Latest news

11:13 Н'Голо Канте "Париж"га ўтиши мумкин эди  0 10:50Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди"  3 10:30"Муҳсин, биз сен билан!"– Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади  4 10:05"Аталанта" Лукманни жамоада олиб қолмоқчи   0 09:30Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Абдураҳмонов: "Янада кучли бўлишимиз керак"   0 09:05Курт Зума эркин агент сифатида Руминия клубига ўтди  1 08:50 Рахим Стерлинг “Челси”дан кетишдан бош тортди ва асосий жамоадан ажратилди  4 08:20Самюэль Умтити 10 сентябргача янги жамоа топмаса, фаолиятини якунлаши мумкин  6 07:50Акмал Мозговой: "Рақибимизнинг кучли ва кучсиз тарафларини ўрганиб чиқдик"   1 07:24Митрович Осиёнинг бошқа жамоасига ўтмоқда  4 00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  4 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  34 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  3 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  1

15-тур рамзий терма жамоаси News

15-тур рамзий терма жамоаси

Олий лиганинг 15-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Одатга кўра ўтган турнинг рамзий терма жамоасини туздик.


Дарвозабон

Евгений Черемисин "Нефтчи"

Навоийда меҳмон бўлган "Нефтчи" клуби сафарда дуранг ўйнаб қайтди. Мурод Исмоилов жамоасининг гол ўтказиб юбормаслигида дарвозабон Евгений Черемисин катта роль ўйнади. "Қизилқум" жуда кўплаб хавфли вазиятлар яратди ва зарбалар йўллади, Черемисин зарбаларнинг барчасини қайтаришга муваффақ бўлди.



Ҳимоячилар
Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф"
Иван Милошевич "Бунёдкор"
Жаҳонгир Меҳмонов "Нефтчи"
Георгий Квесиешвили "Қизилқум"



Воҳа дербисида "Насаф" қўшниси "Машъал"ни 3:0 ҳисобида таслим қилди. Шу куни қаршиликлар сафида ўнг қанот ҳимоячиси Шуҳрат Муҳаммадиевни тўхтатиб бўлмай қолди. Терма жамоамиз аъзоси иккита голли тўп узатишни амалга оширди.

"Бунёдкор"нинг легионер ҳимоячиси Иван Милошевич қўқонликларнинг ҳужумларини қайтаришга алоҳида фаоллик кўрсатди. У ҳаводан узатилган тўпларни деярли барчасини қайтариб турди.



Фарғонанинг "Нефтчи" клуби Навоийда "Қизилқум" билан дуранг ўйнаб қайтди. Шу куни иккала жамоа ҳимоячилари яхши ўйнашгани учун ҳам ҳисоб очилмади. Мезбонлар сафида Георгий Квесиешвили, меҳмонлардан Жаҳонгир Меҳмоновни рамзий терма жамоага лойиқ деб топдик.


Ярим ҳимоячилар
Тимур Васильев "Андижон"
Кахи Махарадзе "Пахтакор"
Никита Павленко "Олмалиқ"
Жасур Ҳасанов (катта) "Локомотив"
 


"Андижон" ўз уйида мамлакат чемпиони "Пахтакор" билан ўйнади ва мағлуб бўлди. Шунга қарамай мезбонлар сафида ярим ҳимоячи Тимур Васильев жуда фаол ўйнади, рақиб ҳимоячиларига тинчлик бергани йўқ. Шунчаки уни қўллаб қувватлайдиган шерик топилмади.

Мана шу ўйинда "шерлар" таркибида грузиялик ярим ҳимоячи Кахи Махарадзе доимгидек фаол ўйнади. У майдон марказида тўпларни олиб қўйиш ва ҳужум бошлашда бошқаларга ўрнак бўлди.



"Олмалиқ" ярим ҳимоячиси Никита Павленко "Динамо" билан баҳсда иккита гол уришга муваффақ бўлди. Қанот ярим ҳимоячиси бу йил анчайин мазмунли ва самарали ўйин кўрсатмоқда.

"Локомотив" тажрибали ярим ҳимоячиси Жасур Ҳасанов ҳам терма жамоадан ўрин олди. Чап қанотда "Навбаҳор" ҳимоячиларига тинчлик бермаган Ҳасанов битта гол, иккита голли пас оширди.

Ҳужумчилар
Шаҳзодбек Нурматов "Металлург"
Марат Бикмаев "Локомотив"



"Металлург" ҳужумчиси Шаҳзодбек Нурматов "Шўртан" билан Ғузордаги ўйинда анча фаол ўйнади. Айнан у биринчи бўлим сўнггида ҳисобни очди, иккинчи бўлим бошида эса Нурматов ишлаган пенальтидан сўнг иккинчи гол урилди. Сўнгги турларда кўп гол ураётган ҳужумчининг голлари сони 6тага етди.

"Локомотив" ўз уйида "Навбаҳор"ни 5:1 ҳисобида мағлуб этди. Захирадан майдонга тушган Марат Бикмаев наманганликлар дарвозасига иккита тўп киритишга муваффақ бўлди. Қизиғи кубок доирасидаги баҳсда ҳам Бикмаев "Навбаҳор"га иккита гол урганди.



Бош мураббий: Рустам Мирсодиқов "Металлург"

15-турнинг энг яхши мураббийи сифатида Рустам Мирсодиқовни танладик. Тажрибали мураббий бошчилигидаги "Металлург" Ғузорда "Шўртан" устидан 3:0 ҳисобида ғалабага эришди. Умуман олганда Мирсодиқов жамоаси июнь ойидаги 4та ўйинда 4та ғалабага эришди.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика