Latest news

22:46Суперлига. "Шўртан" мавсумдаги илк ғалабасини бир киши кам бўлиб қолган "Андижон" устидан қўлга киритди  41 22:31Англия кубоги. "Манчестер Сити" финалда "Кристал Пэлас"га мағлуб бўлиб, жорий мавсумда соврин ютиш имкониятини қўлдан чиқарди  53 21:51Вадим Абрамов: "Жуда ёмон ўйин намойиш этдик. Мухлислардан узр сўрайман"  2 21:31Улуғбек Бакаев: "Мағлубиятли сериядан сўнг қайд этилган дурангни яхши натижа деб ҳисоблайман"  8 21:20"Ливерпуль" 35 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  3 20:59"Ал Файҳа" — "Ал Ухдуд". Таркиблар маълум  1 20:57Суперлига. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Насаф"га мағлуб бўлди   24 20:42Германия Бундеслигасида 2024/25 йилги мавсум якунланди  3 20:38РПЛ. "Рубин" меҳмонда учта тўп ўтказиб, мағлубиятга учради, Ашурматов бу сафар ҳам захирада қолдирилди  1 20:00Суперлига. Захирадан тушганлар ўзини кўрсатган "Бухоро" – "Динамо" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди  23 19:58ОПЛ. "Сумқайит" ўз уйида мағлуб бўлди, "Сабаҳ" меҳмонда дуранг ўйнади  0 18:17"Ливерпуль" ва "Арсенал"га 65-70 млн фунтлик ўйинчи қизиқ  2 16:46"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини "Интер"га сотиши мумкин  0 16:20"Реал" "Байер"дан Гримальдо трансферини кўриб чиқмоқда. Чап қанот ҳимоячиси - "Барса" тарбияланувчиси  4 15:53Неймар Бразилияда қолмоқчи  2

"Пахтакор"да ўйнаган португал, исроиллик ва бразилиялик футболчилар ҳозир қаерда? News

"Пахтакор"да ўйнаган португал, исроиллик ва бразилиялик футболчилар ҳозир қаерда?

Ҳар томонлама қийин аҳволга тушиб қолган "Пахтакор"га 2017 йилнинг июнида янги ҳомий (SFI Management Group) топилгач, жамоани кучайтириш ишлари бошлаб юборилди.

Дастлаб, грузиялик мутахассис олиб келинди. Шота Юстинович "шерлар" бошқарувидаги илк йилларида кўпроқ легионерларга умид боғлади. У биринчи йилнинг ўзидаёқ ҳужум чизиғини кучайтириш учун 3 та трансферни амалга оширди. 

2017 йилнинг июлида Туркиянинг "Адана Демирспор" жамоасидан олиб келинган Тиаго Безерра келгуси йилнинг охирига қадар "Пахтакор" учун ўйнади. У бу муддат ичида Ўзбекистон биринчилиги баҳсларида 45 ўйин ўтказиб, 21 бор рақиблари дарвозасига йўл топишни уддалади. Бразилиялик футболчи Суперлиганинг 2018 йилги мавсумида 17 гол билан мусобақанинг энг яхши тўпурари ҳам бўлганди. Безерра Ўзбекистондан кейин фаолиятини Қатар чемпионатида давом эттиришга қарор қилди. 34 ёшли ҳужумчи айни пайтда Юлдузлар Лигасида "Ал Сайлия" шарафини ҳимоя қиляпти.

Гиди Канюк ҳам Тиаго билан бир кунда "шерлар" сафига келиб қўшилган. Тошкент клуби унинг трансфери учун 600 минг евро сарфлайди. Бироқ, исроиллик футболчи Безеррадан фарқли равишда Шотанинг ишончига кира билмади. Шу туфайли қишки трансфер ойнасида Тель-Авивнинг "Маккаби" жамоасига ижарага бериб юборилди. 28 ёшли футболчи айни пайтда Таиланд чемпионати вакили "Чонбури" клубида тўп тепмоқда.

Канюк жамоадан кетгач, Шотландиядан Исмаил Гонсалвеш олиб келинди. 400 минг еврога харид қилинган футболчи "Пахтакор" учун 1 йил ўйнаб берди. Португалиялик ҳужумчи 2018 йилги мавсумда "шерлар" либосида 35 ўйинда майдонга тушиб, 18 голга муаллифлик қилди. "Пахтакор"дан кейин бир муддат Теҳроннинг "Истиқлол"ида ўйнаган футболчи охирги мавсумни Ҳиндистон Суперлигасида ўтказди. Исманинг "Ченнай" футбол клуби амалдаги меҳнат шартномаси бугун якун топди. У эртадан бошлаб эркин агент ҳисобланади.

Қуёшли Осиёнинг футболи ғалат (ФР блоги)

Author :
Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика