Сардор Раҳмонов: "Нефтчи"да қолиб жамоага ёрдам беришни истайман"
19 jan 2017 17:15
News
Сардор Раҳмонов: "Нефтчи"да қолиб жамоага ёрдам беришни истайман"
"Нефтчи" клуби ҳимоячиси Сардор Раҳмонов "Металлург" билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
"Эрталаб жисмоний ҳолатимизни яхшилаш учун машғулотлар олиб бораяпмиз. "Металлург"га йирик ҳисобда ютқаздик. Қизиқарли ўйин бўлди. Бу йил жамоамиз янгидан тузилмоқда. Кўплаб ёшлар майдонга тушишди. Ҳисобни инобатга олмаганда яхши ўйин бўлди.
Иккита жамоадан таклиф олдим. Улардан бири Тошкент клуби, фақат шуни айта оламан холос.
Олдин "Локомотив"да ўйнаганман, агар таклиф қилишса балки қайтарман. Бу жамоанинг таклифини ҳеч ким рад қилмаса керак менимча.
Ўзимга қолса "Нефтчи"да қолиб жамоага ёрдам беришни истайман. Мураббийлар ҳам шуни исташмоқда. Энди барчаси раҳбариятга боғлиқ. Клуб олдига аниқ вазифа менимча мавсум бошланиши арафасида қўйилса керак", - дейди Сардор Раҳмонов.
Жаҳонгир Сотволдиев

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди
АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"
Comments