Latest news

07:22Клублар ўртасидаги ЖЧ. Яна бир учрашувда ҳисоб очилмади  0 02:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, мадридликлар ўйинни бир киши кам бўлиб тугатишди  14 01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  6 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  9 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  3 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  5 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  9 22:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" "Окленд Сити"ни "кўмиб қўйди". Германия чемпионлари Янги Зеландия жамоасига жавобсиз 10 та гол урди  31 22:33Жака итальян грандига ўтадими?  0 21:59Суперлига. "Насаф" Чераннинг пенальтидан урган голи эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди  175 21:55Суперлига. "Динамо" "Хоразм" билан камбэк амалга ошириб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди  26 21:53Суперлига. Термиздаги баҳсда "Нефтчи" "Сурхон"ни мағлуб эта олмади  31 21:47"Наполи" "Ал Насср" юлдузига қизиқмоқда  0

2-лига. Иккинчи босқичда иштирок этадиган жамоалар номи маълум News

2-лига. Иккинчи босқичда иштирок этадиган жамоалар номи маълум

30 июль куни Ўзбекистон Биринчилиги Иккинчи лигаси Тошкент шаҳар минтақаси биринчи босқичининг қолдирилган сўнгги учрашуви ўтказилди.

1-тур доирасидаги ўйинда "Ўрикзор" клуби "Локомотив 2000"ни қабул қилди ва 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ана шу учрашувдан кейин иккинчи босқичга йўл олган барча жамоалар номи маълум бўлди. Демак, "A", "B", "C" ва "D" гуруҳларида дастлабки икки поғонани банд этган жамоалар иккинчи босқичда ўзаро кураш олиб борадилар. Булар:

"Намуна" ва "Трамвайчи" ("A" гуруҳидан);

"Бунёдкор А" ва "Козтекс" ("B" гуруҳидан);

"Бунёдкор Б" ва "Локомотив БФК" ("C" гуруҳидан);

"Сергели" ва "Ўрикзор" ("D" гуруҳидан).

Иккинчи босқични жамоалар биринчи босқичдаги олтин очколари билан бошлашади. Яъни, дастлабки босқичдаги ўзаро ўйинларда қўлга киритилган очколар сақлаб қолинади. Масалан, "D" гуруҳидан "Сергели" ҳамда "Ўрикзор" жамоалари кейинги босқичга йўл олишди. Бу клубларнинг биринчи босқичдаги ўзаро ўйинларида "Сергели" 4, "Ўрикзор" эса 1 очкони қўлга киритган. Демак, бу жамоалар иккинчи босқични айнан шунча очко билан бошлашади.

Иккинчи босқичда биринчи ўринни эгаллаган жамоа биринчи лигага чиқиш учун ўтказиладиган ПУЛКАда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика