Latest news

17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  0 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  2 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  3 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  3 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечинчи финали?  23 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  8 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  3 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  2 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  4 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  8 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  5 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  9

2020 йилги футбол мавсумида "Насаф"дан ўзгача хет-трик News

2020 йилги футбол мавсумида "Насаф"дан ўзгача хет-трик

Tags :  Насаф
Ўзингизга маълум, гарчи олдинда бизни Ўзбекистон кубоги мусобақаси кутиб турган бўлсада 2020 йилги футбол мавсуми ўз ниҳоясига етди ва бу мавсум "Насаф" тарихидаги энг сермаҳсул йил бўлди деб бемалол айтиш мумкин.

Бош жамоа ўз тарихида учинчи маротаба Суперлигада кумуш медалларини (2011, 2017, 2020), ёшлар U-21 биринчилигида бронза медалларини, U-18 жамоаси эса кетма-кет учинчи маротаба Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди (2018, 2019, 2020). Дарҳақиқат бу ўринлар клуб жамоалари учун бегона эмас. Чунки бош жамоа кумуш медалларини илк маротаба 2011 йилда қўлга киритган бўлса, ёшлар эса ўз биринчилигида Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган эди. Аммо шуни унутмаслик керакки 2011 йилдаги ва жамоанинг ҳозирги таркиби ўртасида ер билан осмонча фарқ бор. «Ғолиблар муҳокама қилинмайди» биз юқоридаги фикримиз билан жамоа тарихини иккига бўлишдан йироқмиз, шунчаки ўша пайтда йўлга қўйилган тизим бугун ўз натижасини кўрсатаётганлигини келтириб ўтмоқчимиз холос. «Насаф» икки йиллик танаффусдан сўнг бугунги натижага асосан ўз тарбияланувчилари билан эришди. Бу клуб, футбол мактаби учун катта ютуқ эканлигини қайд этиб ўтишимиз жоиз. Бу ҳам «Насаф» футбол мактабига ОФК томонида икки юлдузли мақоми бежизга берилмаганининг яққол исботидир.

Яна бир қизиқ жиҳат: Умиджон Эргашев, Умарбек Эшмуродов, Шароф Муҳитдинов, Ислом Кенжабоев, Ғолиб Ғайбуллаев, Дилшод Саитов, Дилшод Раҳматуллаев, Бобир Абдихолиқов жамоа билан иккинчи маротаба кумуш медалларини қўлга киритишди.

Ҳусайн Норчаев мавсум давомида бош жамоа, U-21 ҳамда U-18 жамоалари таркибида ҳаракат қилиб Ўзбекистон чемпиони, Суперлига кумуш медалларини ва U-21 биринчилигида бронза медалларини қўлга киритган илк футболчи бўлди.






Жорий мавсумда «Насаф» футбол мактаби тарбияланувчиларидан тўрт нафари бош жамоа сафида дебют қилган. Булар Ҳусайн Норчаев, Шоҳмалик Комилов, Муродбек Хўжамбердиев ва Абубакрризо Турдиалиевлар бўлишди. Бундан ташқари охирги йилларда U-21 таркибида ҳаракат қилган Муҳриддин Зоиров ҳам бош жамоа таркибида дебют қилди. Ҳусайн Норчаев рақиблар дарвозасини уч бора аниқ нишонга олган бўлса, Шоҳмалик Комилов бир маротаба рақиб дарвозасини ишғол этди. Абубакрризо Турдиалиев икки маротаба голли узатмани амалга оширишга муваффақ бўлди.

Жамоа Рўзиқул Бердиев қўл остида олтинчи маротаба совринли ўринни қўлга киритди:






2017, 2020 йилги мавсумда чемпионатнинг кумуш медаллари соҳиби;

2013, 2014, 2015, 2016 йилларда чемпионатнинг бронза медаллари соҳиби;

2015 йилда Ўзбекистон кубоги;

2016 йилда Ўзбекистон Суперкубоги.

2020 йилда «Насаф» футбол клуби натижалари:





Бош жамоа. Кумуш медаллари соҳиби





U-21. Бронза медаллари соҳиби



U-18. Ўзбекистон Чемпиони

2020 йилдаги мавсумда "Насаф" тўпурарлари:

Бобир Абдихолиқов 17 гол
Марко Станоевич 6 гол
Ислом Кенжабоев 5 гол
Ойбек бозоров 5 гол
Шароф Муҳитдинов 5 гол
Ҳусайн Норчаев 3 гол
Акмал Мозговой 2 гол
Шоҳмалик Комилов 1 гол
Дилшод Раҳматуллаев 1 гол
Дилшод Саитов 1 гол



"Насаф" матбуот хизмати

Rating: +39   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика