Latest news

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

⚡️ 2022 йил юқори миллий чемпионатларда энг кўп гол урган футболчи ким бўлди? Абдихолиқов Кейн билан, Черан эса Иммобиле билан бир қаторда News

⚡️ 2022 йил юқори миллий чемпионатларда энг кўп гол урган футболчи ким бўлди? Абдихолиқов Кейн билан, Черан эса Иммобиле билан бир қаторда

Маълумот “Transfermarkt” портали ҳисоб-китобига кўра тузилди.

Унга кўра, ўтган йил юқори миллий чемпионатларда энг кўп тўп киритган ўйинчи Сингапурнинг “Тампинс Роверс” жамоасидаги черногориялик легионер Борис Копитович бўлди. У 2022 йил С-Лигада умумий 28 баҳсда қатнашиб, 35 та гол урган.

Копитовичдан кейинги ўринда “Кашемир Техникал” (Янги Зеландия)нинг ирландиялик ўйинчиси Гарбан Кохлан жой олди – 22 баҳсда 33 гол. Кучли учликка Сингапур биринчилигида тўп тепувчи бошқа бир футболчи япониялик Кодаи Танака (“Альбирекс Ниигата”, 28 учрашув, 33 гол) якун ясади.

Беларусни ёндирган Ўзбекистон МТЖ аъзоси Бобир Абдихолиқов 2022 йил давомида “Энергетик-БГУ” билан чемпионатда 30 учрашувда 26 та гол урди. У Рейтингда кучли ўнликда турибди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Суперлигасида рақиб дарвозабонлари “кушанда”сига айланган “Пахтакор” ҳужумчиси Драган Черан топ-50 рўйхатда бор.

2022 йил юқори дивизионларда энг кўп гол урган футболчилар ўнлиги:

1. Борис Копитович (“Тампинс Роверс” жамоаси, Сингапур чемпионати) - 28 ўйин, 35 гол;

2-3. Гарбан Кохлан (“Кашемир Техникал”, Янги Зеландия) – 22 ўйин, 33 гол;

2-3. Кодаи Танака (“Альбирекс Ниигата”, Сингапур) – 28 ўйин, 33 гол;

4. Килиан Мбаппе (ПСЖ, Франция) – 33 ўйин, 32 гол;

5. Эрлинг Холанд (“Ман Сити”, Англия/”Боруссия Д”, Германия) – 28 ўйин, 30 гол;

6-7. Бергсон (“Жоҳор Дарул Таъзим”, Сингапур) – 19 ўйин, 29 гол;

6-7. Роберт Левандовски (“Барселона”, Испания/”Бавария”, Германия) – 32 ўйин, 29 гол;

8. Кризан (“Шаньдун Тайшань”, Хитой/”Санта Клара”, Португалия) – 41 ўйин, 28 гол;

9. Маркус Винисиус (“Ухань”, Хитой) – 26 ўйин, 27 гол;

10... Бобир Абдихолиқов (“Энергетик-БГУ”, Беларус) – 30 ўйин, 26 гол.

*шунингдек, Харри Кейн ва яна 5 футболчида 26 тадан гол бор.

..........................

20. Кристофер Нкунку (“РБ Лейпциг”, Германия) – 32 ўйин, 25 гол;

..........................

31. Виссам Бен Йеддер (“Монако”, Франция) – 32 ўйин, 22 гол;

..........................

39. Неймар (ПСЖ, Франция) – 27 ўйин, 21 гол;

..........................

44-64-ўринлар. Драган Черан (“Пахтакор”, Ўзбекистон) – 23 ўйин, 20 гол;

44-64. Чиро Иммобиле (“Лацио”, Италия) – 27 ўйин, 20 гол;

44-64. Одион Игало (“Ал Ҳилол”, Саудия Арабистони) – 27 ўйин, 20 гол.

Author : Eldor Akmurzayev
Rating: +5   
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика