Latest news

19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  0 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  12 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  1 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  38 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1

Осиё трансфер рекордлари: Оскар барчани ортда қолдирди News

Осиё трансфер рекордлари: Оскар барчани ортда қолдирди

Tags :  Оскар
Бразилиялик ярим ҳимоячи Оскарнинг Хитойга йўл олиши муносабати билан ОФК расмий сайти ушбу рекорд трансферга алоҳида эътибор қаратди.

Маълумотларга кўра, Хитой клуби "Шанхай СИПГ" Оскар учун "Челси"га 70,5 миллион евро миқдорда пул тўлаган. Бу эса Осиё траснфер бозоридаги энг юқори сумма ҳисобланади. 

Бунгача ҳам футболчиларга рекорд сумма тўлаш айнан ушбу клубга тегишли бўлиб, "Шанхай СИПГ" ўтган мавсум бошида бошқа бир бразилиялик футболчи Халк учун 55,8 миллион евродан воз кечганди. 


Ўтган бир йил давомида Осиёда трансферлар рекорди олти марта янгиланди. Буни албатта қитъа футболи учун катта воқеа деса бўлади. 2015 йил бошида БААнинг "Ал Аҳли" клуби аввалига Эвертон Рибейро, кейинроқ Мусса Сов учун учун 15/16 миллион пул тўлаганди. Аммо охирги бир йил ичида трансер бозорига Хитойнинг шиддат билан кириб келиши ҳамма ёқни "остин-устун" қилиб юборди. 


Хитойнинг учта клуби - "Шанхай СИПГ", "Гуангжу Эвергранд" ва "Жиангсу Сунинг" янги футболчиларни сотиб олиш учун жуда катта миқдорда маблағ ажратишга тушиб кетишди. Аввалига "Жиангсу Сунинг" 28 миллион эвазига Рамиресни қўлга киритган бўсла, кейинчалик "Гуангжу Эвергранд" ҳам бўш келмади ва "Атлетико Мадрид"дан Жексон Мартинесни 42 миллион евро эвазига сотиб олди. 

Орадан кўп ўтмай "Жиангсу Сунинг" яна нархни оширди ва "Шахтёр"даги Алекс Тейшейра учун 50 миллион тўлади. Охирги иккита рекорд трансфер эса "Шанхай СИПГ"га тегишли. Бу клуб икки футболчи - Халк ва Оскар учун 125 миллион евродан кўпроқ пул сарфлади. Мана энди бразилиялик футболчилар Осиё чемпионлар лигасида Хитой клуби шарафини ҳимоя қилишади.


Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика