Latest news

09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  0 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  4 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  11 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  7 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  8 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  2 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  7 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  3 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  2 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  7

ОЧ-2018. Ўзбекистон ярим финалда News

ОЧ-2018. Ўзбекистон ярим финалда

Футзал бўйича ОЧ-2018 чорак финалидан ўроин олган Вьетнам – Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги вакилларимизнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Энди Ўзбекистон ярим финалда Эронга қарши баҳс олиб боришади.

Футзал бўйича ОЧ–2018
Чорак финал
, 08.02.2018
"Xinzhuang Gymnasium"
Вьетнам – Ўзбекистон 1:3
Голлар
: П.Т.Луан 29 - М.Одилов 9, Д.Чориев 29, И.Ҳамроев 39

Вьетнам (биринчи бешлик): 1.Нго Дин Туан, 4.Ко Три Киет, 5.Нго Нгог Сон, 8.Ву Куос Ҳунг, 10.Ву Дук Тунг.
Захира: 2.Нгуен Ван Ҳай, 3.Ли Куос Нам, 7.Пунг Тронг Луан, 9.Тран Таи Ҳай, 11.Чу Ван Тен, 12.Конг Дин Ҳунг, 13.Дин Ван Тоан, 14.Нгуен Дак Ҳай.

Ўзбекистон (биринчи бешлик): 1.Рустам Умаров, 14.Константин Свиридов, 11.Артур Юнусов, 7.Дилшод Раҳматов, 8.Фарҳод Абдумавлонов.
Захира: 12.Акмал Хазратқулов, 6.Илҳом Ҳамроев, 4.Ихтиёр Ропиев, 9.Даврон Абдураҳмонов, 13.Ҳусниддин Нишонов, 5.Дилмурод Шавкатов, 3.Машраб Одилов, 2.Анасхон Раҳматов, 10.Даврон Чориев.

Огоҳлантириш: Д.Раҳматов 2



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди! Ўзбекистон ярим финалда! Бизнинг йигитлар Вьетнамни қорли очиқ майдонда ҳам таслим этишган эди, мана бугун ёпиқ залда ҳам вьетнамликлар мағлуб этилди. Охирги ойда ўзбекистонликлар вьетнамликларнинг тушлари кириб чиқаётган бўлса ажаб эмас :).


40 - Бизни ярим финалдан ярим дақиқа ажратиб турибди.

39 - Гоооооооолллллл, Илҳомжон Ҳамроев бўш қолган дарвозани узоқдан аниқ нишонга олди - 1:3.

39 - Мигель Родриго тайм-аут олди.

39 - Вьетнам ўйновчи дарвозабон билан босимни кучайтирмоқда.

37 - Баҳодир Аҳмедов тайм-аут олди.

37 - Зарбааа, Артур Юнусовнинг бўш дарвозага йўллаган зарбаси аниқ бориши учун бир неча сантиметр етмади.

36 - Раҳматовнинг хатосидан кейинги зарбани Умаров қайтарди, баракалла Рустам!

36 - Мигель Родриго ўйновчи дарвозабонни майдонга туширди.

35 - Зарбааа, аввалига Свиридовнинг зарбасини дарвозабон қайтарди, кейин эса Чориевнинг зарбаси ноаниқ кетди.

33 - Зарба, Рустам Умаров бизни муқаррар голдан қутқариб қолди.

32 - Иккинчи тўртликда Даврон Абдураҳмоновнинг ўрнига Дилмурод Шавкатов ўйнамоқда.

31 - Умаров рақибнинг жаримадан берган зарбасини қайтарди.

29 - Гол, вьетнамликлар Чориевнинг голига 30 сония ҳам ўтмай жавоб беришди.

29 - Гоооооооолллллллл, Даврон Чориевввв, ақлли зарба ва шедевр гол. Ҳимоячи ва дарвозабоннинг хатосидан сўнг Даврон тўпни рақиблар устидан тушириб қўйди.

28 - Чориев тўпни олдириб қўйди ва кейин қоидани бузди.

28 - Вьетнам учрашувда фаолликни оширди.

26 - Абдумавлонов рақибни йиқитди.

24 - Константин Свиридовнинг зарбаси ноаниқ.

22 - Трай Ҳайнинг зарбаси ноаниқ.

Иккинчи бўлим бошланди. Бўлимни иккинчи тўртлигимиз бошлаб берди.

Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб - 0:1.

20 - Биринчи бўлим якунланишига 10 сония қолганда Баҳодир Аҳмедов тайм-аут олди. Мақсад - стандартни тўғри амалга ошириш.

20 - Абдумавлоновнинг зарбасини дарвозабон қайтарди.

19 - Зарбааа, сардоримиз Артур Юнусовнинг тўхтатмасдан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

19 - Зарба, Умаров дарвозамизни голдан қутқариб қолди, қойил.

Мигель Родриго тайм-аут олди.

18 - Свиридовнинг чиройли пасидан кейин Раҳматов берган зарбага озгина аниқлик етишмади.

17 - Даврон Абдураҳмонов кутилмаганда мумкин бўлмаган жойда Умаровга пас берди, ўтган сафар мана шундай хатомиздан кейин японлар биринчи голларини киритишган эди.

16 - Ўйин темпи юқори.

15 - Даврон Абдураҳмоновнинг зарбасига аниқлик етишмади.

14 - Бизда иккинчи тўртлик тушди

13 - Луаннинг зарбасини дарвозабонимиз ушлаб олди.

12 - Тронг Луан аввалига Аюдураҳмоновдан, кейин Ҳамроевдан ўтиб кетган жойда ёрдамга Чориев келди ва хавфни бартараф этди.

10 - Иккинчи тўртлигимиз анча фаол ҳаракат қилишмоқда.

9 - Гоооооооолллллллл, Даврон Чориевнинг супер пасидан кейин Машраб Одилов имкониятни кўкка совурмади ва ҳисобни очди.

8 - Свиридовнинг пас беришдаги хатосидан кейин вьетнамликлар Рустамга қарши 3га бир чиқиб кетишди. Бахтимизга улар ўзлари тўпни киперимизга бериб қўйишди.

7 - Ҳозир майдонда биринчи тўртлигимиз, лекин улар орасида Дилшод Раҳматов ўрнида Ихтиёр Ропиев тўп тепмоқда.

7 - Дин Ҳунгнинг зарбасини Умаров уриб юборди.

5 - Даврон Чориев тўпни рақибга олдириб қўйди ва кейин ўзи ўша тўпни олиб қўйишни ҳам уддалади.

4 - Илҳом Ҳамроев кутилмаганда рақиб посбонига тиззаси билан зарба бериб юборди. вьетнамлик кипер шифокорлардан ёрдам олди.

4 - Зарбааа, Чориевнинг зарбаси қайтарилди, кейин Машраб Одилов берган зарба дарвоза устунига тегди.

3 - Баҳодир Аҳмедов иккинчи тўртликни майдонга туширди.

2 - Дилшод Раҳматов кераксиз жойда ўзига сариқ карточка тилаб олди.

1 - Нго Нгог Соннинг зарбасини Умаров қайтарди.

- Учрашувга старт берилди. Бугун Вьетнам оқ, Ўзбекистон кўк рангли либосда тўп тепмоқда.

- Бизга яхши таниш бўлган испаниялик мутахассис Мигель Родриго бошчилигидаги Вьетнамга қарши баҳс ярим финал масаласини ҳал қилади.

- Ҳар икки давлат мадҳиялари янгради.

Rating: +72   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика