Latest news

15:58Гёкереш: "Челси"га учта гол ура олдик, шунинг учун мамнунман"  0 15:30Футбол фахрийси Евгений Валицкий 97 ёшни қарши олди  1 15:12Қарши давлат университети жамоаси Про лигада қатнашади  4 14:57Канада томони Ўзбекистон билан ўйин бўлиб ўтишини тасдиқлади  0 14:34Карвахаль: "Реал" тубига етиб борди"  5 14:06Лондон умид қилмаяпти, Ноттингем иккиланмоқда: Зинченкони нима кутмоқда?  0 13:42Бугунги ўйинлар: "Барса” сафарда, А Серия баҳслари ва бошқалар  0 13:38"Ливерпуль" вакиллари Англия терма жамоаси ҳимоячисининг агенти билан учрашди  1 13:10Майкл Кэррикнинг илк қарори: "Манчестер Юнайтед" икки футболчини ижарадан қайтарди  3 13:05Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  57 12:47"Ал Иттиҳод" Мессини исталган шартлар асосида сафига қўшиб олишга тайёр  7 12:26"Насаф" ОЧЛ чорак финалида Австралия жамоаси билан тўқнаш келади  5 11:42Расман: "Қизилқум" грузиялик ҳимоячини таркибга қўшиб олди  1 11:21Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё Кубогидан олдинги охирги йиғинини бошлади  1 10:53Sofascore. Ғаниев неча баҳога лойиқ кўрилди?  1

Қосимов Вьетнамга қарши ўйин учун таркибни эълон қилди News

Қосимов Вьетнамга қарши ўйин учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов ОК-2015 саралаши, 3-тури доирасида Вьетнамга қарши кечадиган ўйин учун 23 нафар футболчини терма жамоага жалб этган.

Вьетнам терма жамоасига қарши ОК-2015 саралаш учрашуви олдидан Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 8 октябрь куни Тошкентда ўзининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлайди. Миллий терма жамоа бош мураббийи мазкур йиғинга жами 23 нафар футболчини таклиф этган.

Эслатиб ўтамиз ОК-2015 «Е» гуруҳида ҳозиргача 2-тур ўйинлари ўтказилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1 очко билан гуруҳда 3-ўринни эгаллаб турибди. «Е» гуруҳида 2-тур ўйинларидан сўнг БАА терма жамоаси 6 очко билан пешқадам бўлиб турибди. Гонконг терма жамоаси эса, 4 очко билан гуруҳда иккинчи ўринда бормоқда. 15 октябрь куни Тошкентда Ўзбекистонга қарши ўйнайдиган Вьетнам терма жамоаси эса, дастлабки икки турда ўз рақибларига имкониятни бой берган.

Ўзбекистон ҳамда Вьетнам миллий терма жамоалари ўртасидаги ўйин 15 октябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 18:00да бошланади.

Миллий терма жамоанинг Вьетнамга қарши ўйин олдидан йиғинга чақирилган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар:
Мурод Зуҳуров («Бунёдкор»)
Александр Лобанов («Пахтакор»)
Элдор Суюнов («Насаф»)

Ҳимоячилар:
Виталий Денисов («Локомотив» Москва)
Ислом Иномов («Локомотив»)
Анзур Исмоилов («Чангчун Ятай»)
Даврон Хошимов («Пахтакор»)
Шавкат Муллажонов («Лиаонинг»)
Ислом Тўхтахўжаев («Локомотив»)
Владимир Козак («Пахтакор»)

Ярим ҳимоячилар:
Санжар Турсунов («Газовик»)
Азиз Ҳайдаров («Ал Шабоб»)
Сервер Жепаров («Сеонгнам Ильва Чунма»)
Жасур Ҳасанов («Бунёдкор»)
Темур Кападзе («Актобе»)
Жамшид Искандеров («Пахтакор»)
Фозил Мусаев («Ал-Муъайзир»)
Илхом Юнусов («Насаф»)
Сардор Рашидов («Бунёдкор»)

Ҳужумчилар:
Игорь Сергеев («Пахтакор»)
Александр Гейнрих («Актобе»)
Баҳодир Насимов («Нефтчи» Баку)
Иван Нагаев («Локомотив»)
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика