Latest news

16:05Суперлига. Плей-офф: "Қўқон-1912" — "Хоразм" 0:1, "Машъал" – "Бухоро" 0:0 (онлайн натижа)  11 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  3 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  8 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  1 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  19 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  5 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  15 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  34 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1

2021 йилдан аёллар футболида бадал пуллари бўлмайди News

2021 йилдан аёллар футболида бадал пуллари бўлмайди

Аёллар футболини ривожлантириш масаласи 2021 йилдан эътиборан янги босқичга киради.

ОФК аёллар жамоаларида камида бир, ФИФА эса икки ёш тоифасидаги тайёрлов гуруҳлари бўлиши кераклиги борасида талаб қўйган. Шундан келиб чиқиб, аёллар футболида U-16 ҳамда U-14 ёш тоифаларида ҳам мусобақалар бўлиб ўтади.

ЎФА ҳамда ЎзПФЛ жамоаларга қулайлик яратиш мақсадида U-14 мусобасини ҳудудий футбол ассоциациялари ёрдамида ўтказади. Аёллар жамоалари қошида эса U-16 жамоалари ташкил этилади. Бунда:

- мазкур ёш тоифасидаги қизлар билан шартнома имзолаш мажбурияти бўлмайди, футболчилар қизлар келишув битими асосида қабул қилинади. Демак, клублар ойлик-маошлар учун ортиқча чиқим қилмайди;

- мусобақа марказлаштирилган форматда ўтказилади ва катта ҳаражатни талаб қилмайди;

- U-16 ёш тоифасида асосан маҳаллий қизлар тўп суради. Бу эса яшаш ва овқатланиш учун катта ҳаражат қилишга олиб келмайди. Пировардида ҳудудларда футболчи бўлиш истагидаги қизларнинг миллионлар ўйинига кириб келиши учун шароит яратилади.

Ўз навбатида ЎзПФЛ жамоаларга қулайлик яратиш мақсадида аёллар жамоаларидан бадал пули олиш одатига чек қўяди, аёллар жамоалари бадал пулларисиз мусобақаларда иштирок этади. Орттирилган пул U-16 жамоаси ҳаражатларига сарф этилади, - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги каналида. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика