16 тага етказилади

Шу жумладан ЎзПФЛ ҳам бўлажак мавсум регламентига айрим ўзгартиришлар киритмоқда. Қуйида айрим ўзгаришларни келтириб ўтамиз:

1. 2024 йилги мавсумда Суперлига клублари 2001 йил ва ундан катта бўлган 23 нафар футболчини ЎзПФЛ рўйхатидан ўтказиши мумкин бўлади.

Маълумот учун, ортда қолган 2023 йилги мавсумда Суперлига клуби 2000 йил ва ундан катта бўлган 20 нафар футболчини рўйхатдан ўтказа олган.

Клублар 2005 йил ва ундан кичик ўйинчиларни чекловдан ташқари рўйхатдан ўтказиши мумкин. Бунда Суперлига клубининг умумий футболчилари сони 60 нафардан ошмаслиги белгиланган.

Ўзгаришлар орасида айнан мана шу банд энг муҳими десак ҳам бўлади. Сабаби, бу йилги мавсум охирига келиб ҳам Суперлига, ҳам ОЧЛда ўйнаган 4 клубимизнинг барчасида жароҳатлар эпидемияси юзага келди. Яъни, тиғиз тақвим сабаб футболчилар кетма-кет жароҳатларга йўлиқишди. 23 ва ундан ёши катта ўйинчиларни рўйхатдан ўтказиш лимити 3 нафарга оширилиши мураббийларга (айниқса халқаро майдонда ҳаракат қиладиганлар) қўшимча қулайлик туғдиради. Бунда уларда ротация қилиш имкони ошади ва бу жароҳатлар сонини камайтириши мумкин.


2. Суперлигада 14-ўринни эгаллаган жамоа Про лигага тушириб юборилади.

3. Суперлигада 12-ўринни эгаллаган жамоа ўз жойини сақлаб қолиш учун Про лиганинг тўртинчи жамоасига қарши сафар ўйинида ҳамда Суперлигада 13-ўринни эгаллаган жамоа Про лиганинг учинчи жамоасига қарши сафарда майдонга тушади. Мазкур икки беллашув ғолиблари Суперлигада ўйнаш имконини қўлга киритишади. Иккита мағлуб жамоа эса Суперлиганинг охирги йўлланмаси учун нейтрал майдонда ўзаро баҳс олиб боришади.

4. Про лигада дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар 2025 йилги Суперлигага тўғридан-тўғри йўл олади.

Author : Tolibjon Qosimov
Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика