Latest news

18:11ЖЧ-2026 саралаши. Хитой - Япония (Онлайн натижа)  2 17:58ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси - Эрон: Асосий таркиблар маълум  1 17:35Буффон: "Неймар бешта "Олтин тўп" ютиши керак эди"  8 16:51КХДР — Ўзбекистон 0:1 (матнли трансляция)  262 16:41Левандовски "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи  4 15:59ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия - Саудия Арабистони. Асосий таркиблар маълум  1 14:50"Милан" "Реал"да ўйин амалиётига эга бўлмаётган вингерга кўз тикди  5 14:23Скамакка 3 ойдан кейин машғулотларга қайтди  0 13:55"Малага"нинг ёш вингери "Реал" ва "Барселона" эътиборига тушди  1 13:31Эшитдик-да! Илҳом Мўминжонов янги мавсумда водийда иш бошлайди   22 13:24"Ливерпуль" "Лион" футболчисини қўлга киритмоқчи   3 13:05Ўзбекистон ва КХДР ўзаро ўйинлар тарихи. Пхеняндаги мағлубият, Гейнрихнинг чиройли голи ва Австралияда "порлаган" Сергеев  10 13:05КХДР билан ўйинлар ёдингиздами?  8 12:44КХДР - Ўзбекистон учрашувини бизга яхши таниш ҳакам бошқаради  9 12:21АПЛнинг уч клуби Пулишични кузатмоқда  1

2014 йилда бу Аргентина терма жамоаси қаерда эди? Месси ва Ди Мария ЖЧ финалида ютқазишди, таркибнинг ярми эса мактаб болалари эди News

2014 йилда бу Аргентина терма жамоаси қаерда эди? Месси ва Ди Мария ЖЧ финалида ютқазишди, таркибнинг ярми эса мактаб болалари эди

Отаменди ва Де Пауль финални Банега билан бирга кўришган.

Аргентина – жаҳон чемпиони! Бу фақатгина Мессининг ғалабаси эмас. Қизиқарли факт: Аргентина терма жамоасининг майдон ўйинчилари ушбу ЖЧда ҳеч бўлмаса бир бор майдонга чиқишди.

Улардан кўплари учун ЖЧ-2014 финалидаги Аргентина ва Мессининг мағлубияти трагедия ва мотивация бўлганди. Ушбу терма жамоа ўйинчилари 8 йил олдин қаерда эдилар?


Эмилиано Мартинес – 21 ёш. "Шеффилд Уэнсдей"даги ижарадан "Арсенал"га қайтди. Мавсум давомида атиги 15та ўйин ўтказди ва ўз дарвозасидан 19та тўп олиб чиқди. Атиги 2та "қуруқ" ўйин ўтказди. 2014 йилги финални оиласи билан кўрди ва улар барбекю уюштиришди.



Хероними Рульи – 22 ёш. Июль ойининг бошида Аргентинанинг "Эстудиантес" клубини Уругвайнинг "Мальдонадо"сига алмаштирди, бир ойдан сўнг эса Европага, аниқроғи "Реал Сосьедад"га ижарага йўл олди. Финал олдидан инстаграмда Аргентина терма жамоаси либоси билан Папа Францискнинг суратини жойлади.



Франко Армани – 27 ёш. Колумбиянинг "Атлетико Насьонал" жамоасида ўйнаган ва ЖЧга бир ой қолганда Либертадорес Кубогида 1/4 финалда ютқазган.



Кристиан Ромеро – 16 ёш. "Тоттенхэм"нинг бўлажак ҳимоячиси Тевес ва Савиоласи бор Аргентинанинг Олимпиада-2004даги ғалабасидан сўнг футболчи бўлишга қарор қилди. Йигитча 2014 йилнинг ёзида "Тальерес де Кордоба"ни "Бельграно"га алмаштирди. У янги клубида икки йилдан сўнг катталар футболи даражасида дебют қилди.



Лисандро Мартинес – 16 ёш. Лисандро ўзининг жонажон шаҳри Гуалегуай (у ерда 1986 йилги финалда ғалаба голини киритган Бурручага ҳам туғилган)дан Росариога кўчиб ўтди. Бундан мақсад Марадона ва Месси фаолиятини бошлаган "Ньюэллс Олд Бойс" жамоасида ўйнаш эди. Финалдан бир неча кундан сўнг Мартинеснинг синглиси дунёга келади.



Херман Песселья – 23 ёш. Ҳимоячи "Ривер Плейт" таркибига кирди. Ўша йили фаолиятидаги ягона чемпионликни Фернандо Кавенаги, Матиас Краневиттер, Мануэль Ланцини ва Рамиро Фунес Мори билан қўлга киритди. Терма жамоада эса 2017 йилга келибгина Россияга қарши ўйинда дебют қилди.



Николас Отаменди – 26 ёш. 2014 йилнинг қишида "Порту"дан "Валенсия"га йўл олди, аммо Евроиттифоқдан бўлмаган ўйинчиларнинг кўплиги сабаб янги клубида ёзга қадар ўйнай олмади. "Атлетико Минейро"га ярим йиллик ижарага йўл олди ва жаҳон чемпионати учун қайдномага киритилмади.

Отаменди 2014 йилги финални Эвер Банега ва Родриго Де Пауль билан кўрган бўлса керак – "Валенсия"да шундай жамоа йиғилганди.



Маркос Акунья – 22 ёш. Маркосда 2014 йилнинг ёзида иккита муҳим воқеа рўй берди: у камтаргина "Ферро"дан Авельянеданинг "Расинг" клубига ўтди, шунингдек қиз фарзанд кўрди. Маркос "Расинг"даги ўйин вақтида Диего Милито, Лаутаро Мартинес ва Родриго Де Пауллар билан ҳаракат қилди.



Николас Тальяфико – 21 ёш. Футболни "Банфилд"даги жамоадошлари билан бирга томоша қилди, жамоа ўшанда йиғинда эди.



Хуан Фойт – 16 ёш. Бу вақтга келиб "Эстудиантес"нинг умидли ҳужумкор ярим ҳимоячисини ҳимоячиликка ўргатишган эди. Хуан катта футболда 3 йил ўтибгина дебют қилди.



Науэль Молина – 16 ёш. Йигитчани ўша пайтда "Барселона" академиясининг Жанубий Америкадаги филиалида вингерликдан латералликка қайта ўргатишганди. Молина 16 ёшда "Бока"нинг асосий жамоасидаги дебютга тайёргарлик кўраётганди.



Гонсало Монтьель – 17 ёш. Пенальтилар сериясидаги ғалаба голи муаллифи бу вақт давомида "Ривер Плейт"да таҳсил олаётганди. Асосий жамоадаги дебют ҳам ўзини узоқ куттирмади.



Гидо Родригес – 20 ёш. Ярим ҳимоячи бу пайтга келиб Марсело Гальярдо бошчилигидаги "Ривер Плейт"нинг асосий таркибигача кўтарилди, бўш вақтини эса бир ёшли қизчаси билан ўтказди. Ёзда оиласи ва дўстлари билан жаҳон чемпионатини кўрди. Ярим финалдан сўнг "Бразилия, ўзингни қандай ҳис қиляпсан?" номли изоҳ билан пост қолдирди.



Леандро Паредес – 20 ёш. "Бока"нинг ёш ярим ҳимоячиси "Кьево"га ярим йиллик ижарага йўл олди, клуб сафида А Серия да 15 дақиқа ўйнади ва "Рома"га янги ижарага лойиқ кўрилди. Финалда қаттиқ қайғурди ва инстаграмда аввалига терма жамоани қўллаб-қувватлаган пост қўйди, мағлубиятдан кейин: "Аргентиналик эканлигимдан фахрланаман. Майдонда бор кучларингизни қолдирганларингиз учун раҳмат!".



Родриго Де Пауль – 20 ёш. Эвер Банега ва Николас Отаменди билан ёқимли жамоада ЖЧ-2014нинг финалини кўриш учун эндигина "Валенсия"га ўтганди.



Энцо Фернандес – 13 ёш. "Ривер Плейт" мактабидаги болакай финалда асосий таркибга бошқа бир Энцо (Энцо Перес) чиққанини томоша қилди. Айтганча, иккинчисини ҳам уругвайлик Франческоли шарафига номлашган. Финалдан 7 йил ўтиб Фернандес ва Перес биргаликда "Ривер Плейт"нинг ярим ҳимоясида ўйнашмоқда.



Алексис Мак Аллистер – 14 ёш. Икки акаси билан аллақаон Буэнос-Айресдаги асосий болалар жамоаларидан бири "Клуб Депортиво Парк"ни битириб, "Аргентинос Хуниорс"нинг ўсмирлар жамоасида ўйнаганди. Отаси (у Марадона билан ўйнаган ва футбол агенти бўлиб ишлаган) баъзида скаутлик ҳисоботлари билан ёрдам берган.



Эксекиэль Паласиос – 16 ёш. "Ривер Плейт"нинг яна бир тарбияланувчиси. Асосий жамоадаги дебютга бир йилдан сал кўпроқ вақт қолган.



Тьяго Альмада – 13 ёш. МЛСдаги "Атланта" жамоаси ярим ҳимоячиси 4 йил Карлитос Тевеснинг биринчи клуби "Санта-Клара"да тўп ортидан югурди. Бешинчи йили эса "Велес"га йўл олди ва ундан бўлажак жаҳон чемпионини тарбиялашди.



Папу Гомес – 26 ёш. Ди Мария, Серхио Ромеро ва у билан ёшлар ўртасидаги ЖЧда ғолиб чиққан Агуэронинг қандай қилиб катталар ўртасидаги ЖЧ финалида мағлуб бўлганини кўрди. Папунинг ўзи эса Украинанинг "Металлист" (Харьков) жамоасида ўйнаётганди, кейинчалик эса сентябрда "Аталанта"га ўтди.



Лео Месси – 27 ёш.



Анхель Корреа – 19 ёш. Рим Папаси Францискнинг севимли клуби бўлмиш "Сан-Лоренцо"нинг асосий таркиб ўйинчиси эди. "Атлетико" уни майда харид қилди, Аргентина клуби уни Либертадорес Кубоги ярим финали ва финалига қолишга кўндирди. Анхель қолди, аммо барибир ҳал қилувчи ўйинларда ҳаракат қилмади, бунга сабаб юрак билан боғлиқ муаммолар эди. Аммо, "Сан-Лоренцо" ёш юлдузсиз ҳам эплади ва совринни қўлга киритди.



Анхель Ди Мария – 26 ёш. Финалда оғриқ қолдирувчи воситалар билан ўйнашга тайёр эди, аммо мураббий Сабелья Анхелни барибир майдонга туширмади. Ди Мария бутун ўйин давомида захира ўриндиғида ўтирди.



Пауло Дибала – 20 ёш. "Палермо"га А Серияга қайтишга ёрдам берди ва бир йилдан сўнг "Ювентус"га йўл олди. Ўша ёзда эса терма жамоага мухлислик қилганди.



Лаутаро Мартинес – 17 ёш. 2014 йилда ўзининг "Линьерс" жамоасини 17 ёшгача бўлган болалар ўртасидаги мамлакат кубоги финалигача олиб чиқди, аммо пенальтилар сериясида "Росарио"га ютқазди. Умидли ҳужумчини ўша ёзда Авельянеданинг "Расинг" жамоаси ўз сафига қўшиб олди.



Хулиан Альварес – 14 ёш. Йигитча Аргентинада ўзининг ёшида порлади. "Атлетико Кальчин" ҳужумчиси ҳақидаги миш-мишлар скаутларни ўзига жалб қилди: Альваресни ҳатто "Реал"га кўрикка ҳам олиб боришди ва у ерда Хулиан барчага манзур келди. Ўтиш эса 13 ёшдан кичик ўйинчилар билан шартнома имзолашдаги муаммо сабаб бекор бўлди.

Хулиан 14 ёшида Месси ва Ди Мариянинг Германияга ютқазганини кўрди, аммо 15 ёшида эса "Ривер Плейт"да пайдо бўлди. У суратда "Бока" либосида.



Алишер Остонов таржимаси

Author : Alisher
Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика