Latest news

23:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" – "Ньюкасл". Асосий таркиблар аниқ!  0 23:05АПЛ. "Брайтон" – "Челси". Таркиблар аниқ!  2 22:59Ла Лига мавсумнинг энг яхши ёш ўйинчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди  2 22:36АПЛда янги мавсумдан ВАР бекор қилиниши мумкин!  4 22:00Россия кубоги ярим финали! "Зенит" – ЦСКА. Файзуллаев асосий таркибдами?  15 21:53"Ювентус" янги бош мураббий билан келишиб қўйди  3 21:21Жейми Каррагер: "Ортега "Сити"ни чемпион қилди"  7 20:57Ла Лигада мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар эълон қилинди. Хави улар орасида йўқ  6 20:40Танга ташлаш орқали финалчи аниқланган ҳамда ҳал қилувчи ўйини қайта ўтказилган Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  1 20:19"Футбол олами". "Нефтчи" - "Андижон" 2:2, "Навбаҳор"да ғалаба ва 7-турнинг қолган ўйинлари ҳақида  0 20:07Беллингем, Винисиус, Левандовски, Гризманн... Ла Лигада ким энг яхши бўлади?  15 19:52ОКМКда тарихий ғалаба, водий дербисидаги мухлислар рекорди - Суперлиганинг 7-туридан 20 та факт  4 19:22Аббосбек Файзуллаев Россияда "мавсум кашфиёти" соврини учун якуний учликдан жой олди  9 18:54Рой Кин "Манчестер Сити" собиқ футболчисини "едирди"  5 18:27"Реал"нинг машҳур мураббийи Пинтус Гвардиолага керак. "Манчестер Сити" унга "қойилмақом" таклиф юборди  3

2007 йилги Осиё Кубоги, "Трактор", "Пахтакор" ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида — Павел Соломин билан интервью News

2007 йилги Осиё Кубоги, "Трактор", "Пахтакор" ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида — Павел Соломин билан интервью

Кеча сайтимиз орқали 2007 йилги Осиё Кубоги ҳақида тўхталган эдик.

Осиё кубоги-2007. Шацкихнинг ҳисобга олинмаган голи. Бин Ҳаммамнинг хати ва ҳакамлар қурбони бўлган Ўзбекистон

Ўшанда терма жамоа устози Рауф Инилеев таркибга Павел Соломинни ҳам жалб қилган. Ҳужумчи чорак финалда Саудия Арабистони дарвозасига гол урганди. Соломин 2006 йил 21та гол билан Ўзбекистон чемпионатининг тўпурари ҳам бўлганлигини мухлислар яхши эслашади. Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё Кубогидаги иштироки олдидан собиқ футболчига бир нечта саволлар билан юзландик. 

- Павел Павлович бўлажак Осиё Кубогида Ўзбекистон терма жамоасининг имкониятларини қандай баҳолайсиз? Қайси босқичгача етиб бора оламиз?

- Биринчи навбатда терма жамоамиздан ёрқин ўйин кутмоқдаман. Мен башорат қилишни ёқтирмайман. Чунки футболда олдиндан нимадир дейиш қийин. Ҳозирда Осиёнинг кўплаб жамоалари кучаймоқда. Мен миллий терма жамоамизнинг ҳеч бўлмаганда ярим финалда кўришни истардим. Мусобақада осон ўйинлар бўлмайди. 

- Ўзбекистон терма жамоасининг қайси чизиғи кучли кўринмоқда? 

- Аслида олиб қараганда барча чизиқларда баланс бор, дея оламан. Афсуски, Шомуродов сафдан чиқди. Умид қиламанки, у тезроқ тузалиб кетади ва жамоага ёрдам беришга улгуради. 

- Ўзбекистон чемпионатидаги ҳужумчилар муаммоси терма жамоага ҳам таъсир қиляптими? Шомуродовнинг ўрнида кимни асосий таркибда кўряпсиз?

- Муаммо жиддий. Афсуски, бизда индивидуал кучли ҳужумчилар йўқ. Буни Суперлига тўпурарлари статистикаси тасдиқлайди. Фақат Остон Ўрунов бундан мустасно. Терма жамоага келсак, бизда яхши ҳужум чизиғи бор. Ҳар бир футболчи ўйинни ўз қўлига олиши мумкин. Техник жиҳатдан сараланган футболчилар ўрин олган. Мантиқан олиб қаралганда Шомуродовни Сергеевга алмаштириш тўғрироқ бўлади. Игорь ҳозир яхши ҳолатда ва мунтазам равишда гол урмоқда. Бобир Абдихолиқов ҳам мусобақада порлаши мумкин. Унда гол уриш инстинкти яхши ривожланган. 

- Футболчилик фаолиятингиз давомида терма жамоада кўплаб учрашувларда майдонга тушгансиз. 2007 йилги Осиё Кубоги қандай таассуротлар билан ёдда қолган?

- Умуман олганда ижобий таассуротлар билан ёдда қолган. Ташкилотчилик ҳам яхши даражада бўлган. Бу менинг фаолиятимдаги илк катта турнир эди. Яхши тажриба олганман. Албатта, аламли лаҳзаларни ҳам айтиб ўтиш керак. Биз ярим финалга чиқишга ҳақли эдик. Афсуски, воқеалар биз истагандек бўлмаган.

- Келинг бироз тарихга қайтсак. Ўша пайтларда "Трактор" кўп жамоаларга бош оғриқ бўларди. Ҳаттоки, Ўзбекистон Кубоги финалига чиққан, чемпионатда эса тўртинчи ўринни олган. "Трактор"нинг устунлиги нимада эди?

- Бунда Вадим Абрамовнинг хизматлари катта эди. У йигитларни бирлаштирган. Майдонга тушганимизда ким билан ўйнашимиздан қатъий назар, ўзимизга ишонардик. Ўйинимиз яхши эди. Бунинг натижасида биз кубок финалига чиқдик. Бизнинг кучимиз ҳамжиҳатликда эди. Мураббийлар томонидан босим бўлмаган. Футболни завқланиб ўйнардик. Бу омилларнинг барчаси майдондаги натижаларда акс этган. 

- 2005 йил "Пахтакор"га ўтдингиз ва орадан кўп ўтмай "Трактор"га қайтдингиз. "Пахтакор"га ўтиш фаолиятингизни ўзгартирдими? 

- "Пахтакор"га ўтиш шубҳасиз фойдали бўлган. Мен катта тажриба орттирдим. Чемпион ва кубок соҳибига айландим. Айтиш мумкинки, бундан ҳам юқори савияда ўйнашимга ишонч пайдо бўлди. "Трактор"га қайтганимда эса мен аллақачон бошқа футболчи эдим. "Пахтакор"да олган тажрибам тўпурар бўлишимга ёрдам берди.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика