Latest news

00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  3 23:45А Серия. Чемпион "Интер" "Сассуоло" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  25 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  82 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  5 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  5 23:00Саудия Арабистони чемпионати. Роналду ва Мане бошчилигидаги "Ал Насср" ўз уйида "Ал Веҳда"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  4 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  6

2004 йилда туғилган ёш футзалчилар ўртасида Ўзбекистон чемпиони аниқланди News

2004 йилда туғилган ёш футзалчилар ўртасида Ўзбекистон чемпиони аниқланди

Tags :  Футзал
“Спорт мактаблари футбол лигаси” - Ўзбекистон чемпионати ниҳоясига етди.

Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида фаолият юритаётган СЎЕАИБЎСМ манежида футзал бўйича Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, Ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернатларининг 2004 йилда туғилган шуғулланувчилари ўртасида “Спорт мактаблари футбол лигаси” - Ўзбекистон чемпионати ниҳоясига етди.

Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамкорлигида уюштирилган мазкур мусобақада Қорақалпоғистон республикаси ва 11 та вилоят терма жамоаси иштирок этди. 

Дастлабки босқичда жамоалар тўрт гуруҳга тақсимланган ҳолда бир даврали тизимда баҳс юритишди.

Гуруҳ ўйинлари натижалари:
1-тур: Андижон – Навоий - 3:6, Сурхондарё – Жиззах - 3:6, Хоразм – Сирдарё - 4:0, Фарғона – Тошкент вил. - 3:2.
2-тур: Самарқанд – Андижон – 3:1, Қашқадарё – Сурхондарё – 1:1, Бухоро – Хоразм – 2:4, Қорақалпоғистон – Фарғона – 2:5.
3 - тур: Навоий – Самарқанд – 7:4, Жиззах – Қашқадарё – 5:2, Сирдарё – Бухоро – 0:0 , Тошкент вил. – Қорақалпоғистон – 6:1.

Гуруҳларнинг якуний жадвали:
“А” гуруҳи: Навоий – 6 очко. Тўплар нисбати – 13-7. 2-ўрин. Самарқанд – 3 очко. Тўплар нисбати – 7-8. 3-ўрин. Андижон – 0 очко. Тўплар нисбати – 4-9.
“В” гуруҳи: 1-ўрин. Жиззах – 6 очко. Тўплар нисбати – 11-5. 2-ўрин. Сурхондарё – 1 очко. Тўплар нисбати – 4-7. 3-ўрин. Қашқадарё – 1 очко. Тўплар нисбати – 3-6.
“С” гуруҳи: 1-ўрин. Хоразм – 6 очко. Тўплар нисбати – 8-2. 2-ўрин. Бухоро – 1 очко. Тўплар нисбати – 2-4. 3-ўрин. Сирдарё – 1 очко. Тўплар нисбати – 0-4.
“Д” гуруҳи: 1-ўрин. Фарғона – 6 очко. Тўплар нисбати – 8-4. 2-ўрин. Тошкент вил.– 3 очко. Тўплар нисбати – 8-4. 3-ўрин. Қорақалпоғистон – 0 очко. Тўплар нисбати – 3-11.

Мусобақа низомига кўра, ҳар бир гуруҳда дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар чорак финалга йўл олишди.

Чорак финал. Навоий – Бухоро - 2:2 (пенальтилар бўйича-1:3), Жиззах – Тошкент вил. - 2:4, Хоразм – Самарқанд - 7:1, Фарғона – Сурхондарё - 2:2 (пенальтилар бўйича-2:1).
Ярим финал. Тошкент вил. - Бухоро - 2:2 (пенальтилар бўйича-3:2), Хоразм – Фарғона - 3:0.

Финал. Ҳал қилувчи учрашувда Тошкент ва Хоразм вилоятлари терма жамоалари ўзаро куч синашди. Таркибининг асоси Урганч шаҳридаги Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиларидан ташкил топган воҳалик ёш футзалчилар голларга бой бўлган ўйинда пойтахт вилоятидан ташриф буюрган тенгдошларини йирик, 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Ўзбекистон чемпиони номини қўлга киритишди. Натижада, Тошкент вилояти терма жамоаси иккинчи ўринни эгаллади. Фахрли учинчи ўринга Фарғона ва Бухоро вилоятлари терма жамоалари лойиқ кўрилди.

Мусобақанинг ёпилиш маросими байрамона тарзда нишонланди. Тантанада қатнашган Хоразм вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ботир Саидов ҳукуматимиз томонидан спортни янада оммавийлаштириш ва ривожлантириш йўлида олиб борилаётган изчил саъй-ҳаракатлар, унинг мазмун ва моҳияти ҳақида алоҳида тўхталиб, ғолиб ва совриндор жамоаларни, мусобақанинг энг яхши ўйинчиларини тақдирлади.

Ўз навбатида чемпионат иштирокчилари, уларнинг тренерлари мусобақани юксак савияда уюштирилишида кўмагини аямаган Хоразм вилояти ҳокимлиги, вилоят футбол ассоциацияси ҳамда СЎЕАИБЎСМ раҳбариятига миннатдорлик билдиришди.




Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Хоразм вилоятидан.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика