Latest news

09:09Флик ваъда берди  1 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  24 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23

ЎФФнинг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов Конференциясидан LIVE News

ЎФФнинг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов Конференциясидан LIVE

Бугун "Hyatt Regency" меҳмонхонасида ЎФФнинг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов Конференцияси бўлиб ўтади.

Тадбир соат 10:00да бошланиши кутилмоқда. Ушбу саҳифа орқали ҳисобот-сайлов Конференциядаги вазиятлар онлайн тарзда тақдим этиб борилади. 


ЯНГИЛАШ

9:40 - Конференция бўладиган меҳмонхонага иштирокчилар ва меҳмонлар келишмоқда. 


9:42 - Конференция делегатлари ва иштирокчилари ўз ўрнини эгаллашмоқда



9:49. Қуйида Толибжон Қосимов олган расмларни томоша қилинг. 






10:00. Белгиланган вақт бўлди. Барча меҳмонлар келишди. Раҳбарларни кутаяпмиз. 

10:25. Ҳозиргача конференция бошлангани йўқ. 

10:58. Конференция аъзолари келганига 1 соат бўлди...Ҳамон раҳбариятдан дарак йўқ


11:22. Бизда интернет ўчиб қолгани йўқ. Шунчаки ҳозирча ҳеч қандай ўзгариш бўлмагани учун ёзмаяпмиз холос. 


11:25. Ниҳоят! Залга Ачилбай Раматов, Рустам Қурбонов, Умид Аҳмаджонов, Шоакрам Исроилов, Сардор Раҳматуллаев кириб келишди.  


11:28. Конференцияни Сардор Раҳматуллаев очиб бермоқда. 80 нафар делегатдан 6 киши узрли сабабларга кўра Конференцияга кела олишмади. Шу боис сайловда 74 нафар делегат иштирок этади.

11:33. Бугунги кун тартибида турган масалалар
1. Маъмурий масалалар
2. ЎФФ Низомига ўзгартириш киритиш
3. ЎФФ Президент, Вице-президент ва ижроия қўмитасига сайловлар
4. Бошқа масалалар

11:37. ДИҚҚАТ! Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ассоциацияга айлантирилгани эълон қилинди. Барча ўзгаришлар ФИФА ва миллий қонунчиликка асосан амалга оширилди.

11:39. Тошкент шаҳар футбол Федерацияси томонидан ЎФА президентлиги учун Ачилбай Раматов номзоди илгари сурилган. Бошқа ҳеч бир федерация номзод кўрсатмаган. Барча делегатлар Раматовга бир овоздан овоз беришди. 

11:39. ДИҚҚАТ! Ўзбекистон футбол Ассоциацияси янги президенти - Ачилбай Раматов

11:43. ЎФА янги президенти Ачилбай Раматов сўзга чиқди: Менга билдирилган ишонч учун раҳмат. Энди футболни ривожлантирамиз. Футболда жуда кўп муаммолар бор. Энди пастга тушиб муаммоларни ҳал қилишимиз керак. Ҳамма паста тушиши лозим, вилоятлардаги футболни кўтаришимиз керк. Нима керак бўлса ҳаммасини қиламиз. Пул керак бўлса пул топамиз. Футболимизни кўтаришимиз керак. Осиёдаги ўз ўрнимизни ҳам йўқотдик. Ўзбек футболини кўтаришимиз керак. Араб давлатларида ўз вақтида футболни тушунишмасди. Улар тўғри йўлда ва мана ҳозир ривожланиб етакчига айланишди. Биз ҳам ишни тўғри йўлга қўямиз. Халқ биздан натижа сўрайди. Уларнинг бунга ҳаққи бор. Стадионларга ишқибозлар келмай қўйди. Тошкентда ҳам шу аҳвол. Демак биз футболимиздаги касалликларни қидира бошлашимиз керак. Томошабин келмаса бизнинг қилган ишларимиз ҳеч кимга керак эмас. Футбол бу оммавий спорт. Асосий мақсад бу халқ учун, мухлислар учун ишлашкерак. Ўз вақтида стадионларимиз тўларди. Ҳозир эса ҳеч ким йўқ. Чунки бизнинг футболда "ўйинлар" кўп. Тепадан қўнғироқлар бўлади. Энди ким аралашадиган бўлса ўзидан кўрсин. Аралашувлар буткул йўқотилади. Ҳакамлик тизимини тубдан ислоҳ қилиш, келишилган ўйинларни йўқ қилиш зарур. Ҳакамлар йўқ жойдан пеналти белгилаб беради ёки офсайд ўйлаб топади. Буни кўп кўрганман. Уч йил олдин "Пахтакор" ва "Металлург" ўйини бўлиб ўтган эди. Бу майнавозчилик.

12:50. Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов бўлди. Шоакрам Исроилов ва Шерзод Тошматовлар ЎФАнинг вице-президентларига айланишди.




ЯНГИЛАШ

Rating: +67   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика