Latest news

15:50Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  0 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  1 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  0 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  1 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  14 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  9 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  16 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  21 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  3

Мутолаа учун. 1994 йил Роберто Карлос "Спартак"га ўтиши мумкин эди. Аммо Романцев унга 500 минг доллар тўлашни истамаган News

Мутолаа учун. 1994 йил Роберто Карлос "Спартак"га ўтиши мумкин эди. Аммо Романцев унга 500 минг доллар тўлашни истамаган

1994 йилнинг июнь ойида "Палмейрас" Россияга гастроль сафари уюштирди.

Йўқ, Майкл Жексон ҳам эмас, "Red Hot Chili Peppers" ҳам эмас, айнан Сан-Паулу клуби. Улар Москвада бўлиб ўтган Лев Яшин хотира турнирида иштирок этишди. Кейин эса Камишин шаҳри томон йўл олишди ва у ерда маҳаллий "Текстильщик" клубини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Бразилияликлар ҳар бир ўйинда жамоа учун 25 минг доллардан пул олишган. Шунинг учун ҳам, Россияга сафар уюштириш уларга фақатгина завқ бағишлаган.

Москвадаги турнир 15 июнь куни бўлган. Баҳслар бир таймдан иборат бўлгани учун мусобақа бир куннинг ўзида якунланган. "Палмейрас" ғолиб бўлди: бразилияликлар "Динамо" (2:1) ва "Спартак" (2:0) устидан ғалабага эришдилар. Петров боғидаги стадион трибуналарида тахминан 15 минг томошабин йиғилганди (телевидение орқали реклама беришмаган, интернет эса ҳали йўқ эди).

"Палмейрас" икки футболчисининг келиши оммани айниқса қувонтирганди: Бразилия "Олтин тўп"ининг икки карра ғолиби Сезар Сампайо (у ЖЧ-1994да иштирок этмаган, аммо Франциядаги мундиалида 3та гол урган) ва 21 ёшли Роберто Карлос.




Турнирни фақатгина Москва футболи ишқибозлари кузатмаган: ўз жамоаси таркибини кучайтирмоқчи бўлган мураббийлар ҳам ўша ерда эди. Ҳа, Роберто Карлос Россияда қолиши мумкин эди деб тахмин қилгандирсиз?


Александр Тарханов ёдга олади:

"1994 йили менга унча катта бўлмаган пул эвазига Роберто Карлосни таклиф қилишди. Бир дўстим "Палмейрас"ни Россия бўйлаб айлантириш учун тур ташкил қилди. Бразилияликлар билан ўйнашни истаганлар уларга 25 минг доллар тўлаб бериши лозим эди. Аджарияда президентлик учун сайлов бўлди — уларни ҳаттоки, ўша ерга ҳам олиб боришди. Мана аэропортда эрталабдан бразилияликларни кутиб оляпмиз, улар Колумбиядан учиб келишмоқда. Ҳолдан тойган, қорни оч — биз буфетни очдик, барча бутерброд ва консерваларни олдик, чой дамладик… Кулгили-а?

Кечаси "Палмейрас" "Спартак" ва "Динамо"га қарши бир таймдан ўйин ўтказади. Жисмоний тайёргарлик бўйича бразилиялик мураббий деди: жамоа уйқисираб юрибди. Автобус керак эмас, стадионгача пиёда боришсин. Улар бир-бирига урилиб, қоқилиб борардилар. Буни кўрган Толстих: "Қанақа жамоани бошлаб келяпсизлар?" Мен унга жавобан: ҳозир, Коля, ўзинг майдонда ҳаммасини кўрасан. Бразилияликлар икки баҳсда ҳам шундай ажойиб ўйин кўрсатишдики, мухлислар тик турган ҳолда уларни кузатиб қўйишди. "Динамо" уларга битта гол урди, аммо кейин майдон марказигача ҳам ўтолмади. Тарас Безубяк ҳакамлик қилаётганди ва "Динамо" фойдасига ҳуштак чалди. Буни кўриб турган 25 минг мухлис унга қараб бақира бошлашди — Ҳуштак чалма!


Рамиз Мамедов Роберто Карлосга қарши

Роберто дарвоза тўққизлигига тўпни жойлаб қўйди ва бутун майдондан ўтказиб голли узатма етказиб берди. "Палмейрас" президенти дейди: "Мана бу бизнинг юлдуз, истасангиз эртагаёқ олиб кетинг. 500 минг доллар. Амарални ҳам сотиб олишингиз мумкин. У ҳам ажойиб футболчи..." Романцев узоқ ўйлади. "Спартак"нинг бюджетида 3 миллион бор эди. Қандай қилиб футболчини 500 мингга олиши мумкин? Бу ишга қўл урмади. Куз. Роберто Карлос "Интер" сафида тўп тепа бошлади.

Тарханов бироз адашди: Роберто Карлос 1995 йилнинг кузида "Интер"га кўчиб ўтди. Милан клуби ўйинчи учун "Палмейрас"га 3,5 миллион евро тўлаб берганди. Москва ва Камишинда ўртоқлик учрашувларидан уч йил ўтиб,  ҳимоячи Франция билан баҳсда мана бу голни урганди:



Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика