Latest news

12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  2 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   3 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  16 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  23

2016 йилда бизнинг жамоалар қандай мусобақаларда иштирок этишади? News

2016 йилда бизнинг жамоалар қандай мусобақаларда иштирок этишади?

Мана янги 2016 йил ҳам кириб келди. Ўтган йил жамоаларимиз қатор мусобақаларда қатнашишди.

Биз бу йил терма жамоаларимиз ва клубларимиз қандай халқаро мусобақаларда иштирок этишлари ҳақида маълумот беришга қарор қилдик. Ушбу тақвим ўқувчиларимизга тушунарли бўлиши учун бир неча қисмга бўлиб чиқдик.   

Дастлаб Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳақида тўхталиб ўтамиз. Самвел Бабаян бошчилигидаги терма жамоамиз янги йилда U-23 Осиё чемпионатида иштирок этади. Бу мусобақада совриндор бўлган учта жамоа шу йил ёзда Рио Де Жанейрода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига йўлланма олади. Қитъа чемпионати 12 январда бошланади. 30 январь куни чемпион номи маълум бўлади. Олимпиячиларимиз гуруҳда Жанубий Корея, Ироқ ва Яман жамоалари билан ўйнашади. 



2016 йил миллий терма жамоамиз ЖЧ-2018 саралаши иккинчи босқичи доирасида иккита ўйин ўтказади. 24 март куни Филиппин билан, 29 март куни Баҳрайн билан ўйнаймиз. Бу босқичдан муваффақиятли ўтган 12та жамоа жамоа ҳал қилувчи босқичга йўл олади ва 2019 йилда БААда бўлиб ўтадиган Осиё кубоги чиптасини қўлга киритади. 1 ва 6 сентябрь, 6 ва 11 октябрь ҳамда 15 ноябрь кунлари ЖЧ-2018 саралаши учинчи босқич ўйинлари бўлиб ўтади.

“Бунёдкор” кейинги мавсумда ҳам Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига чиқиш учун плей-оффда иштирок этади. 9 февраль куни “қалдирғочлар” БААнинг “Ал Шабаб” клуби билан Тошкентда ўйнашади. “Пахтакор”, “Локомотив” ва “Насаф” эса мусобақани гуруҳ босқичидан бошлайди. Гуруҳ ўйинлари 23 ва 24 февраль куни старт олади.



Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10-21 февраль кунлари кунлари Осиё чемпионатида иштирок этади. Тошкентда бўлиб ўтадиган қитъа чемпионатида энг кучли 5та жамоа Колумбиядаги мундиалга йўлланмани қўлга киритади. Хосе Мария Мендез бошчилигидаги футзалчиларимиз мухлисларимиз қаршисида илк бор Жаҳон чемпионати чиптасини қўлга киритиши мумкин.

23-31 июль кунлари клублар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони “Олмалиқ” клуби қатнашади. Ҳозирча мусобақа қайси давлатда бўлиб ўтиши маълум қилинмаган.



Темур Олимхўжаев устозлик қилаётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бу йил Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги (U16) Осиё чемпионатида иштирок этади. 15 сентябрда бошланадиган мусобақа 2 октябрь куни ўз якунига етади. Ўсмирларимиз Фаластинда ташкил этилган саралашда Мальдив ороллари, Фаластин ва Яманни мағлуб этиб Осиё чемпионатига йўлланма олишди.

Жасур Абдураимов бошчилик қилаётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси шу йилнинг 13-30 октябрь оралиғида Баҳрайнда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги (U19) Осиё чемпионатида иштирок этади. Ўзбекистон Бангладеш мамлакатида бўлиб ўтган саралашда Бутан, Шри Ланка ва Бангладеш жамоаларини ортда қолдириб йўлланмани қўлга киритди.



2016 йил тақвими

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинлари

24 март ЎЗБЕКИСТОН – Филиппин (ЖЧ-2018 саралаши)
29 март ЎЗБЕКИСТОН – Баҳрайн (ЖЧ-2018 саралаши)

Олимпия терма жамоаси ўйинлари
13 январь Ўзбекистон - Жанубий Корея
16 январь Ўзбекистон - Ироқ
19 январь Ўзбекистон - Яман

Осиё жамоалари иштирок этадиган мусобақалар тақвими

12-30 январь U-23 Осиё чемпионати (Қатар)
10-21 февраль футзал бўйича Осиё чемпионати (Ўзбекистон)
29 февраль-9 март аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати (Олимпиада ўйинларига йўлланма олиш учун)
23-31 июль футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати
3-20 август ёзги Олимпиада ўйинлари
10 сентябрь – 2 октябрь футзал бўйича Жаҳон чемпионати (Колумбия)
15 сентябрь – 2 октябрь Ўсмирлар ўртасидаги (U16) Осиё чемпионати (Ҳиндистон)
13 октябрь – 30 октябрь Ёшлар ўртасидаги (U19) Осиё чемпионати (Баҳрайн)
5 ноябрь – ОФК кубоги финали
19 ва 26 ноябрь – Осиё чемпионлар лигаси финал учрашуви
9-20 декабрь – ФИФА клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати
1-11 декабрь – футзал бўйича U-20 Осиё чемпионати саралаши
 

Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика