Latest news

10:15Манба: Ўзбекистон Суперкубогига "Бобур Арена" мезбонлик қилади  1 09:55Хайрулла Каримов: "Суперлигани уйда бошлаш бироз енгиллик бериши мумкин"  1 09:35Арбелоа: "Натижа учун жавобгарликни ўз зиммамга оламан"  6 09:16"Арсенал" Чемпионлар лигасида тарихий рекорд ўрнатди  1 08:55Моуринью Трубиннинг голи ҳақида: "Ғалаба учун хавфли қарор қабул қилдик"  7 08:40"Хоразм" спорт дирекори Хурсандбек Маткаримов: "1-2 турларда барча рақибларнинг даражаси бир хил бўлади"  1 08:15Ислом Исмоилов: "Зич тақвим бизга баҳона бўлолмайди. "Нефтчи" ўз мақсадидан чекинмайди"  7 07:53Умар Эшмуродов: "Бу йилги мавсум ҳам қизиқарли ўтишини кутмоқдаман"  0 03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  23 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  28 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  32 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  78 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  16 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  3 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0

Диёр Имомхўжаев: "Баъзида ҳайкаллар тупуриб ўтиш учун ҳам керак" News

Диёр Имомхўжаев: "Баъзида ҳайкаллар тупуриб ўтиш учун ҳам керак"

Ҳаммаси Голливуд киноларидек бўлди. Фильм сўнгида адолат зафар қучди.

Эрон миллий терма жамоаси биз аллақачон қилишимиз керак бўлган ишга 6,5 йил аввал қўл уриб, замонавий фикрлайдиган ва катта футбол кўрган мутахассисни олиб келганди. Энди Кейруш жамоасини енгиш қитъа етакчилари учун ҳам осон иш эмас.

Жанубий Кореяда футбол структураси қандай экани ҳақида барчамиз яхши биламиз. Мамлакат бош жамоаси анча кучсизланиб қолган бўлса-да, токи Ўзбекистон каби жамоалар бор экан, улар мунтазам равишда ЖЧга бораверади. Айтмоқчиманки, иш тўғри йўлга қўйилиши энг асосий мезон. Биз эса нотўғри йўлдан юраётганимизни билиб туриб, муваффақият кутадиганлар хилиданмиз.

Ватанпарварлик борасинда ТВдаги чиқишлар, шоирларнинг баландпарвоз гаплари-ю, шуҳратпарастларнинг шиширилган фикрлари қанча кўп бўлмасин, асл ватанпарварлик кўринишларини биз Сурия мисолида кўрдик. Умид қиламанки, буни ўша гаплари қилаётган амалларига тўғри келмайдиганлар ҳам кўра олишди.

Самвел Бабаян миллий терма жамоани қабул қилиб олганидан сўнг унинг хатолари ва қарорларини энг кўп танқид ва таҳлил қилганлардан бўлдим. Энди бу ишни давом эттиришдан маъни йўқ, мен тўхтадим, мен мағлуб бўлдим, менинг жамоам яна ўша-ўша қолиб кетганлар қаторида, бизнинг мухлислар доимгидек аламини ичига ютганлар қаторида. Чунки вазиятни ўнглаш ҳеч биримизнинг қўлимиздан келмади, биз ожизмиз, кичик одамлармиз, катта ишларга ақлимиз етмайди.  

Фақат бир гапни айтаман, қадрдонлар, икки йил давомида устимиздан кулишди. Орамизда буни сезмаганлар, ҳис қилмаганлар ёки қўшилиб кулганлар бўлди. Ич-ичимдан ҳафаман. Кўришгунча, кўнгли яримта дўстларим...


Rating: +125   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика