Latest news

17:56Абдурауф Бўриев: "Ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга ғалаба учун чиқиш керак"  0 17:32Кэррик — АПЛда январь ойининг энг яхши мураббийи  7 17:15"Брентфорд" форварди АПЛда январь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди  2 17:01Эшитдик-да! "Ғазалкент" Лазизбек Мирзаевни 70 минг еврога сотиб олди ва ижарага берди   5 16:43Достон Ҳамдамов: "Суперлиганинг янги мавсуми осон ўтади"  6 16:07Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади  1 15:44Абдуқодир Ҳусанов "Setanta Sports"га интервью берди  9 15:22Капелло Жаҳон чемпионати арафасида Тухелни огоҳлантирди  2 14:54ФИФА "Атлетик" клубига 2028 йилгача трансфер тақиқи қўйди  5 14:33САфарда: "Пахтакор" бир соат фарқи билан икки украин клубига қарши ўйнади. Бўриев ва Ҳамдамовдан интервью!   3 14:13Расман: Владимир Бубаня — "Металлург" футболчиси  7 13:55"Ливерпуль" дарвозабони Премьер-лигада муҳим кўрсаткичга эришди  1 13:32Расман: "Металлург" Султонов билан шартнома имзолади  1 13:15Дарвин Нуньес Саудия Арабистони чемпионати қайдномасидан чиқарилди  4 12:58"Гулистон" клуби янги мавсумга тайёрланмоқда  1

2014 йилдан бери иккинчи бор такрорланган воқеа News

2014 йилдан бери иккинчи бор такрорланган воқеа

Шундай қилиб бу йилги Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида Ўзбекистондан фақат битта жамоа қатнашадиган бўлди.

ОЧЛ гуруҳ баҳслари 32 жамоалик форматга ўтганидан бери (2009 йил) фақат 2014 йилни ҳисобга олмаганда Ўзбекистонда ҳар сафар камида иккита жамоа гуруҳда ўйнаб келаётганди. 

Фақат 2014 йилги мавсумда биздан фақат битта клуб - "Бунёдкор" ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этган. ОФК ўшанда ҳам бизга 1+2 квота ажратган бўлиб, "Локомотив" ва "Насаф" плей-оффдан ўта олмаган. 

Мана энди орадан шунча пайт ўтиб яна битта жамоа қатнашадиган бўлди. Бу сафар "Локомотив" билан "Бунёдкор" плей-оффдан ўта олишмади, "Пахтакор" эса Суперлига чемпиони сифатида тўғридан-тўғри гуруҳга йўл олган. 

Шуни айтиб ўтиш лозим, 2002/2003 йилги ОЧЛнинг биринчи мавсумида гуруҳ ўйинларида 16та жамоа қатнашган. 2004 - 2008 йиллар оралиғида 16та жамоалик формат ўтказилган. Фақат 2009 йилдан бери 32та клуб қатнашиб келяпти. 

Қуйида факт сифатида ОЧЛ йўлга қўйилганидан бери гуруҳ босқичида Ўзбекистондан кимлар қатнашганини келтириб ўтамиз. 

2002/2003. "Пахтакор"

2004. "Пахтакор", "Нефтчи".

2005. "Нефтчи", "Пахтакор". 

2006. "Пахтакор", "Машъал". 

2007. "Пахтакор", "Нефтчи".

2008. "Бунёдкор", "Пахтакор".

2009. "Пахтакор", "Бунёдкор".

2010. "Бунёдкор", "Пахтакор".

2011. "Пахтакор", "Бунёдкор".

2012. "Насаф", "Пахтакор", "Бунёдкор". 

2013. "Пахтакор", "Бунёдкор". 

2014. "Бунёдкор".

2015. "Пахтакор", "Локомотив", "Насаф", "Бунёдкор".

2016. "Пахтакор", "Насаф", "Локомотив", "Бунёдкор".

2017. "Локомотив", "Бунёдкор".

2018. "Локомотив", "Насаф".

2019. "Локомотив", "Пахтакор".

2020. "Пахтакор". 

Хурсанд бўлишга арзийдиган кўрсаткич: 2015, 2016 йиллари Ўзбекистондан 4та клуб ОЧЛ гуруҳ ўйинларида иштирок этган.

Rating: -12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика