Latest news

01:40ЕЧЛ учун кураш. "Рома" муҳим баҳсда мағлубиятга учради  23 01:00Саудия Арабистони. Роналду майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" 9 та гол урди  5 00:28Витор Рейс: "Ҳусанов ҳудди акамдек"  10 00:09ПСЖдагиларнинг фикрича, Килиан клубдан 98 млн евро қарздор экан  1 23:32"Ливерпуль" Фримпонг бўйича музокаралар олиб бормоқда. "Байер" ҳимоячисининг товон пули – 35-40 млн евро  1 22:23Мбаппе "Олтин бутса" учун курашда Дьокерешдан 3 очко ва Салаҳдан 2 очко ортда  2 22:02"Бавария" 150 млн. евролик футболчини сотиб олмоқчи  3 21:15МЮ "Ипсвич" ҳужумчисини харид қилмоқчи  2 20:36Расман: Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқаради  11 20:15"Халқим учун "Олтин тўп"ни қўлга киритишни истардим" — Муҳаммад Салоҳ  54 19:48Эшитдик-да! Эртага Шацких "Андижон" бош мураббийи этиб тайинланади  29 19:31Ханси Флик Пеп Гвардиоланинг ютуғини такрорлади  3 19:05Карло Анчелотти тез орада Бразилия терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлайди  7 18:48Футзал. "Оил Стар" Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг илк баҳсида ЎзСҚБни йирик ҳисобда енгди  1 18:15"Лидс" трансферлар учун 100 млн фунт сарфлайди  6

ЎФА янги президенти Ачилбай Раматов: "Футболимизда жуда кўп муаммолар бор. Уларни ҳал қилишимиз керак" News

ЎФА янги президенти Ачилбай Раматов: "Футболимизда жуда кўп муаммолар бор. Уларни ҳал қилишимиз керак"

Ўзбекистон футбол Ассоциацияси президенти Ачилбай Раматов ўз фикрларини билдирди.

"Менга билдирилган ишонч учун раҳмат. Энди футболни ривожлантирамиз. Футболда жуда кўп муаммолар бор. Энди пастга тушиб муаммоларни ҳал қилишимиз керак. Ҳамма паста тушиши лозим, вилоятлардаги футболни кўтаришимиз керк. Нима керак бўлса ҳаммасини қиламиз. Пул керак бўлса пул топамиз. Футболимизни кўтаришимиз керак. Осиёдаги ўз ўрнимизни ҳам йўқотдик. Ўзбек футболини кўтаришимиз керак. 

Араб давлатларида ўз вақтида футболни тушунишмасди. Улар тўғри йўлда ва мана ҳозир ривожланиб етакчига айланишди. Биз ҳам ишни тўғри йўлга қўямиз. Халқ биздан натижа сўрайди. Уларнинг бунга ҳаққи бор. Стадионларга ишқибозлар келмай қўйди. Тошкентда ҳам шу аҳвол. Демак биз футболимиздаги касалликларни қидира бошлашимиз керак. Томошабин келмаса бизнинг қилган ишларимиз ҳеч кимга керак эмас. 

Футбол бу оммавий спорт. Асосий мақсад бу халқ учун, мухлислар учун ишлашкерак. Ўз вақтида стадионларимиз тўларди. Ҳозир эса ҳеч ким йўқ. Чунки бизнинг футболда "ўйинлар" кўп. Тепадан қўнғироқлар бўлади. Энди ким аралашадиган бўлса ўзидан кўрсин. Аралашувлар буткул йўқотилади", - дейди ЎФА янги президенти Ачилбай Раматов. 

ЎФА президентининг кескин ва жиддий фикрлари тўлиқ равишда тез орада сайтимизга видео тарзида жойланади.


Rating: +130   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика