Latest news

17:05"Ювентус" "Интер" футболчисига қизиқмоқда, аммо...  0 16:40"Милан" 2024/25 йилги мавсум учун сафар либосини тақдим этди  1 16:15"Арсенал" "Реал Сосьедад"дан Меринони харид қилмоқчи  1 15:49Саудияликлар Рафинья учун 65 млн евро таклиф қилишди. "Барса" Уильямс ва Ольмо билан шартнома имзолаш учун ўйинчиларни сотишга тайёр  1 15:17Де Хеа "Женоа"га ўтмайди – унинг талаблари клуб учун жуда юқори. Дарвозабонда МЛС ва Саудия Арабистонидан вариантлар бор  1 14:49Артём Довбик "Рома"нинг таклифини қабул қилди ва клубга ўтишга яқин  1 14:21Ольмо "Барселона"дан ташқари барча клубларнинг таклифини рад этди  2 13:58Ихеаначо Ла Лига клубига ўтишга яқин  1 13:31Ашурматов: "Олимпиада олдидан Ўзбекистон терма жамоасининг плей-оффга чиқишига катта умид боғланганди"  7 13:02"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолашга яқин  0 12:38Филлипс "Манчестер Сити"ни тарк этмоқчи  1 12:17ПСЖ ва АПЛ клублари Уильямснинг Испанияда қолишни афзал кўришини ҳис қилишмоқда. "Барселона" – фаворит  0 11:48Лондон клуби Ван-Биссака борасида МЮ билан музокаралар ўтказмоқда  1 11:25Шерзод Қодиров "Динамо"дан кетди?!  0 11:04«Бухоро» «Локомотив» футболчиси билан шартнома тузди  4

ОЧЛ-2017 саралаши. "Насаф" - "Ал Ҳидд" 4:0 ёхуд "аждарлар" кейинги босқичда News

ОЧЛ-2017 саралаши. "Насаф" - "Ал Ҳидд" 4:0 ёхуд "аждарлар" кейинги босқичда

ОЧЛ-2017 плей-офф босқичи доирасидаги "Насаф" - "Ал Ҳидд" учрашуви бўлиб ўтди.

ОЧЛ-2017, ўтиш босқичи.
“Насаф” (Қарши) - “Ал-Ҳидд” (Баҳрайн) 4:0
31 январь 2017. Тошкент. “Бунёдкор” стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
Гамини Нивон Робиш, Локу Удаякантҳа, Веллабада Прималал, Ражакришна Кутиаппа Ражаратнам (барчаси Шри Ланка)
Назоратчи: Умар Мусо Абу Лум (Иордания)
Комиссар: Талал Али Алсвайлмин (Иордания)

Голлар: Шаҳбоз Эркинов 16, - 1:0. Игорь Голбан 26, - 2:0. Дониёр Нарзуллаев 76, - 3:0. Драган Черан 90+1, - 4:0.

"Насаф": 35.Санжар Қувватов, 2.Акмал Шораҳмедов, 6.Азиз Ғаниев, 15.Шаҳбоз Эркинов (45.Бобир Адбуҳолиқов, 79), 16.Баҳром Абдураҳимов, 20.Ислом Кенжабоев (38.Дониёр Нарзуллаев, 69), 22.Игорь Голбан, 23.Шерзод Аъзамов, 33.Одил Ҳамробеков (10.Дилшод Раҳматуллаев, 86), 34.Фарруҳ Сайфиев, 69.Драган Черан.

Захира: 25.Элдорбек Суюнов, 4.Мақсуд Каримов, 14.Шароф Муҳитдинов, 27.Ислом Рашидхонов.

"Ал Ҳидд": 1.Аббос Аҳмад, 2.Абдулла Фатади (4.Аҳмад Иброҳим Алҳаттал, 56), 6.Уче Агба, 7.Муҳаммад Ал Довуд, 10.Акарндут Орок, 15.Иброҳим Ал Обажли, 16.Саид Муҳаммад Аднан,  17.Ифедайо Олусегун, 18.Иса Мусаббаҳ, 23.Рашид Ал Хути, 24.Аҳмад Буҳаммар.

Захира: 21.Маҳмуд Мансур, 9.Абдулла Носир Алсоқир, 12.Ҳамад Ал Банки, 28.Ҳолид Алсамҳари, 29.Муҳаммад Маки Али, 30.Али Саид.

Огоҳлантиришлар: Аҳмад Бугхаммар 50


                                  МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                            ЯНГИЛАШ

ЎЙИН ТУГАДИ. "Насаф" ажойиб ғалабага эришиб кейинги босқичга чиқди. Энди 7 февраль куни жамоа Саудия Арабистонида "Ал Фатеҳ" меҳмони бўлади.

90+1. Легионер ҳужумчи узоқ масофадан чиройли гол урди! Гейм, сет, матч дейдилар буни!

90+1. ГООООООООООООООООООЛ! ЧЕРАААААААААААААААААААН! 4:0

90. Ўйинга 3 дақиқа қўшилди

88. ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯТ! Бобир Абдихолиқов бирга бир вазиятга чиқди, аммо дарвозабонни нишонга олди! Шораҳмедовдан ажойиб пас бўлганди

87. Бугун Санжар Қувватовга унча кўп иш бўлмади, лекин иш бўлганда ҳам яхши ўйнади

85. Ўзгариш. "Насаф". Одил Ҳамробеков ўрнига Дилшод Раҳматуллаев тушди

83. "Ал Ҳидд" тақдирга тан бериб бўлди. Фақат ҳисобни қисқартириш учун ўйнамоқда рақиблар

81. ЗАРБА! Азиз Ғаниевнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди!

78. Ўзгариш. "Насаф". Шаҳбоз Эркинов ўрнига Бобир Абдихолиқов тушди

78. "Ал Ҳидд" ўйиндан ташқари ҳолатдан кейин гол урди, табиийки гол ҳисобланмади

76. Чап қанотдан ташкил этилган ҳужумни захирадан майдонга тушган Дониёр гол билан якунлади - 3:0

76. ГООООООООООООООООООООООЛ! ДОНИЁР НАРЗУЛАААААААААЕВ! 3:0

75. Ўйинни кўриш учун стадионга 2888 томошабин келди

74. "Насаф"нинг ҳужуми Чераннинг ақлли пасидан кейин Эркинов бирга бир вазиятга чиқди, бироқ Шаҳбознинг зарбаси ноаниқ чиқди

72. "Пеле" майдонга тушишга тайёрланмоқда

70. "Насаф" тўлиқ ташаббусга эга бўлмоқда, ҳисобни йириклаштириш шарт!

Бугунги кашфиёт Ислом Кенжабоев ҳақида

69. Ўзгариш. "Насаф". Ислом Кенжабоев ўрнига Дониёр Нарзуллаев тушди

65. Ислом Кенжабоевда ажойиб имконият бўлганди, бироқ унинг зарбаси ноаниқ ва кучсиз чиқди

60. "Ал Ҳидд" ҳам ҳужумларга ўтиб ҳисобни қисқартиришга уринмоқда. Хавфли вазиятлар кўпаймоқда.

56. ЗАРБА! Ислом Кенжабоевнинг зарбаси йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди

55. Ўзгариш. "Ал Ҳидд". Абдулла Фатади ўрнига Аҳмад Ал Хаттал тушди

51. ЗАРБАААААААА! Ғаниевнинг жаримадан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб қолди

51. Ислом Кенжабоев бугунги ўйиннинг ҳақиқий кашфиёти

50. Огоҳлантириш. "Ал Ҳидд". Аҳмад Бугхаммар

47. ЗАРБА! Азизжон Ғаниевнинг зарбаси ноаниқ кетди

46. Иккинчи тайм бошланди


45+2. Биринчи тайм тугади. 2:0 "Насаф" олдинда

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди

45. Абдулла Фатади бурчак тўпини амалга оширди, Қувватов ўз ўрнида

44. ЗАРБААААААААААААААА! Рақиб ҳимоячиси тўпни қайтаришда хатога йўл қўйди. Эркинов дарвозабон билан бирга бир вазиятда ноаниқ зарба берди!

42. Биринчи тайм якунланмоқда. Ҳозирча барчаси "Насаф" учун яхши ўтмоқда

37. Зарба! Азизбек Ғаниевнинг зарбаси ноаниқ кетди!

34. "Насаф"нинг ажойиб ҳужуми... Кенжабоев-Ҳамробеков-Шораҳмедов комбинациясини Черан якунлай олмади

32. Олесегуннинг зарбасини Санжар Қувватов ушлаб олди

29. ЗАРБААААААА! "Ал Ҳидд"нинг ўйиндаги илк зарбасини Сайид Муҳаммад Аднан йўллади, хавфли лекин ноаниқ

28. Меҳмонлар ҳужумга ўтишга уринишмоқда.

26. Дубль два. Акмал Шораҳмедов жарима тўпини амалга оширди, Игорь Голбан боши билан гол урди 2:0!

26. ГОООООООООООООООООООООООООООООЛ! ГОЛЛЛЛЛЛЛЛБААААААААААААААААААН!

25. Яна гол урилган вазиятдаги каби жарима тўпи!

23. Ўйин бир маромда давом этмоқда.

17. Яна бир хавфли вазият. Эркинов тўпни ўтказиб юборди, Ислом Кенжабоев зарба бера олмади.

16. Акмал Шораҳмедов жарима тўпини амалга оширди, Шаҳбоз Эркинов боши билан гол урди 1:0!

16. ГООООООООООООООООООООООООООЛ! ЭРКИНООООООООООООООВ!

15. Меҳмонлар ўйин бошидан ҳимояда ўйнашмоқда. "Насаф"нинг ҳужумлари сони ортиб бормоқда. Фақат гол керак.

10. Хавфли вазияяяяяяяяяяяяяяят! Эркинов тўпни эгаллаб олиб шерикларига узатди, Ислом Кенжабоев боши билан ноаниқ зарба берди!

7. ЗАРБААААААААААА! Бурчакдан Ғаниев томонидан узатилган тўпни Шаҳбоз Эркинов боши билан дарвозага йўллади, дарвозабон тўпни қайтарди!

3. Ислом Кенжабоев чап қанотдан жарима майдонига ёриб киришга уринди. Бироқ рақибга қўполлик ишлатди.

2. Дастлабки жарима тўпига меҳмонлар эга бўлишди. Дарвозага чамаси 27 метр масофа бор

2. Сайтимиз мухлисларидан мана бундай руҳдаги фикрларни ўқиш ёқимли:

liverpoolfc: Nasaf Sirdaryo sen bilan!!!

Galakticos: Бухородан омад

1. ДИҚҚАТ ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Айни пайтда Тошкентда ҳаво ҳарорати 4 даража илиқни кўрсатмоқда. Умид қиламизки ўйин "қайноқ" кечади ва биз музлаб қолмаймиз)

- Иккала жамоа майдонга тушиб келди. "Насаф" оқ, "Ал Ҳидд" кўк рангли формада...

- Бугун Акмал Шораҳмедов ўзи учун қадрдон бўлиб қолган стадионда "Насаф" либосида илк бор майдонга тушади.

- Стадионда "исландча олқиш" ажойиб тарзда амалга оширилди. Учрашув бошланишига барча нарса шай!


- Баҳс бошланишига 10 дақиқа қолди. Стадионда тахминан 1000 дан ортиқ мухлис бор

- "Бунёдкор" стадионида мухлислар кўп дея олмаймиз, лекин футбол муҳити сезилиб турибди. Ўзбекистонда 2017 йилги дастлабки расмий ўйин бугун бўлади.

- Иккала жамоа аъзолари чигалёзди машғулотларини бажариб кийим алмаштириш хонасига кириб кетишди.

- Учрашувнинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.



Rating: +68   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика