Latest news

14:11Расул Раҳмонов: "Андижон" бу йил олдига қўйилган вазифани бемалол бажара олади"  1 13:44Суперлига. Қишнинг энг яхши трансферлари (топ-10)  0 13:19"Манчестер Сити" афсонаси Ҳусановнинг даражасини юқори баҳолади  2 12:57Инфантино Мексикадаги воқеликлар бўйича изоҳ берди  0 12:30Такси ҳайдовчисини калтаклагани учун ҳибсга олинган "Металлург"нинг янги легионери билан танишамиз  8 12:10U-21 чемпионати. Бугун янги мавсумга старт берилади  0 11:48Англия клублари Чемпионлар Лигасида тарих яратди  11 11:21Дониёр Назуллаев "Металлург"да  2 10:51МЮ Байиндирнинг келажаги бўйича бир қарорга келди  8 10:22Гвардиоланинг орзуси маълум  4 09:53"Ал Ҳилол" юлдузи жароҳат олди  3 09:24Асенсионинг жароҳати ҳақида маълум берилди  6 08:55Нико Ковач жамоаси ЕЧЛдан чиқиб кетгани ҳақида нималар деди?  4 08:26Хави Африканинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  0 07:58Моуринью EЧЛ тарихидаги энг ёмон натижани қайд этди  9

Суперлига. Тошкент дербисида “Пахтакор” ғолиб бўлди News

Суперлига. Тошкент дербисида “Пахтакор” ғолиб бўлди

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Бунёдкор” учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ

 Ўйин бошланди. 

2-дақиқада Раҳматуллаевнинг жарима майдони чизиғи устидан йўллаган зарбасини Зуҳуров қайтаришга эришди.

4-дақиқада Гонсалвешнинг зарбасидан сўнг тўпни Зуҳуров ушлаб олди.

6-дақиқада чап қанотдан Абдураҳимов тўпни ҳаводан ошириб берди, Тиаго Безерра баланд сакраб боши билан гол урди - 1:0. 

15-дақиқада Гонсалвеш катта тезликда рақиб жарима майдонига яқинлашиб бориб зарба берди, Зуҳуров қийинчилик билан тўпни қайтарди.

16-дақиқада Симичнинг боши билан йўллаган зарбаси озгина ноаниқ чиқди.

28-дақиқада "Бунёдкор"нинг ҳужуми, Собирхўжаев жарима майдони ичида зарба бера олмади. 

36-дақиқада Гонсалвеш гол урди, аммо ўйиндан ташқари ҳолатда бўлгани учун ҳакам голни инобатга олмади. 

45-дақиқада Муроджон Тошматовнинг бурчакдан йўллаган зарбасини Суюнов қайтарди.

Биринчи тайм тугади.

Иккинчи тайм бошланди.

58-дақиқада Машариповнинг зарбасини Зуҳуров эгаллаб олди.

64-дақиқада Гонсалвеш ва Машариповнинг зарбаларини Зуҳуров қайтариб қолди.

66-дақиқада Қосимовнинг кучли зарбасидан сўнг Суюнов сейв намойиш этди. 

77-дақиқада "Бунёдкор"нинг тезкор қарши ҳужуми, Ғиёсовнинг зарбасини ҳимоячи қайтарди, қайтган тўпни Иброҳимов дарвозага ноаниқ йўллади.

Ўйин тугади.


25 май (жума)
18:59 - “Пахтакор” – “Бунёдкор” 1:0
Ҳакамлар: 
Ш.Қосимов, О.Абдувасилов, С.Шоюсупов, Н.Қосимов.
Назоратчи – Б.Тоғаев.
Гол: Тиаго Безерра 6, - 1:0 (Баҳром Абдураҳимов).
"Пахтакор": Элдорбек Суюнов, Фаррух Сайфиев, Марко Симич (с), Шерзод Аъзамов, Акмал Шораҳмедов, Дилшод Раҳматуллаев (Азимжон Аҳмедов, 87), Владимир Козак, Жалолиддин Машарипов, Баҳром Абдураҳимов, Тиаго Безерра, Исмоил Гонсалвеш
Захира: Александр Лобанов, Хожиакбар Алижонов, Жамшид Искандеров, Егор Кримец, Жасурбек Ҳакимов, Жасур Яхшибоев, Достон Иброҳимов, Станислав Андреев

"Бунёдкор": Муроджон Зуҳуров, Акром Комилов, Анвар Ғофуров, Рустам Ашурматов, Мирғиёс Сулаймонов, Жавлон Иброҳимов (с), Хуршид Ғиёсов, Миржамол Қосимов (Даврон Умиров, 67), Муроджон Тошматов (Санжар Қодирқулов, 85), Сардор Собирхўжаев, Филип Райевац (Шаҳзодбек Нурматов, 67)
Захира: Суҳробжон Султонов, Ислом Қобилов, Абдулла Абдуллаев, Фаррух Икромов,

Огоҳлантиришлар: Анвар Ғофуров 35, Акром Комилов 38, Жавлон Иброҳимов 42.

Rating: +47   
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика